Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚАРОРИ Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишнинг тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-06-05 10:38:46
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-06-20 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИМОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишнинг тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ–2863-сон “Соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишнинг тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

Тошкент ш.

2017 йил “___” _______,

_____-сон

А. Шадманов

Молия вазири

Б. Ходжаев

Тошкент ш.

2017 йил “___” _______,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги ва Молия вазирлигининг

2017 йил ___ майдаги ___, ___ - сон

қарорига ИЛОВА

Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида
бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишнинг тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ–2863-сон “Соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилиб, хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан бепул тиббий хизматлар кўрсатишнинг вақтинчалик тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий фаолиятга берилган лицензия асосида фаолият юритувчи хусусий тиббиёт ташкилотлари (стоматология ва косметологиядан ташқари)га тадбиқ этилади.

3. Хусусий тиббиёт ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонида белгиланган шахсларнинг имтиёзли тоифасига 1-иловага мувофиқ солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан истисно тариқасида бепул тиббий хизматлар кўрсатадилар.

2-боб. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли

тоифадаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби

4. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифадаги шахсларга солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан бепул тиббий хизматлар кўрсатиш мажбурий хисобланади.

5. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан фуқарога бепул тиббий хизматлар кўрсатишга мурожаат этувчида унинг шахсини ҳамда имтиёзли тоифага мансублигини тасдиқловчи хужжатларнинг мавжудлиги асос бўлади.

6. Бепул кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг турлари ва хажми лицензияда кўрсатилган ихтисосликлар доирасида ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан мустақил равишда белгиланади.

7. Имтиёзли тоифадаги шахсларга кирувчи беморларнинг мурожаатлари 2-иловага мувофиқ хусусий тиббиёт ташкилоти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтида жойлаштирилган махсус электрон базага имтиёзли тоифадаги шахс мурожат килган кунда онлайн тизимида киритиб борилади.

Шунингдек, мазкур маълумотлар 2-иловага мувофиқ юритиладиган журналда ҳам акс эттирилиши мумкин.

8. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифадаги шахсларга кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматларнинг йиллик тақсимоти тўғрисидаги ахборот ташкилотга кираверишда, маълумотлар пештахтасида 3-иловага мувофиқ жойлаштирилади.

Мазкур маълумотлархусусий тиббиёт ташкилоти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтидаги махсус электрон базага киритиб борилади.

2 ва 3-иловаларда келтирилган маълумотлар интернет тармоғи орқали аҳолига етказиб турилиши мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтида онлайн тизимида автоматик равишда доимий янгилаб турилади.

9. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифадаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатилишида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларига қатъий риоя қилиниши лозим.

3-боб. Кўрсатиладиган бепул тиббий хизматларнинг

режадаги ҳажми ва миқдорини белгилаш

10. Имтиёзли тоифадаги шахсларга жорий йилда бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун йўналтириладиган маблағларнинг миқдори бундан аввалги йил якунлари бўйича солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25%дан кам бўлмаган қисмини ташкил этиши лозим.

11. Имтиёзли тоифадаги шахсларга кўрсатиладиган бепул тиббий хизматларнинг йиллик миқдори ва унга сарфланадиган маблағлар умумий ҳажми - мазкур хусусий тиббиёт ташкилотида тиббий хизматларга белгиланган ўртача нархлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

4 - боб. Ҳисобот ва ҳисобдорлик

12. Хусусий тиббиёт ташкилотлари йиллик молиявий хисобот билан биргаликда Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) 1-иловаси билан тасдиқланган “Солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳисоб-китоб шаклига мувофиқ, имтиёзли тоифадаги шахслар қаторига кирувчи беморларга кўрсатилган бепул тиббий хизматларга сарфланган жами ҳаражатлар давлат солиқ органларига тақдим этилади.

13. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифадаги шахслар қаторига кирувчи беморларга кўрсатилган бепул тиббий хизматлар тўғрисидаги маълумотлар ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институтига тақдим этиладиган хисоботлар таркибида ҳам алохида хисобот тури сифатида кўрсатиб борилади.

5-боб.Назорат ва жавобгарлик

14. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшаган, шу жумладан имтиёзли тоифадаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун йўналтирилган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини ҳудудий давлат солиқ органлари ўрнатилган тартибда ваколатлари доирасида назорат қилиб боради.

15. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшаган маблағлар хисобидан имтиёзли тоифадаги шахсларга кўрсатилган бепул тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда, ўтказиладиган режали ва режадан ташқари текширувлар давомида олиб борилади.

16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

17. Мазкур Низом Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси билан келишилган.

Ўзбекистон хусусий амалиёт

врачлари ассоциацияси раиси А. Ваисов

2017 йил “___” ________

Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида
бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар

кўрсатишнинг тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА

Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан тиббий ёрдам

кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар

РЎЙХАТИ

1. Болаликдан ногиронлар;

2. Чин етимлар;

3. I ва II гуруҳ ногиронлари;

4. 1941 -1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;

6. 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;

8. Байналмилалчи жангчилар;

9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар.

Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида
бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишнинг тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА

ИМТИЁЗЛИ ТОИФАДАГИ ШАХСЛАРГА КИРУВЧИ БЕМОРЛАРНИНГ
МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАЙД ҚИЛИШ

Мурожаат санаси ва вақти

Мурожаат этувчи ёки васийнинг

Ф.И.О.

Бепул тиббий хизмат олиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг яшаш манзили ва телефон рақами

Туғилган сана

Шахсини ва имтиёзли тоифага мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг

рақами ва амал қилиш муддати

Тиббий хизмат кўрсатишни рад этишнинг сабаби

Тиббий хизматни олиш санаси ва вақти

(НАВБАТ)

Аниқланган ташхис (касалликларнинг халқаро таснифи-10 бўйича)

Кўрсатилган тиббий хизмат тури ва хажми

санаси ва вақти

Сарфланган маблағ миқдори

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида
бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан

аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар

кўрсатишнинг тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА

________________________________________ хусусий тиббиёт ташкилоти томонидан имтиёзли тоифадаги

шахсларга кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар тўғрисидаги

АХБОРОТ


Бепул кўрсатиладиган
тиббий хизмат турлари

Бепул тиббий хизматлар соннинг ойлар бўйича тақсимоти

Январ

Феврал

Март

Апрел

Май

Июн

Июл

Август

Сентябр

Октябр

Ноябр

Декабр

Жами

1.

2.

3.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Yunusov Behzod Hakimjonovich 2017-06-09 17:13:23

1-banddan "vaqtinchalik" degan so'z chiqarib tashlanishi lozim

Qabul qilindi 2017-07-13 16:03:53
Худди шундай мазмундаги бошқа таклифлар ҳам бўлганлиги учун лойихани такомиллаштириш давомида, вақтинчалик сўзи чиқарилди. Таклифингиз инобатга олинди
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишнинг тартиби тўғрисидаги НИЗОМни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Тасдиқланаётган тартиб асосида2017 йил 1 июльЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари

So`rovnoma natijalari