Hujjat nomi
Фориш туманида зотдор эчкичиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-05-29 15:55:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-06-13 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Қарори

Фориш туманида зотдор эчкичиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Фориш туманида зотдор эчкичиликни ривожлантириш, наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, аҳолининг озиқ овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда парҳез эчки сути етиштириш ва эчкичилик маҳсулотларини замонавий қайта ишлашни ташкил этиш ҳисобига аҳоли яшаш тарзи ва даромадларини янада ошириш мақсадида қарор қилади:

1. “Трастбанк” хусусий акционерлик банки, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Озиқ-овқат холдинг” холдинг компанияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан чорвачиликни ривожлантириш ва уларни маҳсулотларини қайта ишлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Фориш туманида зотдор эчкичиликни ривожлантириш, наслчилик - селекция ишларини илмий асосда амалга ошириш ва эчкичилик маҳсулотларини замонавий қайта ишлашни ташкил этиш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 1- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки кўмагида:

Жиззах вилоятида наслли сут йўналишидаги эчки зотларини кўпайтириш мақсадида “FORISH” агрокомплекси ва сутини қайта ишлаш бўйича “FARIJ AGRO NURAFSHON” ташкил этилганлиги;

жун йўналишидаги наслли эчки, шунингдек жун ва гўшт йўналишидаги қўй зотларини кўпайтириш, уларни маҳсулотлари қайта ишлаш ҳамда гўшт етиштиришга мўлжалланган “FОRISH AGRO VALLEY” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси хисобидан Жиззах вилоятининг Фориш туманида наслли қўй ва эчкиларникўпайтиришга ихтисослаштирилган чорвачилик йўналишидаги субъектларини ишлаб чиқариш инфраструктурасини реконструкция қилиш ва ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш учун “Трастбанк”хусусий акциядорлик банкига

7 йилдан кам бўлмаган муддатга, минимал фоиз ставкасида, 3 йилгача имтиёзли давр билан 50 миллиард сўм маблағ ажратсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкига;

“FARIJ AGRO NURAFSHON” ва “FОRISH AGRO VALLEY” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан зотдор эчкиларни олиб келиш ва уларнинг маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича талаб этиладиган замонавий асбоб ускуналарни четдан олиб келиш учун зарур бўлган пул маблағларни конвертация қилиш чораларини кўрсин.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкига Жиззах вилояти Фориш туманидаги наслли эчки ва қўйларни етиштириш, сут ва гўшт маҳсулотлари, жун ва терини қайта ишлаш билан шуғулланадиган фермер хўжаликлари ва қайта ишлаш корхоналарининг устав фондида 26 фоиздан ортиқ улушга бевосита ёки билвосита эга бўлишига истисно тариқасида рухсат берсин. Бунда мазкур банкнинг ушбу фермер хўжаликлари ва қайта ишлаш корхоналарининг устав капиталига киритадиган инвестиция ҳажми ва ундаги улушли иштироки “Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисида низом” (Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 февралда 1894-сон билан рўйхатга олинган) асосида ўрнатилган чекловлар чегирмаси сифатида инобатга олинсин.

6. Ўзбекэнерго ДАК, Ўзтрансгаз АК, “FARIJ AGRO NURAFSHON” ва “FОRISH AGRO VALLEY” масъулияти чекланган жамиятлари лойиҳаларида кўзда тутилган қайта ишлаш корхоналарини самарали фаолияти учун зарур бўлган электр энергияси ва газ таъминотини узлуксизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Жиззах вилояти ҳокимлигининг буюртмаларига биноан чорвачилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини, хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

8. “FARIJ AGRO NURAFSHON” ва “FОRISH AGRO VALLEY” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан чет давлатлардан олиб келинадиган комплекс жихозлар ускуналар, мосламалар 2017 йилдан 2021 йилга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда озуқа экинларини жойлаштириш мумкин бўлган ерларни ер ости сувлари захирасидан фойдаланган ҳолда суғориш бўйича асосланган таклифларни тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, , Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда туманда озуқа экинларини жойлаштириш мумкин бўлган жойлардан унумли фойдаланиш ҳамда чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида “Караман” сув омборини ишга тушириш бўйича тармоқ жадвалини тасдиққа киритсин.

11. Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Мирзаев зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил «____» ________даги

______-сонли қарорига илова

Фориш туманидаэчкичилик тармоғини янада ривожлантириш, наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, сервис хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳисобига махсулдорлигини ошириш эчкичилик маҳсулотлариниқайта ишлашда замонавий технологияларни кенг жорий этишни ташкил этиш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар

Бажариладиган тадбирлар

Ижро этиш муддати

Молиялаш-тириш манбаи

Масъуллар

I. Эчкичиликни ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар

1.1

Наслчилик ишларини янада ривожлантириш ва майда шохли молларнинг махсулдорлигини ошириш мақсадида:

-мустаҳкам озуқа базасини яратиш ҳамда чорвачиликка замонавий технологияларни жорий этиш;

-омухта ем ишлаб чиқариш хажмларини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва тўйимлигини янада ошириш ҳамда дон корхоналаридаги мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш;

-кучли ва дағал озуқаларни етказиб бериш бўйича фаолият олиб бораётган корхоналарда сервис хизматлари сифатини яхшилаш;

-чорвачиликка ихтисослашган қишлоқ хўжалиги корхоналарида наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш;

-шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига зотдор эчкиларни етказиб бериш;

-зооветеринария хизматлари кўрсатиш сифатини янада жадаллаштириш, эпизоотик барқарорликни таъминлаш.

2017-2021 йиллар

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздонмахсулот”АЖ,
Чорвачиликда наслчилик ишларибош давлат инспекцияси,
Республика “Насл-хизмат” уюшмаси,
Давлат ветеринария бош бошқармаси,

Жиззах вилоят хокимлиги,Фориш туман ҳокимлиги

1.2

Хар бир махаллада йилига камида биттадан эчкичилик йўналиши бўйича наслчилик тоифасида фаолият кўрсатадиган хўжаликларни ташкил этиш.

Мавжуд чорва молларининг бош сонлари, маҳсулдорлиги, зоти ва насли бўйича аниқ ҳисоб-китобларни юритиш, идентификация қилиш ва электрон маълумотлар базасини такомиллаштириш.

Ерларни спецификасидан келиб чиқиб, озуқа ва чўл озуқа экинлари уруғчилигини ривожлантириш.

мавжуд яйлов, бўз ерларда чўл озуқа экинларининг экилишини тўлиқ ташкиллаштириш ва электрон маълумотлар базасида хисоб-китобларни юритиш.

2017-2021 йиллар

-

Қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш маркази,
Жиззах вилоят хокимлиги, Фориш туман ҳокимлиги Чорвачиликда наслчилик ишларибош давлат инспекцияси,
“Ўздонмахсулот”АЖ,

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси,

1.3

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида Фориш тумани аҳоли хонадонларига имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобигаэчкичилик соҳасини ривожлантириш.

2017-2021 йиллар

Тижорат банклар кредит маблағлари ҳисобига

Фориш туман хокимлиги,
Чорвачиликда наслчилик ишларибош давлат инспекцияси,
Марказий банк ва Трастбанк

II.Эчкичиликни ривожлантириш бўйича тайёрланадиган меъёрий ҳужжатлар ҳамда таклифлар

2.1

Озуқа базасини ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш учун озуқа экинлар экиладиган ерларни ер ости сувлари захирасидан фойдаланган холда суғориш буйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

30 кун
муддатда

Жиззах вилоят хокимлиги,“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси,Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

2.2

Туманда озуқа экинларини жойлаштириш ва юқори хосил олиш мумкин бўлган жойлардан янги экин ерларни очилишини рағбарлантириш ва сувга бўлган талабни қондириш мақсадида “Қараман” сув омборини ишга тушириш бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш.

2017 йил
1 августгача

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, “Ергеодезкадастр”давлат қўмитаси,

Жиззах вилоят хокимлиги,
Фориш туман ҳокимлиги

III. Наслчилик ишларининг самарадорлигини янада ошириш бўйича

3.1

Эчкиларни кўпайтириб ахоли хонадонларига етказиб бериш билан шуғулланаётган “FARIJ AGRO NURAFSHON” ва“FОRIJ AGRO VALLEY”МЧЖларда наслчилик ишларини илмий асосда йўлга қўйиш, улардаги эчкилар зотини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида мавжуд эчкиларни сунъий уруғлантиришни ташкил этиш.

2018-2021 йиллар

ўз маблағи ҳисобидан

Чорвачиликда наслчилик ишларибош давлат инспекцияси,
Республика “Насл-хизмат” уюшмаси,
“FARIJ AGRO NURAFSHON” ва“FОRIJ AGRO VALLEY” МЧЖлар

3.2

Зотдор эчкиларни олиб келиш ва уларнинг маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича зарур бўладиган замонавий асбоб ускуналарни четдан олиб келиш учун талаб этиладиган маблағларни конвертация қилишда амалий ёрдам беришни ташкил этиш.

2017-2021 йил

-

Республика “Марказий банки”,

Молия вазирлиги,

Трастбанк” хусусий акциядорлик банки.

3.3

Эчкичиликни зооветеринария талаблари асосида сақлаш ва парваришлаш имконияти мавжуд ҳамда мустаҳкам озуқа базасига эга бўлган чорвачилик субъектларга четдан 1000 бош наслли эчкиларни келтириш.

