Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-05-22 14:31:57
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-06-06 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4848-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2777-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 27 майдаги 2013-26-сон қарори (рўйхат рақами 2475, 2013 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 349-модда) билан тасдиқланган Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2017 йил _____ майдаги

_____-сонли қарорига

ИЛОВА

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ
текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. Низомнинг 3-бандида:

“Республика кенгаши ёки унинг тегишли ҳудудий комиссияларига” деган сўзлар “Республика кенгашига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлари бундан мустасно.”.

2. Низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат берилган тақдирда (мазкур Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ текширувлари бундан мустасно), давлат солиқ хизмати органининг текшириш ўтказиш учун масъул ходимлари назорат харидини ўтказиш учун миллий валютадаги нақд пул маблағларини тегишли давлат солиқ хизмати органи кассасидан, чет эл валютасидаги нақд пул маблағларини эса, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки ҳудудий давлат солиқ бошқармалари кассасидан олади.”.

3. Низомнинг 21-бандидаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларида (рўйхат рақами 2007, 2009 йил 16 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 38-сон, 422-модда)” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларида (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка проекта нормативно-правового актаПроект постановления Государственного налогового комитета Республики Узбекистандо 22.05.2017 г.Государственный налоговый комитет
2Размещение нормативно-правового акта для обсуждения на Едином порталеРазмещение на Едином портале: уведомления о проведении обсуждения, графика, проекта постановления Государственного налогового комитета, опросного листа участников обсуждения22.05.2017 г.Государственный налоговый комитет
3Проведение обсуждения нормативно-правового актаОбсуждение проекта постановления Государственного налогового комитета на Едином портале22.05.2017 г. -06.06.2017 г.Государственный налоговый комитет и участники обсуждения
4Доработка нормативно-правового акта согласно предложениямОбобщение предложений участников обсуждения, доработка проекта и размещение окончательной редакции на Едином портале06.06.2017 г. -07.06.2017 г.Государственный налоговый комитет
5Согласование проекта нормативно-правового акта с заинтересованными министерствами и ведомствамиНаправление проекта постановления Государственного налогового комитета в соответствующие министерства и ведомства для согласования07.06.2017 г. - 08.06.2017 г.Государственный налоговый комитет, министерства и ведомства
6Внесение проекта нормативно-правового акта на утверждениеВнесение согласованного проекта постановления Государственного налогового комитета в Министерство юстиции Республики Узбекистан09.06.2017 г. Государственный налоговый комитет

So`rovnoma natijalari