Hujjat nomi
Иссиқлик энергияси, иссиқ ва совуқ сув сарфини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiTartib
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-04-25 11:33:47
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-05-10 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН “ЎЗКОММУНХИЗМАТ” АГЕНТЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Иссиқлик энергияси, иссиқ ва совуқ сув сарфини ҳисобга олиш

приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Респyбликаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 48-модда) мувофиқ, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги хамда Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги қарори қилади:

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Obidov Asilbek Obidovich 2017-05-04 09:52:07

Мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга кириши, таъминотчи корхоналарни тасдиқланган қарорда кўрсатилган талабларини бузилишига олиб келади. бу қарор имзолангандан сўнг 1 ой муддат ичида Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларни, ваколатли корхона ва ташкилотларни огохлантириш зарур. бу қарор кучга киргунга қадар барча талуқли корхона ва ташкилотлари ўз хужжатларини қарорга мувофиқ ўзгартиришлар киритиши лозим.

“Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш” агентлиги ҳамда
Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат”

агентлигининг

2017 йил “____” ________ даги

_____________-сонли қарорига

илова

Иссиқлик энергияси,иссиқ ва совуқ сув сарфини ҳисобга олиш

приборлариниқиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур “Иссиқлик энергияси,иссиқ ва совуқ сув сарфини ҳисобга олиштижоратприборлариниўрнатиш ва улардан фойдаланиш тўғрисиданизом” (кейинги ўринларда “Низом” деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги,қонуниҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли “ “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқишлаб чиқилган бўлиб,иссиқлик энергияси,иссиқ совуқ сув сарфини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган тадбирлар тартибини белгилайди.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Sagatov Davron Nazimjanovich 2017-05-08 10:04:47

nima uchun mazkur nizomga qo`pol grammatik xatolar yo`l qo`yilgan !!!

1.Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

истеъмолчииссиқлик ва совуқ сув таъминоти хизматларидан фойдаланишбўйича амалдаги қонун хужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузган юридик ва жисмоний шахслар.

ҳисобга олиш прибори–коммунал тармоғининг баланс мансублиги чегарасида иссиқлик энергияси, иссиқ ва ичимлик сув параметрларини аниқлайдиган ва унинг кўрсаткичларига асосанистеъмол қилинган коммунал ресурс учун таъминотчи корхона билан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган ўлчов воситаси;

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Obidov Asilbek Obidovich 2017-05-02 10:41:25

Иссиқлик энергияси сарфини ҳисобга олиш приборига тушунча бериш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунга сабаб истеъмолчиларнинг хонадонларида иссиқлик энергия приборлари ўрнатилмаганлиги, бу прибор хақида тушунчага эга эмас.

ваколатли ходим – ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, истеъмолчиларга иссиқлик, иссиқ ва совуқ сув таъминоти хизматлари кўрсатилиши назоратини амалга оширувчи шахс;

ҳисобга олиш приборига техник хизмат кўрсатиш –ҳисобга олиш приборини соз ва ишга яроқлигини таъминлаш, ундан давлат стандартлари ва техник ҳужжатларда кўрсатилган муддатлар мобайнида белгиланган мақсадда фойдаланиш учун сақлашга қаратилган тадбирлар мажмуи;

ҳисобга олиш приборини қиёслаш –ҳисобга олиш приборининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрология хизмати органлари (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) томонидан бажариладиган операциялар мажмуи;

метрология хизмати — давлат органлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари тармоғи ҳамда уларнинг ўлчовлар ягона бирликда бўлишини таъминлашга қаратилган фаолияти;

қиёслашдан ўтказиш ишлариистеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш (демонтаж қилиш), уни “Ўзстандарт” агентлигининг худудий метрология хизматлари кўрсатиш бўлинмалари томонидан қиёслашдан ўтказиш, қиёслашдан ўтган ҳисобга олиш приборини истеъмолчига етказиб бериш, ҳисобга олиш приборини жойига ўрнатиш (монтаж қилиш) бўйича бажариладиган ишлар (хизматлар) мажмуи.

2. Истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган ҳисобга олиш приборлари Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган туринибелгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилиши шарт.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Umarov Shodiljon Adbugofurovich 2017-05-01 19:19:44

Ҳисобга олиш приборини қиёслашдан ўтказилиш даври тугаганлиги ҳақида ташкилот тамонидан истемолчини огохлантирилмаса сўнгра истемолчига ташкилот Ҳисобга олиш приборини қиёслаш вақти тугуганлигини айтиб ўтган маълум бир давр учун қайта ҳисоблашга ҳақлими ?

