Hujjat nomi
Ер участкаларини бериш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-06-06 10:57:27
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-06-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ер участкаларини бериш бўйича материалларни ваколатлиташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишҳамда қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТ

Қарор лойиҳаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 176-банди билан берилган топшириқ ижроси бўйича ишлаб чиқилган.

Лойиҳада “Қурилиш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратиш бўйича давлат ҳокимияти органининг қарорини “ягона дарча” маркази орқали бериш тартиби тўғрисида низом”ни тасдиқлаш кўзда тутилган.

Низомда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом” ҳамда “Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер участкалари бериш тартиби тўғрисида низом”ларда кўзда тутилган тартиб ўз ифодасини топган.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5030-сонли Фармонида ўрнатилган тартибда тасдиқланмаган бош режаларга ва батафсил режалаштириш лойиҳаларга эга бўлмаган шаҳарларда ва туманлар марказларида объектларни жойлаштиришга ва қуришга қатъий тақиқланганлигини хисобга олган ҳолда тадбиркорликни янада ривожлантириш ва аҳоли бандлигини оширишга шароит яратиш мақсадида давлат ҳокимияти органларига 2017 йил 1 октябргача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги,“Давархитектқурилиш” қўмитаси ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси билан биргаликда тадбиркорлик объектларни жойлаштириш ва қуриш бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган мақсадли Дастурларини шакллантириш ҳамда келишилган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритишни юклаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада ушбу дастурлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сонли Фармонига асосан уларга киритилган объектларга ер участкаларни жойлаштирилишини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг розилигини олган ҳолда келишилган ер участкаларни ажратиш ва объектларни қуришга асос яратиш тизими келтирилмоқда.

Шаҳарсозлик ҳужжатларни ишлаб чиқилишини кескин тезлаштириш мақсадида “Давархитектқурилиш” қўмитаси ва бошқа алоқадор вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2017 йил 1 сентябргача аҳоли пунктларининг бош режалари, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштирилишини ташкилэтиш ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳаларининг таркибини оптималлаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаб, тегишли шаҳарсозлик, санитария-гигиена ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ва амалга киритилишини таъминлаш топшириғи кўзда тутилган.

Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодиёт вазирликларига ишлаб чиқилиши Ҳукумат қарорларида ва мақсадли дастурларда назарда тутилмаган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқилишини ҳар йилги маҳаллий бюджет параметрларига алоҳида сатр билан киритилишини ва молиялаштирилишини таъминлашни зиммасига юклаш кўзда тутилган.

Ер тўғрисидаги қонунчиликда юридик нормаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил25 февралдаги 54-сон қарорини ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 277-сонқарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича низом”ни ўз кучини йўқотган деб тан олиш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада ер участкаларини ажратиш бўйича давлат ҳокимияти органининг қарорини “ягона дарча” маркази орқали беришда ахборот тизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида Молия вазирлигига ва Иқтисодиёт вазирлигига 2018 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаш харажатлари доирасида жараёнда иштирок этувчи туман буғинларидаги ташкилотларга тегишли компьютер асбоб-ускуналари сотиб олишга республика бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутиш топшириғини бериш ҳам таклиф этилмоқда.

Таклиф этилаётган қарор 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури бўйича шаҳарсозлик фаолиятига доир вазифалар бажарилишини таъминлаш орқали қурилиш учун ер участкаларини бериш тартиботларида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига аризани кўриб чиқиш жараёнини интерактив кузатиш имконини беради.

Давлат архитектура ва қурилиш

қўмитаси раисининг биринчи

ўринбосари Ш.Хошимов

Қурилиш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратиш бўйича давлат ҳокимияти органининг қарорини “ягона дарча” маркази орқали бериш тартиби тўғрисиданизомга

1-илова

Қурилиш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини

ажратиш бўйича давлат ҳокимияти органининг қарорини

“ягона дарча” маркази орқали бериш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

Юридик ёки жисмоний

шахс*

“Ягона дарча” марказига давлат хизмати кўрсатиш, яъни ер участкасини бериш тўғрисидаги аризани ҳозир бўлиш тартибида ёки почта алоқаси воситасида бериш.

