Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-05-01 15:22:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-05-16 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й.,3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда, 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165, 182-моддалар; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 37-сон, 408-модда, 51-сон, 514-модда; 2005 й.,37-38-сон, 280-модда, 51-сон, 374-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар;2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 39-сон, 385-модда, 41-сон, 405-модда, 51-52-сон, 498, 501-моддалар; 2007 й., 14-сон, 134, 134-моддалар, 15-сон,154-модда, 17-18-сон, 170-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 400-модда, 50-51-сон, 504, 512-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон,88-модда, 16-сон, 117-модда, 17-сон, 129-модда, 37-38-сон, 367-модда,39-сон, 391-модда, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда,38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 41-сон, 439-модда,50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551, 553, 555, 557-моддалар; 2010 й., 20-сон, 146-модда, 21-сон, 161-модда, 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313,317-моддалар, 38-сон, 329-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 479, 484, 485-моддалар; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 16-сон, 162-модда, 17-сон,168-модда, 36-сон, 365-модда, 40-сон, 410-модда, 52-сон, 556-модда;2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда,18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда;2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон,457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 77-моддада:

а) биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тегишли рухсат олмай туриб иморат солиш, ёғочни қайта ишлаш, омборлар ва бошқа иншоотлар қуриш мақсадида ўрмон фонди ерларидаги дарахтни кундаков қилиш, ўрмон фонди ерларида пичанзорлар

ва яйловларни шикастлантириш, ўзбошимчалик билан пичан ўриш, дренаж тизимларини ва йўлларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

б) иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан

ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

в) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Ўрмон фонди ерларида чорва молларини боқишга оид тақиқ талабларини бузиш –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2) 78-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

3) 79-моддада:

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“79-модда. Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари

ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш”;

б) биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан

уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

в) иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан

ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

4) 80-модданинг санкция қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан

ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

5) 81-модданинг биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқароларга энг кам иш ҳақининг тўрт бараваридан

етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан

ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

6) 82-модданинг биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан

беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан

ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

7) 83-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

8) 84-модданинг биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

9) 245-модданинг биринчи қисмидаги “76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида),” деган сўзлардан кейин “77-моддасининг тўртинчи қисмида,” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

10) 261-модданинг биринчи қисмидаги “77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида” деган сўзлар “77-моддасининг биринчи, иккинчива учинчи қисмлари, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари тасарруфидаги ер майдонлари бундан мустасно)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) қуйидаги таҳрирдаги 261-1-модда билан тўлдирилсин:

“261-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси органлари

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси органларига ушбу Кодекснинг 77-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида,78, 79, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари тасарруфидаги ер майдонларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи, бош давлат ўрмон муҳофазаси назоратчиси, унинг ўринбосарлари, катта давлат ўрмон муҳофазаси назоратчилари – фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси давлат ўрмон муҳофазаси назоратчилари, Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Қўриқхона, миллий табиий боғ ва ов хўжаликлари бошқармаси бошлиғи, давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари, давлат ўрмон муҳофазаси назоратчилари – фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваригача миқдорда;

Қўриқхона, миллий табиий боғ ва ов хўжаликлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари, давлат қўриқхоналарининг нозирлари, ўрмон муҳофазаси назоратчилари – фуқароларга энг кам иш ҳақининг

уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваригача миқдорда жарима солишга.”;

11) 287-моддада:

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5) ушбу Кодекснинг 60-моддасида, 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 77, 79, 81, 82, 83, 84 (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари тасарруфидаги ер майдонлари бундан мустасно), 90, 91, 92, 93, 94, 162, 198-моддалариданазарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда – Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан;”;

қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

“9) ушбу Кодекснинг 77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар давлат ўрмон хўжаликлари тасарруфидаги ерларида содир этилган тақдирда – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси органларининг мансабдор шахслари томонидан.”;

12) 291-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги “з” банд билан тўлдирилсин:

“з) ушбу Кодекснинг 78, 79, 81, 82, 84-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ўрмон фонди ерларида содир этилганда –Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги

бош бошқармаси органларининг мансабдор шахслари томонидан”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган “Ўрмон тўғрисида”ги 770-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон,122-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2009 й., 52-сон, 553-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

“12-модда. Ўрмонни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш ҳамда ундан фойдаланиш соҳасидаги назорат

Ўрмонни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш ҳамда ундан фойдаланиш соҳасидаги назорат давлат ҳамда жамоатчилик назорати тарзида амалга оширилади.

Ўрмонни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш ҳамда ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.”;

2) 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13-модда. Давлат ўрмон муҳофазаси назорати

Давлат ўрмон муҳофазаси – давлат ўрмон хўжалиги органларида ўрмонларни муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида тузилади.

Давлат ўрмон муҳофазаси мансабдор шахслари айни бир вақтда давлат ўрмон муҳофазасининг назоратчиларидир.

Давлат ўрмон муҳофазаси мансабдор шахсларининг асосий ваколатлари қуйидагилардан иборат:

юридик ва жисмоний шахсларнинг ўрмондан фойдаланишга ҳақли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш;

ўрмон қонунбузарлигига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш, жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллаш;

ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузган шахсларга тегишли транспорт воситаларини ушлаб туриш;

қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўрмон маҳсулотини ҳамда уни қўлга киритиш воситаларини олиб қўйиш;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни интизомий ёки жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ҳужжатларни тегишли идора ёки органларга юбориш;

ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузиш оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга даъво тақдим этиш;

юридик ва жисмоний шахсларга ўрмон тўғрисидаги қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма бериш.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи – бош давлат ўрмон муҳофазаси назоратчиси;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари – катта давлат ўрмон муҳофазаси назоратчиси;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси давлат ўрмон муҳофазаси назоратчилари, Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Қўриқхона, миллий табиий боғ ва ов хўжаликлари бошқармаси бошлиғи, давлат ўрмон хўжалиги раҳбарлари – давлат ўрмон муҳофазаси назоратчиси;

Қўриқхона, миллий табиий боғ ва ов хўжаликлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари, давлат қўриқхоналарининг нозирлари, давлат ўрмон хўжаликлари муҳофазаси ходимлари – ўрмон муҳофазаси назоратчиси ҳисобланади.

Давлат ўрмон муҳофазасининг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.”.

3) 27-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Давлат ўрмон фонди участкалари юридик ва жисмоний шахсларга ўрмондан қўшимча тарзда фойдаланишга берилиши мумкин.

Давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш ва мол боқиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан шу мақсадлар учун махсус мўлжалланган майдонларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборларива бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, ўрмон дарахтлари ва буталари билан қопланган ўрмон фонди ерларида, доривор ва ноёб озуқабоп ўсимликлар билан қопланган яйловларда, давлат қўриқхоналарининг ўрмонларида, шунингдек белгиланган режимга мувофиқ табиат боғларининг, буюртма қўриқхоналарнинг, курорт табиий ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг ўрмонларида мол боқишга йўл қўйилмайди”.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш. Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси10.03.2017Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш01.05.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш01.05.2017-15.05.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш16.05.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш17.05.2017Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси

So`rovnoma natijalari