4. Ҳисобга олиш приборларини қиёслашлараро интервал муддати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган“Текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳақида” ги Низомига (рўйхат рақами 2782, 2016 йил 4 май) мувофиқ амалга оширилади.

Фойдаланилмаган ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш муддатлари ўтиб кетган тақдирда, улар белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилгандан сўнг фойдаланишга рухсат этилади.

5. Иссиқлик таъминоти ваичимлик сув таъминоти корхоналари (кейинги ўринларда “таъминотчи корхоналар” деб юритилади) ўзларининг маълумотлар базалари ёрдамидаҳар бир ҳисобга олиш приборини қиёслашлараро интервал муддати ўтишини кузатиб борадилар ва даврий қиёслашдан ўтказиш вақти тўғрисида истеъмолчиларни хабардор қилиш учун жавобгар ҳисобланадилар.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Baymuradov Shuxrat Eshkulovich 2017-05-01 17:21:25

5. банд биринчи қаторда "ваичимлик" сўзлари ўртасига пробел қўйиш керак

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Obidov Asilbek Obidovich 2017-05-05 15:08:46

Давлат метрология хизмати органи томонидан қўйилган тамға бузилган ёхуд ташқи таъсир кўрсатилган холатларини аниқлаш , кимни зиммасига юклатилади? Шу хақида тушунчалар киритиб кетиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

2-боб. Ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш ишларини ташкил қилиш

7. Ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш ишлари таъминотчи корхоналар томонидан ташкил этилади. Бунда келгуси йил учун ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш ишлари бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилади, “Ўзстандарт” агентлигининг худудий метрология хизматлари кўрсатиш бўлинмалари (кейинги ўринларда “давлат метрология хизмати органи”) билан келишилиб ҳар йилнинг 20-декабрга қадар ҳудудий таъминотчи корхоналар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Obidov Asilbek Obidovich 2017-05-01 22:02:00

7. Ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш ишлари таъминотчи корхоналар томонидан ташкил этилади. Бунда келгуси йил учун ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш ишлари бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилади, “Ўзстандарт” агентлигининг худудий метрология хизматлари кўрсатиш бўлинмалари (кейинги ўринларда “давлат метрология хизмати органи”) ёки юридик шахсларнинг аккредитация қилинган метрологик хизмати билан келишилиб ҳар йилнинг 20-декабрга қадар ҳудудий таъминотчи корхоналар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

8. Тегишли ҳудуддаги таъминотчи корхоналар ҳисобга олиш приборини даврий қиёслашдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан ўттиз кун олдин истеъмолчини ҳисобга олиш приборини даврий қиёслашдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради. Тегишли ҳудуддаги таъминотчи корхоналар раҳбарлари ҳисобга олиш приборини даврий қиёслашдан ўтказиш зарурлиги ҳақида истеъмолчиларни ўз вақтида огоҳлантирилиши учун масъулдирлар.

9. Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш (демонтаж қилиш), қиёслашдан ўтган ҳисобга олиш приборини истеъмолчига етказиб бериш, ҳисобга олиш приборини жойига ўрнатиш (монтаж қилиш) таъминотчи корхоналарининг ваколатли ходимлар томонидан амалга оширилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Obidov Asilbek Obidovich 2017-05-01 21:53:09

9. Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш (демонтаж қилиш), қиёслашдан ўтган ҳисобга олиш приборини истеъмолчига етказиб бериш, ҳисобга олиш приборини жойига ўрнатиш (монтаж қилиш) таъминотчи корхоналарининг ваколатли ходимлар ёки ваколатли ташкилотнинг ишончли вакили (шартнома асосида) томонидан амалга оширилади.

10. Истеъмолчининг хоҳишига кўра ҳисобга олиш приборини давлат қиёслашидан ўтказиш учун ечиб олиш,тайёрлаш ва ўрнатиш хизматлари таъминотчи корхона ёки бошқа ихтисослашган ташкилот томонидан, истеъмолчининг маблағлари ҳисобидан шартнома асосида ёхуд истеъмолчининг ўзи томонидан амалга оширилиши мумкин.

3-боб. Ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олиш

11. Истеъмолчи ҳисобга олиш приборини қиёслашдан ўтказиш лозимлиги ҳақидаги хабарномани олганидан сўнг, ҳисобга олиш приборини ечишни сўраб тегишли ҳудудийтаъминотчи корхоналарга ариза билан мурожаат қилади.

15. Ҳисобга олиш прибори қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олингандан сўнг, тегишли ҳудудий таъминотчи корхоналарининг мутахассислари истеъмолчининг хоҳишига кўра уни таъминот тармоғига ҳисобга олиш приборисиз тўғридан-тўғри улайди ёки истеъмолчининг хоҳишига кўра вақтинча тармоқдан узиб қўяди. Истеъмолчининг таъминот тармоғига уланганлиги ёки уланмаганлиги ҳисобга олиш приборининг ечиб олинганлиги тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади.