Ариза беришдан олдин энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баравар миқдорида “ягона дарча” марказининг хисобига закалат тўлайди ва аризага банкнинг ҳисоб рақамига ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси билан бирга тақдим этади.

Юридик (жисмоний) шахсларнинг

хохишига кўра

“Ягона дарча”

маркази

Ариза қабул қилинган кун мобайнида уни ваколатли орган – туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон ҳужжат тарзида юборади.

Ариза қабул

қилинган кун

Ваколатли орган

(туман (шаҳар)

ҳокими)

Ер участкаси аҳоли пункти ҳудудидан танланаётганда ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ва ваколатли ташкилотлар билан келишиш учун аризани ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида ижрочига, яъни туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига), ер участкаси аҳоли пунктларидан ташқарида танланаётганда - давлат корхонасига юбориш.

бир кун

мобайнида

Ижрочи

Ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ҳамда ваколатли орган ва ваколатли ташкилотлар билан ахборот тизими орқали келишади.

беш кун

мобайнида

Ваколатли

ташкилотлар

1. Ер участкасини жойлаштириш режасида ваколатли ташкилотлар раҳбарларининг имзосини қўйиш ва ваколатли ташкилотларнинг муҳрини босиш йўли билан ер участкасини бериш материаллари келишиш.

2. Ер участкалари бериш материалларини келишилаётганда бир вақтнинг ўзида ўз ҳулосаларини бериш.

3. Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли ташкилотлар томонидан айни бир вақтда туман (шаҳар) комиссиясининг ер участкаси ажратиш далолатномасини имзолаш.

беш кун

мобайнида

Ижрочи

Ваколатли орган ва ваколатли ташкилотлар ер участкалари бериш материалларини келишиб, ўз ҳулосаларини бергандан сўнг ер участкасини танлаш материалларни тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссияга ахборот тизими орқали тақдим этади.

ваколатли

ташкилотлар келишилган ер участкасини бериш материалларини

тақдим қилган

куни

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб

чиқиш бўйича

комиссия

Ер участкалари бериш материалларини келишиш ва шу тўғрида тегишли баённи расмийлаштиш ҳамда уни ер участкалари бериш материаллари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хати билан тегишлилигига кўра бош лойиҳа ташкилотларига келишиш учун ахборот тизими орқали юбориш.

беш кун

мобайнида

“ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар

корхонаси, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” давлат унитар

корхонаси Қишлоққурилишлойиҳа”

МЧЖ

Ер участкасини жойлаштириш режаси ваколатли мансабдор шахс томонидан имзолаш ва ташкилот муҳри билан тасдиқлаш ҳамда ташкилотнинг ижобий хулосаси илова қилинган ҳолда ижрочига ахборот тизими орқали юбориш.

етти кун

мобайнида

Ижрочи

Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва ваколатли органга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун ахборот тизими орқали қўйидаги таркибда киритиш:

ваколатли органнинг туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан келишилган қарори лойиҳаси;

ер участкасини танлаш материаллари;

ер участкасини танлаш ва ажратиш далолатномаси;

туман (шаҳар) ваколатли ташкилотларининг ҳулосалари.

Вазирлар Маҳкамасининг ”Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органининг давлат экология экспертизаси тўғрисидаги хулосаси;

Низомнинг 38-бандида қайд этилган ҳужжатлар (зарурат бўлганда).

тўрт кун

мобайнида

Ваколатли орган

Ўз ваколати доирасида ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва қарорнинг биринчи нусхасини ер участкаларини танлаш ва ажратиш материалларининг нусхаси билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириш учун давлат корхонасига ахборот тизими орқали юбориш:

ер участкасини чегараларини натурага кўчириш;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан белгиланган тартибда ўтказиш ҳамда юридик ёки жисмоний шахс номига расмийлаштирилган ер участкасига ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани тўлдириб ваколатли органга тақдим этиш;

ер участкасини ажратиш бўйича йиғмажилдни шакллантириш;

ижрочи туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бўлганда қарорнинг иккинчи нусхасини унга маълумот учун ахборот тизими орқали юбориш.

