Hujjat nomi
“Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiDori vositalari va tibbiy texnika sifatini nazorat qilish bosh boshqarmasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-05-01 18:07:45
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-05-31 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ҳамда этил спиртини тиббий мақсадларда тўғри ва унумли ишлатилишини таъминлаш мақсадида, буюраман:

1. Қуйидагилар:

Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;

Соғлиқни сақлаш, маориф ва ижтимоий таъминот муассасаларида 96 фоизли этил спиртини ишлатиш меъёрлари 2-иловага;

Даволаш-профилактика муассасалари бўлинмаларида 96 фоизли этил спирти сарфланишининг мўлжалланган меъёрлари 3-иловага;

Санитария-эпидемиология станцияларининг текшириш ва техник операциялари ўтказиш лабораторияларида 96 фоизли этил спиртини сарфлаш меъёрлари 4-иловага;

Ўта хавфли юқумли ва карантин касалликларга қарши муассасаларда тадқиқот ва техник ишларни бажаришда 96 фоизли этил спиртини сарфлаш меъёрлари 5-иловага;

Тиббий муолажаларга 96 фоизли этил спиртининг мўлжалланган сарфлаш меъёрлари (миллилитрда) 6-иловага;

Қон қуйиш станциялари (бўлимлари)да 96 фоизли этил спиртини сарфлаш меъёрлари 7-иловага;

Қон қуйиш станциялари (бўлимлари)да СМУ, КС-30, ЛЗ-30.2, СМИРС, ЛЗ-45.2, СМЖ, ЛЗ-9 мосламаларидан фойдаланиб сублимацион қуритиш учун 96 фоизли этил спиртининг сарф меъёрлари 8-иловага;

Дорихоналарда этил спирти ҳисобини юритиш китоби 9-иловага;

Этил спиртининг сарфланиши бўйича бўлим (кабинет)ларда ҳисоб юритиш китоби 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Таркибида этил спирти бўлган дори воситалари учун рецептлар ёзишда амалдаги белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилинсин.

3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киритилсин.

4. Мазкур буйруқни кучга киритилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1999 йил 26 июлдаги 462-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур буйруқни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилот ва муассасаларда бажарилишини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев ва вазир ўринбосари С.Сайдалиевлар зиммасига юклатилсин.

Вазир А.Шадманов

И Л О В А 1-10

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаприказ Министерства Здравоохранения прошедший государственную регистрацию Министерство Юстиции 17.06.2017Соғлиқни сақлаш вазирлиги

So`rovnoma natijalari