2018-йилда

тижорат банклари кредитлари ва хўжаликлар маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилоят хокимлиги, Фориш туман ҳокимлиги, Республика “Насл-Хизмат уюшмаси,
Чорвачиликда наслчилик ишларибош давлат инспекцияси,
Ветеринария бош бошқармаси, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки,

Тижорат банклари,

3.4

Аҳоли ва деҳқон хўжаликларини наслли эчкилар билан таъминлаш мақсадида “FARIJ AGRO NURAFSHON” ва“FОRIJ AGRO VALLEY” МЧЖдан йилига 500 бош наслли урғочи эчкиларни аукцион савдолари орқали сотишни ташкил қилиш.

2019-2021 йиллар

-

Чорвачиликда наслчилик ишларибош давлат инспекцияси,

Республика “Насл-Хизмат уюшмаси,
Жиззах вилоят хокимлиги,Фориш туман ҳокимлиги,
“FARIJ AGRO NURAFSHON” ва “FОRIJ AGRO VALLEY” МЧЖлар

IV. Чорвачиликда мустахкамозуқа базасини яратиш ва озуқабоп экинлар уруғчилигини такомиллаштириш

4.1

Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлар, корхоналар ва озуқабоп экинлар уруғчилигига ихтисослашган фермер хўжаликларидаги экин майдонларини инвентаризациядан ўтказиш ва озуқабоп экинлар уруғларини турлари бўйича етиштиришни ташкил этиш ҳамда мавжуд чорва молларининг озуқага бўлган йиллик талабини озуқа турлари бўйича ишлаб чиқиш.

2018 йил февраль

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси,
“Ўздонмаҳсулот” АК,
Жиззах вилоят хокимлиги,Фориш туман ҳокимлиги

4.2

Озуқа етиштириш учун ажратилган сувли майдонларга асосий озуқа экинларини турлари бўйича жойлаштириш, уруғликлар билан таъминлаш ва тўлиқ экилишини назорат қилиш.

Яйлов ва тоғ олди майдонларига озуқа экинлари уруғларини экишда белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳисобига яйловларнинг хосилдорлигиниошириш.

2017 йил
ноябрь

-

Жиззах вилоят хокимлиги,
Фориш туман ҳокимлиги, Жиззах вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси

4.3

Яйлов озуқа экинларидан юқори ҳосил олиш мақсадида зараркунандаларга қарши кураш тадбирларини ташкиллаштириш, бунинг учун талаб этиладиган кимёвий воситалар заҳирасини яратиш.

мавсум давомида

Ўз маблағлари
ҳисобидан

Жиззах вилояти ҳокимлиги,
Фориш тумани ҳокимлиги ва тумандаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари

“Узагрокимёхимоя” АЖ

4.4

Озуқабоп экинлар уруғчилигига ихтисослашган фермер хўжаликларини “Супер элита” авлодли уруғлар билан таъминлаш.

2017-2021 йиллар

“Ўздонмаҳ-сулот” АКнинг аванс маблағлари ҳисобидан

“Ўздонмаҳсулот” АК
Қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш маркази,

4.5

Тумандаги озуқабоп экинлар уруғчилигига ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган озуқабоп экинлар уруғликларини шартнома асосида олдиндан 50 фоиз миқдорида аванс маблағи ўтказиш йўли билан “Ўздонмаҳсулот” компаниясининг худудий корхоналари орқали шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб беришни ташкил этиш.

экиш мавсуми давомида

“Ўздонмаҳ-сулот” АК маблағлари

“Ўздонмаҳсулот” АК

Қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш маркази,

4.6

Етиштирилган ҳосилни ўз вақтида ўриб-йиғиб олиш учун мавжуд ўрим техникаларини хатловдан ўтказиш, носозларини таъмирлаш ва янгиларини сотиб олиш чораларини кўриш.

мавсум давомида

ўз маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилоят хокимлиги,
Фориш туман ҳокимлиги,
“Ўздавтехназорат” инспекцияси, “Ўзагротехсаноат холдинг” ХК

V. Зооветеринария сервис хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш ва эпизоотик барқарорликни таъминлаш

5.1

Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликлари қарамоғидаги эчкиларга зооветеринария сервис хизматларини кўрсатиш.

Доимий

-

Давлат ветеринария бош бошқармаси

Жиззах вилоят хокимлиги, Фориш туман ҳокимлиги

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фориш туманида зотдор эчкичиликни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси05.05.2017Чорвачилик, паррандачилик,асаларичилик ва балиқиликни ривожлантириш бош бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш29.05.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш29.05.2017-12.06.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш13.05.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш15.06.2017Чорвачилик, паррандачилик,асаларичилик ва балиқиликни ривожлантириш бош бошқармаси

So`rovnoma natijalari