икки кун

мобайнида

Давлат корхонаси

1. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда “ЎзГАШКЛИТИ” давлат унитар корхонасининг лойиҳа-қидирув ташкилоти ваколатхонаси иштирокида ер участкасининг чегараларини натурага кўчириш.

2. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан белгиланган тартибда ўтказиш ҳамда юридик ёки жисмоний шахс номига расмийлаштирилган ер участкасига ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани тўлдириб ваколатли органга тақдим этиш.

Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда - ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида мавжуд топография материаллари асосида,

бошқа аҳоли пунктларида - ер участкасининг топографик харитаси ишлаб чиқилгандан кейин

икки кун

мобайнида

Ваколатли орган**

Аризачига бериш учун қўйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини “ягона дарча” марказига ахборот тизими орқали тақдим этиш:

ваколатли органнинг (вилоят ҳокимининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг) ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори;

ер участкасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;

ер участкаси чегараларини натурага кўчириш далолатномаси;

ер участкасини танлаш ва ажратиш материаллари;

объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун архитектура-режалаштириш топшириғи (I - II қисмлар) ишлаб чиқадиган Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг банк реквизитлари ва тўлов хисоби.

юридик ёки

жисмоний шахс

номига расмийлаштирилган

ер участкасига

ҳуқуқни давлат рўйхатидан

ўтказиш

тўғрисидаги гувоҳномани

олган кун

“Ягона дарча” маркази

1. Ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорни ҳамда Низомнинг 58-бандида қайд этилган ҳужжатларни ваколатли органдан олган куни аризачига тегишли тўловларни амалга ошириш тўғрисида хабар бериш:

2. Низомнинг 61-бандида назарда тутилган тўловлар амалга оширилган ва ушбу тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар “ягона дарча” марказига тақдим этилган кун:

аризачига Низомнинг 58-бандида назарда тутилган ҳужжатларни ер участкасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхасини илова қилган ҳолда топшириш;

аризачи тўлаган закалат суммасини унга қайтариш;

аризачи билан келишилган муддатда унга ер участкасининг чегараларини натурада кўрсатиш тўғрисида ижрочига хабар бериш.

Ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорни ҳамда Низомнинг

58-бандида назарда тутилган

ҳужжатларни

ваколатли органдан олган куни

*Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик шахслар сўраладиган ер участкасининг майдонидан қатъий назар ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектлари бўлган ва бўлмаган юридик шахслар сўраладиган ер участкасининг майдони 1 гектардан зиёд бўлганда қурилиш учун ер участкаларини бериш тўғрисидаги аризани “ягона дарча” марказини четлаб ўтиб тўғридан-тўғри ваколатли органга (туман (шаҳар) ҳокимига) берадилар.

**Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳолатларда ваколатли орган бир кун мобайнида аризачига ушбу Низомнинг 58-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг нусхаларини ахборот тизими орқали тақдим этади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил “____”__________

______ сонли қарорига

1-илова

Қурилиш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини

ажратиш бўйича давлат ҳокимияти органининг қарорини

“ягона дарча” маркази орқали бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда “ягона дарча” марказлари деб аталади) орқали тадбиркорлик фаолиятига рухсат бериш тусидаги ҳужжатни, яъни давлат ҳокимиятлари органларининг қурилиш учун ер участкаларини доимий, вақтинча фойдаланиш ва ижарага бериш тўғрисидаги қарорларини бериш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомга мувофиқ:

тадбиркорлик субъектларига майдони 1 гектардан зиёд бўлган ер участкалари;

тадбиркорлик субъектларига давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан ўрнига қурилиш учун бошқа ер участкалари (ер участкасининг майдонидан қатъий назар);

тадбиркорлик субъектлари бўлган ва бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун аҳоли пунктлари ерлари таркибига кирмайдиган ерлардан, шунингдек иккита ва ундан кўп туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлашадиган объектларни қуриш учун ер участкалари (ер участкасининг майдонидан қатъий назар) берилади.

3. Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик шахслар сўраладиган ер участкасининг майдонидан қатъий назар ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектлари бўлган ва бўлмаган юридик шахслар сўраладиган ер участкасининг майдони 1 гектардан зиёд бўлганда қурилиш учун ер участкаларини бериш тўғрисидаги аризани “ягона дарча” марказини четлаб ўтиб тўғридан-тўғри туман (шаҳар) ҳокимига берадилар ва уларга ер участкаларини бериш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

4. Ушбу Низом талаблари ер участкаларини:

лойиҳаларни махсус иқтисодий зоналарда амалга оширадиган инвесторлар учун;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун майдони 1 гектаргача
ва 1 гектар бўлган ер участкаларини танлов асосида беришга татбиқ этилмайди.

5. “Ягона дарча” марказлари ҳамда давлат органлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатадиган ва (ёки) давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар ўртасида ахборотларни айирбошлаш идоралараро ўзаро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими воситасида амалга оширилади, бунда аризачилар билан ўзаро муносабатларни бошқаришнинг ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бунда ахборот тизимида тадбиркорлик субъектларига аризани кўриб чиқиш жараёнини интерактив кузатиш имкониятини яратилиши таъминланади.

6. Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари фақат давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган Давлат хизматлари рўйхатига киритилган давлат хизматлари олиш учун “ягона дарча” марказларига мурожаат қилишган тадбиркорлик субъектларига давлат ҳокимиятлари органларининг қурилиш учун ер участкаларини доимий, вақтинча фойдаланиш ва ижарага бериш тўғрисидаги қарорларини бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага ва давлат хизмати паспортига мувофиқ амалга оширилади.

7. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аризачи– қурилиш учун ер участкаси бериш бўйича “ягона дарча” марказлари орқали давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар;

ваколатли орган – шаҳарсозлик фаолияти учун ер участкаларини бериш ваколатига эга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туман (шаҳар) ҳокимлари;

ижрочи - туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) аҳоли пунктларида ер участкалари танланаётганда ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари (кейинги ўринларда давлат корхоналари деб аталади) аҳоли пунктларидан ташқарида ер участкалари танланаётганда;

ваколатли ташкилотлар - ер участкаларини танлаш материалларини келишиб берадиган: туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (қишлоқ ҳўжалиги ва ўрмон ҳўжалиги ерларидан ташқари ер участкалари учун),Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари (қишлоқ ҳўжалиги ва ўрмон ҳўжалиги ерларидаги ер участкалари учун), Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастри” давлат қўмитаси (алоҳида муҳофаза этиладиган суғориладиган ерлардаги);

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (аҳоли пунктларидан ташқаридаги қурилиш амалга ошириладиган ер участкалари остида фойдали қазилмалар йўқлигини аниқлаш учун);

туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳри табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳрида - шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлими, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси;

маданий мерос ёдгорликлари қўриқланадиган зонада объект қуриш учун ер участкаси танлашда - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси минтақалараро (минтақа) давлат инспекцияси;

қўриқланадиган табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темир йўллар ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндиларни ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинидаги қўриқланадиган, сувни муҳофаза қилиш ва санитария ҳимоя зоналарида ер участкалари танлашда - тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланадиган ва уларни ишлатадиган ташкилотлар;

автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи бошқа объектлар учун ер участкаси ажратиладиган ҳолатларда - давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органи;

Тошкент, Самарқанд шаҳарларида, Тошкент вилоятининг шаҳарлари, туманларнинг маъмурий марказлари ва посёлкаларда – “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда бошқа вилоятларнинг шаҳарлари, туманларнинг маъмурий марказлари ва посёлкаларда – “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти, қишлоқ аҳоли пунктларида – “Қишлоққурилишлойиҳа” масъулияти чекланган жамияти бош лойиҳа-қидирув ташкилоти;

аҳоли пунктларининг ерлари - шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари чегаралари доирасидаги ерлар;

ер участкаси - белгиланган чегарага, майдонга, манзилга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган ер фондининг бир қисми;

қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлар - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерлар, жумладан, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, ташландиқ ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлари, мевазорлар ва бошқалар) эгаллаган ерлар.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалигини юритиш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари ва дарахтзорлар, ички хўжалик йўллари, коммуникациялар, ўрмонлар, ёпиқ сув ҳавзалари, бинолар, иморатлар ва иншоотлар эгаллаган ерларга ажралади.

