Hujjat nomi
Чорва молларини замонавий кушхонада сўйилишини ташкил этиш ҳамда чорва молларини ветеринария ва санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолда сўйиш ва истеъмол учун яроқсиз гўшт ҳосил бўлишига йўл қўймаслик чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Nukus shahri hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Nukus shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-04-29 20:29:23
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-05-15 01:01:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Чорва молларини замонавий кушхонада сўйилишини ташкил этиш ҳамда чорва молларини ветеринария ва санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолда сўйиш ва истеъмол учун яроқсиз гўшт ҳосил бўлишига йўл қўймаслик чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил
28 сентябрдаги “Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотиш чоғида ветеринария-санитария талабларига риоя этиш тўғрисида”ги 379-сонли қарори ижросини таъминлаш, Нукус шаҳри аҳолисига сифатли гўшт етказиб бериш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, чорва молларини замонавий қушхоналарда сўйилишини ташкил этиш ҳамда чорва молларини ветеринария ва санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолда сўйиш ва истеъмол учун яроқсиз гўшт ҳосил бўлишига йўл қўймаслик мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Нукус шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ибрагимов, Нукус шаҳар ветеринария бўлими Б.Оразбаев, шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази Р.Бекмуратова билан биргаликда:

10 кун муддатда шаҳардаги мавжуд кушхона ва суйиш майдончаларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни ветеринария-санитария талабларидан келиб чиқиб модернизация қилиш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.

2. Нукус шаҳар ветеринария бўлими Б.Оразбаев:

Нукус шаҳрида гўшт маҳсулотларини сотувга чиқаришга рухсат беришда замонавий кушхона ва суйиш майдончаларида сўйилганлигини назоратга олиш, шаҳар ҳудудида барча чорва моллари сўйилишида кўрсатиладиган дастлабки ветеринария-санитария кўригидан бошлаб, истеъмолчига гўшт маҳсулотлари етиб боришгача бўлган барча ветеринария-санитария тадбирларини амалга ошириш, зарур ветеринария-санитария ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминлаш мақсадида , сўйилган чорва молларига ветеринария ҳужжатларини расмийлаштиришни амалга ошириш мақсадида Давлат ветеринария хизматидан (буйруқ асосида) малакали мутахассис бириктирилсин;

Дехкон бозорларидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларини синов ва ўлчашларни бажариш учун зарур шароитлар, замонавий асбоб-ускуналар ва меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

тайёрланган гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида белгиланган тартибда кўрик (истеъмолга яроқлиги текшируви)дан ўтказилганлигини тасдиқлаб, гўшт маҳсулотига махсус муҳр босилиши тегишли ҳужжат расмийлаштируви орқали фақат лабораторияда амалга оширилиши тартибга риоя этилишини ташкиллаштирсин ва кунлик назоратни таъминлаб борсин.

3. Нукус шаҳар ветеринария бўлими Б.Оразбаев, шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази Р.Бекмуратова ва ихтисослаштирилган мол суйиш корхоналари ёки цехлари раҳбарлари билан биргаликта:

Нукус шаҳрида янги ишга туширилган “Нукус Жақсылық Шерм” МЧЖ қушхонаси ва ККгўштсутсавдо ОАЖ қарашли мол суйиш майдончасида чорва молларини сўйилишини амалга ошириш ҳамда ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган гўшт маҳсулотлари истеъмолга чиқарилиши ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриб борсин.

4. Нукус шаҳар ички ишлар бўлими А.Орынбаев, Нукус шаҳар Давлат солиқ инспекцияси К.Бекчанов, Нукус шаҳар ветеринария бўлими Б.Оразбаев, Нукус шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази Р.Бекмуратовага:

аҳоли истеъмоли учун етказиб берилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлигини таъминлаш учун деҳқон бозорлари, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқа савдо нуқталарига сотувга чиқарилаётган гўшт маҳсулотларида “Нукус Жақсылық Шерм” МЧЖ ва ихтисослаштирилган мол сўйиш корхоналарида ветеринария-санитария текширувидан ўтказилганлиги устидан тегишли назоратни таъминлаб бориш;

сотувга чиқарилаётган гўшт маҳсулотларининг ветеринария-санитария экспертиза лабораториясидан ўтказилганлиги тўғрисида муҳри бўлмаса, сотилиши қатъиян ман қилиниб, бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари кўрилиши таъминлаш топширилсин.

5.“Нукус Жақсылық Шерм” МЧЖ ёки ихтисослаштирилган мол сўйиш корхоналарида шаҳар аҳолиси ва тадбиркорларнинг истакларини инобатга олиб, замонавий кушхонасида чорва молларидан қорамол, қўй, эчки, от ва туя сўйилиши таклифи маъқуллансин.

6. Нукус шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ибрагимов, Нукус шаҳар ветеринария бўлими Б.Оразбаев, шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази Р.Бекмуратова Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси Б.Жуманиязов, “Маҳалла” хайрия фонди нукус шаҳар бўлими М.Тажимуратов, Нукус шаҳар Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан ҳамкорликда:

Шаҳар ҳудудида гўшт сотуви билан шуғулланадиган деҳкон бозорлардаги савдо нуқталари ва бошка гўшт дуконлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 10-августта руйхатга олинган №1610-сонли Низоми» талабларига асосан замонавий қушхона ва суйиш майдончаларида суйилган ва ветеринария-санитария куригидан белгиланган тартибда (истеъмолга яроклиги текширувидан) ўтказилган чорва молларининг гўштини сотилиши;

чорва ҳайвонларини уй шароитида сўйиш оқибатлари тўғрисида тарғиботни кучайтириб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида чорва молларини кушхона ёки ихтисослаштирилган мол суйиш корхоналарида ветеринария-санитария қоидаларига риоя этилган ҳолда сўйилиши гўшт маҳсулотлари истеъмол учун хавфсизлигини таъминловчи омил эканлигини тушунтириш ишлари олиб борилишини;

ноқонуний равишда қассобчилик билан шуғулланиш ҳолатларини аниқлаш чора-тадбирларининг кўрилишини;

оммавий ахборот воситалари имкониятлари ва бошқа қулай усуллардан фойдаланган ҳолда қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказилишини ташкиллаштирсинлар;

тарғибот-тушунтириш тадбирларида кушхонада чорва моллари сўйилиши ислом динига мансуб фуқаролар истеъмолига мутаносиб тарзда амалга оширилишини аҳоли эътиборига етказсинлар.

7. Нукус шаҳар ветеринария бўлими (Оразбаев) қушхона ва ихтисослашган мол суйиш корхоналарида суйилган чорва моллари бош сонлари буйича кунлик хисоб-китобини юритиб бориш юклатилсин

8. Қоракалпоғистон Республикаси «Нукусчармпойабзал» МЧЖ бош диретори (Бабатаев.С) ушхона ёки ихтисослаштирилган мол суйиш корхоналарида суйилган молларнинг тери махсулотларини шартнома асосида топширилишини назоратга олсинлар

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Чорва молларини замонавий кушхонада сўйилишини ташкил этиш ҳамда чорва молларини ветеринария ва санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолда сўйиш ва истеъмол учун яроқсиз гўшт ҳосил бўлишига йўл қўймаслик чора-тадбирлари тўғрисида Чорва молларини замонавий кушхонада сўйилишини ташкил этиш ҳамда чорва молларини ветеринария ва санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолда сўйиш ва истеъмол учун яроқсиз гўшт ҳосил бўлишига йўл қўймаслик чора-тадбирлари тўғрисида 15.04.2017ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НУКУС ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ

So`rovnoma natijalari