Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш тартибини тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-05-18 13:53:21
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-06-02 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш тартибини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Раис М. Тохирий

Тошкент ш.,

2017 йил “_____” ____________,

_____________-сон

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2017 йил _______________ даги

______________________- сон қарорига

илова

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш Тартиби

Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ божхона ҳудудига божхона назорати остида кираётган, ундан чиқаётган ҳамда транзит тартибида ўтаётган авто ва темир йўл транспортининг (бундан буён матнда транспорт воситаси деб юритилади) товарлар ортилган бўлимларига божхона органлари томонидан махсус божхона пломбалари қўйиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

жўнатувчи божхона пости – божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйган божхона комплекси ёки пости.

Манзил божхона пости – божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситасининг етиб бориш божхона комплекси ёки пости.

2. Божхона кодексининг 197-моддаси ўн тўртинчи хатбошисига мувофиқ, божхона идентификациялаш воситалари божхона органлари томонидан ўзгартирилиши, олиб ташланиши ёки йўқ қилиниши мумкин, бундан товарларнинг ва транспорт воситаларининг йўқ қилиниши, қайта тиклаб бўлмайдиган тарзда йўқотилиши ёки жиддий тарзда бузилиши ҳақиқий хавфи бўлган ҳоллар мустасно. Божхона органларига божхона идентификациялаш воситалари ўзгартирилганлиги, олиб ташланганлиги ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида дарҳол хабар берилади ва ҳақиқий хавф мавжудлигининг далиллари тақдим этилиши лозим.

2-боб. Транспорт воситаларининг товарлар ортилган юк бўлимларини

махсус божхона пломбалари билан тамғалаш

3. Божхона назорати остида товарлар ташилаётган барча транспорт воситаларининг юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйилиши лозим. Ушбу Тартибнинг 4-бандида келтирилган ҳолатлар бундан мустасно.

4. Қуйидаги ҳолларда божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимлари махсус божхона пломбалари билан тамғаланмайди:

бир транспорт воситасида контейнерлар бир-бирига қараб жойлаштирилганлиги натижасида тамғалашнинг имкони бўлмаса;

товарлар усти очиқ транспорт воситасига юкланса;

темир йўл станцияларида юқори кучланишли электр симлари ўтган жойлардаги вагон ва контейнерларига махсус божхона пломбаларини қўйиш ходимнинг ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф солса;

махсус божхона пломбалари билан тамғалашнинг имкони бўлмаган бошқа асосли ҳолларда.

5. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган, божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган ва транзит тартибида ҳаракатланаётган товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимлари жўнатувчи божхона постларида божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилганидан сўнг, махсус божхона пломбалари қўйилади.

6. Товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш транспорт воситаларидан товар ёки буюмларни тушириш, шунингдек транспорт воситаларига бошқа товар ва буюмларни ортиш имконияти истисно этиши лозим.

7. Транспорт воситаларига расмийлаштирилган Юкни етказиб бериш назорат китобчаси ёки Тир-Карнет китобчасининг белгиланган катагида қўйилган махсус божхона пломбасининг рақами қайд этилади.

8. Транспорт воситаларининг божхона ҳудудига киришида, божхона ҳудудидан чиқишида уларнинг товарлар ортилган юк бўлимларига қўйилган махсус божхона пломбаларининг мавжудлиги ва пломба ўрнатилган жиҳозлар (вагон/контейнер конструкцияси, тиркаманинг троси, тенти, том, пол қисмлари

ва ҳ.к) (бундан буён матнда пломба ўрнатилган жиҳозлар деб юритилади) божхона пости ходими томонидан текширилади ҳамда йўл-юк ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштирилади.

Манзил божхона постларида махсус божхона пломбалари ҳамда пломба қўйилган жиҳозларга зиён етказилмаганлигига ходим томонидан ишонч ҳосил қилингандан сўнг, белгиланган тартибда божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

Махсус божхона пломбалари ҳамда пломба ўрнатилган жиҳозларга зиён етказилганлиги аниқланганда, тегишли тартибда божхона қоидаларининг бузилиши юзасидан иш материаллари юритилиб, товарларнинг тўлиқ божхона кўригидан ўтказилиши, зарур ҳолларда эса товарларни божхона омборига жойлаштирилиши чоралари кўрилади.

9. Транспорт воситаларига ортилган товарлар Ўзбекистон Республикасининг икки ва ундан ортиқ ташқи иқтисодий фаолият (бундан буён матнда

ТИФ деб юритилади) қатнашчиларига олиб келинаётган тақдирда, жўнатувчи божхона пости томонидан пломбаланган транспорт воситаси энг яқин ҳудуддаги ТИФ қатнашчиси жойлашган жойдаги манзил божхона постига йўналтирилади.

Биринчи манзил божхона постида транспорт воситаси билан мазкур Тартибнинг 8-бандида келтирилган тартибда тадбирлар амалга оширилгандан сўнг, ушбу божхона пости томонидан кейинги энг яқин ҳудуддаги ТИФ қатнашчиси жойлашган жойдаги манзил божхона постига янги махсус божхона пломбалари қўйилган ҳолда йўналтирилади. Бу бўйича тегишли маълумотлар ДБҚ ЯААТга киритилади.

10. Божхона кодексининг 224-моддасига мувофиқ, махсус божхона пломбалари қўйилган транспорт воситалари манзил божхона постига етиб бормасдан носоз ҳолга келса, фалокат юз берса, енгиб бўлмас ташқи кучлар таъсир этса ва бунинг оқибатида махсус божхона пломбаларига шикаст етса, ташувчининг божхона органига берган хабарига кўра энг яқин божхона органи томонидан ташувчи иштирокида махсус божхона пломбасининг бузилганлиги тўғрисида тегишли тартибда далолатнома тузилиб, товарлар қайта божхона назоратидан ўтказилади ҳамда уларнинг манзил божхона постига етказилиши чоралари кўрилади. Транспорт воситасининг юк бўлимига янгидан махсус божхона пломбалари қўйилади ва бу тўғрисида йўл-юк ҳужжатлари ҳамда ДБҚ ЯААТга маълумотлар киритилади.

3-боб. Якуний қоидалар

11. Товарларни бир (божхона) омбордан бошқа (божхона) омборга олиб ўтиш жараёнида, ТИФ божхона постлари томонидан махсус божхона пломбалари қўйиш ҳамда текшириш мазкур Тартибнинг 2-бобида қайд этилган тартибда амалга оширилади.

12. Транспорт воситаларининг товарлар ортилган бўлимларидан ечиб олинган махсус божхона пломбаларидан такроран фойдаланилишига йўл қўйилмайди.

13. Мазкур Тартибда кўрсатилган талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишДавлат божхона қўмитаси қарори лойиҳаси17.05.2017 йилБНТЭББ
2Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш учун Ягона порталга жойлаштириш Ягона порталга жойлаштириш18.05.2017 йилБНТЭББ
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона порталда муҳокама қилиш18.05.2017 йил – 01.06.2017 йилБНТЭББ
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишлашТаклифларни умумлаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишлаш ва якуний лойиҳани Ягона порталга жойлаштириш02.06.2017 йил – 05.06.2017 йилБНТЭББ
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини давлат рўйхатига олиш учун киритишНорматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Адлия вазирлигига киритиш07.06.2017 йил.БНТЭББ

So`rovnoma natijalari