Hujjat nomi
Маданият ва истироҳат боғлари учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-04-25 10:21:59
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-05-10 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори

Маданият ва истироҳат боғлари учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Аҳоли, айниқса ёшларни маданий дам олиши учун янада қулай шарт-шароит яратиш, маданият ва истироҳат боғлари учун ер участкаларини инвестиция мажбурияти асосида тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг маданият ва истироҳат боғлари учун ер участкаларини инвестиция мажбурияти асосида тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Маданият ва истироҳат боғлари учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
29 декабрдаги “2011 - 2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 322-сон қарори 5-банд иккинчи хатбоши “Маданият ва истироҳат боғлари туман (шаҳар) ҳокимликлари муассислигида давлат корхонаси шаклида ташкил этилади ва фаолият кўрсатади, тадбиркорлик субъектлари томонидан узоқ муддатли ижара шартномасига асосан ижрага олинган ер участкаларида ташкил қилинган маданият ва истироҳат боғлари бундан мустасно” таҳририда баён этилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.Н.Арипов

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Qurbanov Jumanazar Omonovich 2017-04-27 13:55:39

Муддати аниқ кўрсатилса янада мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ижара шартномасининг намунавий шакли ҳамда ҳар бир квадрат метр учун ижара тўлови миқдорини ҳам аниқ келтириш зарур. Шунингдек ушбу Низом билан иккиламчи ижарага йўл қўймаслик керак.


Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1маданият ва истироҳат боғларининг ер майдонларини инвестиция мажбурияти асосида тадбиркорлик субъектларига боғ ер майдонларини узоқ муддатли ижарага беришЛойиҳа ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Респубилкаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш20.05.2017 йилЎзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

So`rovnoma natijalari