16. Истеъмолчи ҳисобга олиш приборисиз таъминот тармоғига уланган тақдирда, фойдаланилган иссиқлик энергияси, иссиқ сув ва совуқ сув учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўловларни амалга оширилади.

4-боб. Ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун давлат метрология хизмати органига топшириш

17. Тегишли ҳудудийтаъминотчи корхонанингваколатли ходими ҳисобга олиш приборини, у ечиб олингандан сўнг уч иш куни ичида давлат метрология хизмати органига унинг ечиб олинганлиги ҳақидаги далолатнома билан биргаликда топширади.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Добилов Ойбек Абдуганиевич 2017-05-01 16:39:40

Агар ҳисобга олиш приборини таъминотчи корхонанинг ваколатли вакили олиб кетгандан сўнг бехосдан ёки қасддан носоз ҳолга келтирса ким жавоб беради?

Obidov Asilbek Obidovich 2017-05-01 21:31:24

таъминотчи корхонанинг ваколатли ходими ёки ваколатли ташкилотнинг ишончли вакили (шартнома асосида) ҳисобга олиш приборини, у ечиб олингандан сўнг ҳисобга олиш прибори ташқи кўриниши бўйича таъмирга мухтож бўлмаган холда уч иш куни ичида давлат метрология хизмати органига унинг ечиб олинганлиги ҳақидаги далолатнома билан биргаликда топширади.

изоҳ - бу модда иссиқ сув ҳисобга олиш приборларига талуқли эмас деб хисоблайман, сабаби иссиқ сув ҳисобга олиш приборлари ечилгандан сўнг резиналари ярим кун ичида қуриб кетади, бу эса иссиқ сув ҳисобга олиш приборларининг яроқсиз холатга келишига сабаб бўлади.

Иссиқ сув ҳисобга олиш приборларининг ечилгандан сўнг мажбурий таъмирлаш зарур. Бу эса энергиядан оқилона фойдаланишимизга сабаб бўлади.

Таъмирлаш хизмат турини давлат метрология хизмати органи ходимлари ёки таъмирлаш корхоналари зиммасига юклаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Obidov Asilbek Obidovich 2017-05-04 10:20:29

шахсни тасдиқловчи хужжат керак бўладими? бу хақида маълумот берилмаган

18. Ҳисобга олиш приборидаги қиёслашдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларни (типи, маркаси, завод рақами ва ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичи) кўриш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат метрология хизмати органи ходими ҳисобга олиш приборини ташқи кўриги бўйича носозлиги ҳақида хабарнома расмийлаштиради.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Obidov Asilbek Obidovich 2017-05-01 21:45:14

18. Ҳисобга олиш приборидаги қиёслашдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларни (типи, маркаси, завод рақами ва ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичи) кўриш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, таъминотчи корхонанинг ваколатли ходими ёки ваколатли ташкилотнинг ишончли вакили (шартнома асосида) давлат метрология хизмати органи ходими ҳисобга олиш приборини ташқи кўриги бўйича носозлиги ҳақида истемолчини огохлантиради ва ҳисобга олиш приборини таъмирлаш корхонасига жўнатади.

Изоҳ- бу маълумотларни аниқлаш учун давлат метрология хизмати органи ходими бўлиши шарт эмас. Бу эса ўз новбатида истеъмолчининг йўлкира, қиёслашга кетган харажатлар ва вақтини тежашга сабаб бўлади.


19. Ҳисобга олиш приборини қабул қилиб олган давлат метрология хизмати органи ходими уни қабул қилганлигини тегишли журналда қайд этади.

21. Ҳисобга олиш прибори унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида давлат метрология хизмати органи томонидан пломбаланади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Obidov Asilbek Obidovich 2017-05-03 11:34:28

Республикамизда фойдаланиб келинаётган айрим сув хисоблагичларига тамға ўрнатадиган жойи ишлаб чиқарувчи томонидан кўзда тутулмаган. Бундай холатда нима қилинади?

22. Ҳисобга олиш приборини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш прибори фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади ва ҳисобга олиш приборини давлат метрология хизмати органига топширган шахсга тақдим қилинади.

23. Давлат метрология хизмати органи ходими томонидан берилган хабарномага асосан ҳисобга олиш приборини таъмирлаш имконияти мавжуд бўлса, ваколатли ходим истеъмолчини бу ҳақда хабардор қилади ва уни шартнома асосида таъмирлаш ташкилотига топширади ёки Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ва қиёслашдан ўтказилган бошқа ҳисобга олиш прибори ўрнатилади.

