Hujjat nomi
Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-04-20 21:59:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-05-05 18:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

АНДИЖОН ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш

сифатини янада яхшилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2724 сонли қарорининг ижросини таъминлаш, Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчасининг биринчи қисми, Бобур шоҳкўчасининг “Янги бозор” қисми, А.Навоий шоҳкўчаси, А.Фитрат ва Амир Темур шоҳкўчаларида аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналар ишини мувофиқлаштириш мақсадида, Андижон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 10 апрелдаги 01/663–сонли ва “Ўзавтодарётранс” агентлиги Андижон ҳудудий бўлимининг 2017 йил
11 апрелдаги 194-сонли хатларини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

Қ а р о р қ и л а м а н:

1. Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Ўзавтодарётранс” агентлиги Андижон ҳудудий бўлимининг Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси биринчи қисми, Бобур шоҳкўчасининг “Янги бозор” қисми, А.Навоий шоҳкўчаси, А.Фитрат ва Амир Темур шоҳкўчаларида транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликни бартараф қилиш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл қопламалари ва транспортлар тўхташ жойларини таъмирлаш ишларини якунлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Ушбу кўчаларда жорий йилнинг 20 апрелидан бошлаб, ҳар куни эрталаб соат 7-00 дан 20-00 га қадар махсус ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларнингхизматавтотранспортвоситалари(101,102,103,104,105)данташқари“Дамас”русумлиавтотранспортвоситалариниҳаракатланишини тўхтатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

3. Вилояти ҳокимлиги котибият мудири А.Шакиров, вилоят Давлат солиқ бошқармаси (К.Салахов), вилоят ИИБ ЙҲХБ (С.Назирхонов), “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими (М.Хайдаров), “Андижонтранс” уюшмаси (И.Калонов), Андижон шаҳар ҳокимлиги (Д.Рахматуллаев)га:

“Дамас” русумли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланаётган Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси биринчи қисми, Бобур шоҳкўчасининг “Янги бозор” қисми, А.Навоий шоҳкўчаси, А.Фитрат ва Амир Темур шоҳкўчаларида йўловчилар тўпланишига йўл қўймаслик мақсадида автобусларнинг мунтазам қатнашини;

жорий йилнинг 25 апрелидан бошлаб Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси биринчи қисми, Бобур шоҳкўчасининг “Янги бозор” қисми, А.Навоий шоҳкўчаси, А.Фитрат ва Амир Темур шоҳкўчаларида “Дамас” русумли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланмаслигини;

амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят хокимлигига кундалик ахборот киритиб борилишини таъминласинлар.

4. “Андижоннефтбаза” УК (Б.Хасанов) Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган LE-60 русумли автобуслар учун ажратилган ёнилғи қуйиш шохобчасини доимий равишда сифатли дизель ёқилғиси билан таъминласин.

5. Андижон шаҳар ҳокимлиги (Д.Рахматуллаев), вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Б.Кенжаев) билан биргаликда бир ой муддатда Андижон шаҳридаги мавжуд автобус бекатларини замонавий лойиҳалар асосида қуриб якунлаш ва Андижон шаҳрига кириб келишдаги “Ғавс”, “Сойгузар”, “Қўшариқ”, “Холис”, “Узумзор” автостанцияларини Вазирлар Маҳкамасининг2013йил5декабрдаги“Автовокзал(автостанция)паспортини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 320-сонли қарори талаблари асосида жиҳозлаш ишларини якунласин.

6. Андижон шаҳар ҳокими (Д.Рахматуллаев), вилоят ИИБ ЙҲХБ (С.Назирхонов), “Андижонавтойўл” вилоят бош бошқармаси (Ф.Эгамов)га:

Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси биринчи қисми, Бобур шоҳкўчасининг “Янги бозор” қисми, А.Навоий шоҳкўчаси, А.Фитрат ва Амир Темур шоҳкўчаларидаги йўл белгиларини қайтадан кўриб чиқиш ва мазкур қарор талабларидан келиб чиқадиган зарур йўл белгиларини ўрнатиш;

ушбу кўчалар йўл бўйларидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар олд йўл қисмига транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туришини тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш;

жорий этилаётган “Дамас” русумли автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тўхтатиш таъсирининг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот йўл белгиларини ўрнатиш вазифалари юклатилсин.

7. Андижон шаҳар ҳокимлиги (Д.Рахматуллаев), вилоят “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси биринчи қисми, Бобур шоҳкўчасининг “Янги бозор” қисми, А.Навоий шоҳкўчаси, А.Фитрат ва Амир Темур шоҳкўчаларида белгиланган вақт оралиғида “Дамас” русумли автотранспорт воситалари қатновини тақиқловчи сифатли ва тушунарли мазмундаги баннер, панно ва плакатларни етарли миқдорда тайёрлаб, барчага кўринарли жойларга ўрнатилишини таъминласинлар.

8. “Ўзавтодарётранс” агентлиги Андижон ҳудудий бўлими (М.Хайдаров) жорий йилнинг 1 июнига қадар Андижон шаҳрида автобусларда йўл кира ҳақини электрон тарзда тўлаш тизимини жорий этилишини таъминласин.

9. Вилоят телерадиокомпанияси (М.Каримов), “Андижоннома ва Андижанская правда” газеталари таҳририяти (С.Шукуров)га:

мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида тўлиқ эълон қилиш;

қарор мазмун моҳиятини аҳолига сифатли ва самарали тушунтириш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан биргаликда медиа режалар ишлаб чиқиш;

тарғибот бўйича гуруҳлар тузиш, туркум телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш, маҳаллий ОАВда мақолалар, ахборот материалларини эълон қилиш;

қабул қилинган қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича ахборот таҳлилий (ўтказилган рейд тадбирлари, суд қарорлари ва ҳ.к.) материаллари асосида мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикр-муносабатини акс эттирувчи таҳлилий видеороликлар, мунозаралар, бахслар, ток-шоулар намойиш этиб бориш тавсия этилсин.

10. Мазкур қарор лойиҳаси вилоят ҳокимлигининг расмий Веб-сайтига жойлаштирилсин.

11. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилсин.

12. Ушбу қарор Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Шералиев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилаш тўғрисидаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ–2724 сонли қарорининг ижросини таъминлаш05.05.2017Вилоят ИИБ ЙҲХБ,Вилоят солиқ бошқармаси

So`rovnoma natijalari