Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-04-24 17:19:32
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-05-09 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартибини соддалаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири


А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил “___” _______даги
____-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар

Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 11-сон, 123-модда):

а) 1-бандда учинчи хатбошиси, шунингдек унга 2-сон илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 1-иловада:

2-бандда:

тўққизинчи хатбошидаги “ва спорт ишлари” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги таҳрирда ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси;

танлов комиссияси — мазкур Низомнинг 141-бандида санаб ўтилган функцияларни бажариш учун ишчи орган томонидан ташкил этиладиган орган.”;

4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“4. Рўйхат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар билан биргаликда ишчи органга тақдим этилади:

объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (объектнинг тавсифи);

объект ва унинг ҳудудининг эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар (бино ва ишоотлар, ер участкалари давлат кадастр гувоҳномаси) нусхалари;

объектни инвестиция мажбурияти билан ижарага беришнинг зарурати;

объектнинг техник ҳолати (нуқсон далолатнома);

объектдан таклиф этилаётган фойдаланиш мақсадлари;

объектда реставрация-тиклаш ишларини олиб бориш, уни сақлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шартлари;

тегишли ҳисоб-китоб асосида инвестиция мажбуриятларининг таклиф этиладиган энг кам миқдорлари;

объектни ижарага олишнинг таклиф этилаётган муддати;

диний объектлар бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳуддудий вакиллигининг хулосаси.

Ишчи орган, зарур ҳолларда, тақдим этилган рўйхатга киритилган объектлар ҳолати ва ҳужжатларни малакали мутахассислар жалб этган ҳолда ўрганиши мумкин.

5. Рўйхат ишчи органнинг Реставрация ва муҳофаза қилиш илмий-методик кенгаши (кейинги ўринларда кенгаш деб аталади) томонидан тасдиқланади.”;

9-банднинг иккинчи қисмидаги “Ҳукумат комиссиясининг” сўзлари “ишчи органнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банддаги “ишчи орган,” сўзларидан кейин “Ўзбекистон Респуликаси Маданият вазирлиги,” сўзлари қўшилсин;

14-банднинг олтинчи хатбошидаги “Ҳукумат комиссияси ва унинг ишчи органининг” сўзлари “ишчи органнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги 141-банд билан тўлдирилсин:

“141. Танлов комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши керак.

Танлов комиссияси таркибига ишчи орган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек диний объектлар бўйича Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари киритилади. Қоида тариқасида, танлов объекти жойлашган ҳудуд бўйича ушбу вазирлик ва идораларнинг тегишли ҳудудий органлари вакиллари киритилади.

Танлов предметига боғлиқ равишда танлов комиссияси таркибига лойиҳа, эксперт ташкилотлари, реставрация-тиклаш бўйича юқори малакали мутахассислар (олимлар) ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.

Танлов комиссияси таркибида ишчи орган вакиллари сони танлов комиссия аъзолари умумий сонининг тўртдан бир қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак.”;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16. Ишчи орган 10 иш куни мобайнида ижарага берувчи иштирокида тушган буюртманомаларни ўрганади, танловни ўтказиш учун танлов комиссияси таркибини тасдиқлайди, танловни ўтказиш вақти ва жойини белгилайди. Танлов комиссияси мажлисини чақиради ва унга буюртманомаларни кўриб чиқиш учун киритади.”;

17 — 23, 29 ва 39-бандлардаги, V боб номидаги “Ҳукумат” сўзи “танлов” сўзи билан алмаштирилсин;

25-бандда “уч” ва “Ҳукумат” сўзлари “бир” ва “танлов” сўзлари билан алмаштирилсин;

26-банддаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси” сўзлари “ишчи орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

27-бандда:

олтинчи хатбошдаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси” сўзлари “ишчи орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги” сўзлари “ишчи орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбошдаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси” сўзлари “ишчи орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

28-банд учунчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги” сўзлари “ишчи орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

30-бандда:

биринчи қисмдаги “олувчи” сўзи “берувчи” сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмдаги “уч” ва “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига,” сўзлари “тўрт” ва “ишчи органга, балансда сақловчига,” сўзлари билан алмаштирилсин;

32-бандда:

биринчи қисмидаги “Ҳукумат” сўзи “танлов” сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи қисм учинчи хатбошидаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг” сўзлари “ишчи органнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

36-бандда:

биринчи хатбошдаги “Ҳукумат” сўзи “танлов” сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи — бешинчи, еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин, шунингдек олтинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича биринчи — иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

37-бандда:

иккинчи хатбошдаги “лойиҳа-смета ҳужжатларини” сўзлари “ҳисоб-китобларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи, тўртинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилардаги “Ҳукумат” сўзи “танлов” сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги тўқизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган объектнинг ижараси тўғрисидаги эълонда кўрсатиладиган маълумотларни ҳар бир объект бўйича индивидуал тасдиқлайди;”;

тўқизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

40-банднинг биринчи қисмида:

еттинчи хатбошидаги “Маданият ва спорт ишлари вазирлигига” сўзлари “ишчи органга” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“объектда реставрация-тиклаш ишларини ва бошқа ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва давлат экспертизадан ўтказилишини ўз ҳисобидан ташкил этиш;

объектда бажарилаётган реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишларнинг ҳажми ва сифатини ҳар ойда аниқлаш, шунингдек ушбу ишлар якунида назорат ўлчови ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг қоплашини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишида ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари қийматининг 4 фоизи миқдорида инобатга олиш;

ишчи органнинг ҳудудий органлари билан объектда бажарилаётган реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишларнинг ҳажми ва сифатини ҳар ойда аниқлаш бўйича илмий-техник назоратчи тайинлаш бўйича шартнома расмийлаштириш;”;

саккизинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

41-банднинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси” сўзлари “ишчи орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида Низомга
ИЛОВА

Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни инвестиция мажбуриятлари олинган ҳолда ижарага бериш
СХЕМАСИ

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини оширади, тадбиркорлик субъектларига қўшимча шарт-шароит яратишЎзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 27-банди 09.05.2017 йилЎзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

So`rovnoma natijalari