Hujjat nomi
Республикада бойитилган омухта ем ва премиксларни ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-05-23 20:06:24
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-06-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Республикада бойитилган омухта ем ва премиксларни ишлаб

чиқаришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Республикада чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш, жумладан паррандачилик ва балиқчилик тармоқлари, шунингдек деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларини чорва молларини бойитилган омухта ем ва озуқа қўшимчалари билан таъминлаш ҳамда замонавий илғор технологияларни жорий этиш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг бойитилган омухта ем ва премикслар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Самарқанд, Сурхондарё, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда замонавий технологияларга асосланган омухта ем ва премикс ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш учун “Afrosiyob parranda” масъулияти чекланган жамиятига талаб этиладиган ер майдонларини ажратиб берилишини таъминласинлар.

3. “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти, “Ўзтрансгаз” компанияси ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Afrosiyob parranda” масъулияти чекланган жамияти томонидан янги ташкил этиладиган корхоналарни тўла қувватларда ишлаши учун электр энергия, газ ва сув тармоқлари ҳамда темир йўлларини ҳудудигача уланишини ташкил этсинлар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига намунавий туманлардаги деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида боқилаётган парранда, балиқ ва чорва молларини бойитилган омухта ем ва премикс билан таъминлаш мақсадида “Afrosiyob parranda” масъулияти чекланган жамиятининг фирма дўконларини ташкил этсин ҳамда деҳқон хўжаликлари ва хонадонларга етказиб берилишида қулайлик яратиш мақсадида ҳар хил ҳажмлардаги қопларда савдога чиқарсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва “Асакабанк” акциядорлик тижорат банкига:

“Afrosiyob parranda” масъулияти чекланган жамиятига бойитилган омухта ем ва премиксларни ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш учун ажратилаётган кредит маблағларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган фоизларда 7 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан расмийлаштириш;

ўз улушидан қатъий назар, лойиҳа доирасидаги импорт шартномаларини тўлиқ молиялаштиришга рухсат бериш, ажратиладиган кредит маблағларнинг гаров таъминоти сифатида сотиб олинадиган асбоб-ускуналар ва учинчи шахс кафилликларини қабул қилиш;

хорижий давлатлардан олиб келинадиган контейнер, ишлаб чиқариш бино-конструкциялари, дон қуритадиган ва сақлайдиган омборхоналар, асбоб-ускуналар, комплект жиҳозлари, мосламалар, техникалар ва бойитилган омухта ем ишлаб чиқариш компонентларини сотиб олиш учун талаб этиладиган маблағларни конвертация қилиш вазифаси юклатилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 апрелдаги 110-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган наслли материал, технология ва ёрдамчи ускуналар, омухта ем ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш компонентлари рўйхати тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

7. “Ўздонмаҳсулот” компанияси, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги “Afrosiyob parranda” масъулияти чекланган жамиятига бойитилган омухта ем ва премиксларни ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган дон, ўсимлик ёғи ҳамда пахта шротини белгиланган тартибда ажратсинлар.

8. Ушбу қарор ижросини таъминлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазириА.Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш"Республикада бойитилган омухта ем ва премиксларни ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси05.05.2017Чорвачилик, паррандачилик,асаларичилик ва балиқиликни ривожлантириш бош бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш23.05.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш23.05.2017-07.06.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш07.06.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш08.07.2017Чорвачилик, паррандачилик,асаларичилик ва балиқиликни ривожлантириш бош бошқармаси

So`rovnoma natijalari