Hujjat nomi
Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishga tasir etishini baholashda ishtirok etishingiz mumkin.

Berilgan baholar tegishli normativ-huquqiy hujjatni ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiYo`riqnoma
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Hujjat muallifiO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-06-01 14:42:54
Baholash yakunlanishi sanasi2017-06-16 00:00:00
Hujjat ko'rinishiAmaldagi NHH
Hujjatning joriy holatiBaholash yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ

Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сон “Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 10 ноябрдаги 28-сон буйруғи (рўйхат рақами 2630, 2014 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бошлиқ В. Исмаилов

Тошкент ш.,

2017 й. “____” ____________,

_____ - сон

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғининг

2017 йил “_____” ___________

______ - сонли буйруғига

ИЛОВА

Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1.7-банд ва Йўриқноманинг 1-иловаси қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Бунда транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффицент қўлланади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса.”.

2.9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“автобуслар иш режимининг тавсия этилаётган варианти учун- беш балли тизим бўйича баҳоланади.”.

3.10- банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони учун - беш балли тизим бўйича баҳоланади.”.

4.11-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) лойиҳасини ишлаб чиқишЙўриқномани ишлаб чиқиш01.06.2017 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
2НҲҲни Ягона порталда муҳокама ўтказиш учун жойлаштиришЯгона порталда НҲҲ лойиҳасини ва жадвални жойлаштириш01.06.2017 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
3НҲҲ ни муҳокама қилишНҲҲ ни муҳокама қилиш01.06.2017 й. - 16.06.2017й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Ягона порталда муҳокама иштирокчилари
4Таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган холда НҲҲ лойиҳасини қайта ишлашИнобатга олинган қўшимчаларни умумлаштириш, НҲҲ лойиҳасини қайта ишлаш ва қайта ишланган лойиҳани Ягона порталда жойлаштириш16.06.2017 й. - 23.06.2017 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
5НҲҲ бўйича буйруқ қабул қилишНҲҲ бўйича буйруқ қабул қилиш27.06.2017й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
6НҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритишНҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш29.06.2017й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

So`rovnoma natijalari