24. Ҳисобга олиш приборини таъмирлаш ташкилоти томонидан техник текширувдан ўтказиш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузади ва унинг бир нусхаси худудий таъминотчи корхонанинг ваколатли ходимига тақдим этади.

29. Ҳисобга олиш прибори ўрнатилгандан сўнг, бу ҳақда икки нусхада мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради.

31. Ҳисобга олиш прибори таъминот тармоғига ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномага асосанрўйхатга олинади ва фойдаланилган иссиқлик энергияси, иссиқ ва совуқ сув ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичига мувофиқ ҳисобланади.

32. Истеъмолчига ҳисобга олиш приборининг қиёслашдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатнинг асл нусхасини тақдим этилади.

Иссиқлик энергияси, иссиқ ва совуқ сув сарфини ҳисобга олиш

тижорат приборларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

‎‎ Ҳисобга олиш приборини қиёслашдан ўтказиш учун ‎ечиб олинганлиги тўғрисида
‎ ДАЛОЛАТНОМА

‎‎Истеъмолчирақами _____________‎

‎‎______________________________________________________ 201_____йил «____» _____________

‎‎(истеъмолчи Ф.И.О.)

‎‎Мен, ___________________________________________________________________________ вакили

‎‎‎(таъминотчи корхонафилиаливабўлиминингноми)‎

‎‎______________________________________________________________________________________

‎‎(вакил Ф.И.О.)

‎истеъмолчи _________________________________________________________________ иштирокида

‎‎«___» ___________ 201_ йилдаистеъмолчигатегишлибўлган _________________________________

______________________________________________________________ ҳисобгаолишприборининг

‎‎(ҳисобгаолишприборинитури, номи, ишлабчиқаришжойи, рақами) ‎

ечиболинганлигивақиёслашданўтказишучунистеъмолчинингқўлигаберилганлигиҳақидагимазкурдалолатноманитуздим.

‎‎Ҳисобгаолишприбориникўрсаткичи _____________________ м3 ни ташкилқилади.

‎Ҳисобгаолишприборикўрикданўтказилганда _____________________________________________

‎‎____________________________________________________________________________ аниқланди.

‎‎Ҳисобгаолишприборидан ____________________-сонлипломбаларечиболинди.

‎‎Истеъмолчиҳисобгаолишприборинитекширувданўтказишучунмазкурдалолатноманингбир

нусхасибиланбиргатопширишикерак.

‎‎Истеъмолчи________ҳисобгаолишприборисизтармоққа _________________________ди.

‎(уландиёкиуланмади)

‎‎ Таъминотчи корхонаваколатли ходими:_________________________________‎‎

(имзо) ‎‎‎(Ф.И.О.)‎

Далолатномабилантанишдим: __________________________________‎‎

(истеъмолчинингимзоси) ‎‎‎(истеъмолчининг Ф.И.О.)

Иссиқлик энергияси, иссиқ ва совуқ

сув сарфини ҳисобга олиш тижорат приборларини

ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Ҳисобгаолишприбориниқиёслашдан ўтказлганидан сўнгўрнатишҳақида
ДАЛОЛАТНОМА

‎‎_________________________________________________ 201____ йил «_____» ___________________

‎‎(истеъмолчиманзили)

‎‎Мен, _____________________________________________________________________ масъул ходим

(таъминотчи корхонафилиаливабўлиминингноми)

‎‎________________________________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎истеъмолчи ______________________________________________________________________ билан

(истеъмолчи Ф.И.О.)

истеъмолчигатегишлибўлган ______________________________________________________________

(ҳисобгаолишприборинитури, номи, ишлабчиқаришжойи, рақами)

Ҳисобгаолишприборинингтаъминот тармоғигаўрнатилганлигиҳақидагимазкурдалолатноманитуздим.

Ҳисобгаолишприбори техник текширишданўтказилганда ______________________________________

‎‎__________________________________________________________________________ аниқланди.

таъминоттармоғигаваҳисобгаолишприборига _____________________ рақамлипломбаларўрнатилди.

‎‎

Таъминотчи корхона ваколатли ходими: __________________ _______________‎‎

(имзо) ‎‎‎(Ф.И.О.)‎

Далолатномабилантанишдим: __________________________________‎‎

(истеъмолчинингимзоси) ‎‎‎(истеъмолчининг Ф.И.О.)

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Добилов Ойбек Абдуганиевич 2017-05-01 16:44:18

2-иловада ҳисобга олиш прибори ўрнатилганда кўрсатгичини М3 қайд қилиш лозим.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Согласование с заинтересованными министерствами и ведомствамиПисьмо25.04-12.05. 2017 г.Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации

So`rovnoma natijalari