суғориладиган ерлар - қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;

алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар - кадастр баҳоланишига кўра ўртача туман бонитет баллидан 20 фоиздан кўп бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари; алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар жумласига киради;

ер участкасини юридик ва жисмоний шахсларга бериш (реализация қилиш) - ер участкасини жойлаштириш, уни танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ҳамда ер участкаси бериш юзасидан давлат ҳокимияти тегишли органи томонидан қарор қабул қилиш бўйича чора-тадбирлар комплекси;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи - юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган ер участкасига эгалик қилиш, ундан доимий, муддатлифойдаланиш ва уни ижарага олиш ҳуқуқи;

ер участкасини олиб қўйиш - юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқларини (бекор қилиш) тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органлари (суд қарори асосида) томонидан амалга ошириладиган юридик ҳаракат;

аҳоли пунктининг бош режаси - ҳаёт фаолияти муҳитини шакллантиришнинг комплекс шартларини, аҳоли пунктларини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжати;

қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаси - аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашни таъминлашни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришни, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни, табиий, одам ва моддий ресурслардан фойдаланишни таъминлайдиган қишлоқ аҳоли пунктларининг режали тузилмасини, тўла қимматли архитектура қиёфасини яратган ҳолда қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини комплекс ривожлантириш ва зоналаштиришдан иборат асосий шаҳарсозлик вазифалари ечимларини назарда тутувчи комплекс шаҳарсозлик ҳужжати;

шаҳарсозлик фаолияти - тегишли давлат ҳокимияти органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаролар, ижтимоий ва давлат манфаатлари, шунингдек ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш турларини белгилаш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда реконструкция қилиш соҳасидаги фаолияти;

Республика комиссияси - ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган доимий ишловчи комиссия.

электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;

электрон ҳужжатни олувчилар - ер участкаларини танлаш материалларини келишувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар;

электрон рақамли имзо - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартиришлар натижасида олинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификациялаш имконини берадиган имзо.

8. Аризани кўриб чиқиш, яъни ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаганлик ва келишганлик учун ижрочидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

Белгиланган миқдордаги тўлов ваколатли органнинг ер участкасини ажратиш тўғрисида қарори қабул қилингандан сўнг аризачи томонидан ижрочининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

9. Ер участкаларини жойлаштиришда (танлашда) шаҳарсозлик, иқтисодий, экологик, санитария ва бошқа талаблар қонун ҳужжатларида белгиланади.

10. Юридик ёки жисмоний шахслар эгалик қилаётган, фойдаланаётган, ижарага олган ёки уларнинг мулки бўлган ер участкасини шаҳарсозлик фаолияти учун бериш фақат ушбу участка улардан белгиланган тартибда олингандан (ҳақ тўлаб олингандан) кейин амалга оширилади.

Ер участкасини олиб қўйиш ҳамда уй-жойларни, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки дов-дарахтларни кўчириш тўғрисидаги қарор ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинади.

11. Ер участкалари бериш билан боғлиқ шаҳарсозлик фаолияти аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш бўйича қуйидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) асосланади:

аҳоли пунктларининг бош режалари;

шаҳар ва посёлка чегараларининг лойиҳалари;

аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемалари;

қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари;

аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари;

қуриш лойиҳалари.

12. Аҳоли пунктининг бош режасисиз, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасисиз ва аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳасисиз аҳоли пунктлари ҳудудида ер участкалари бериш тақиқланади.

Туманлар марказлари бўлмаган шаҳар посёлкалари ва қишлоқларда (овулларда) аҳоли пунктининг бош режасисиз, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасисиз ва аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳасисиз ҳамда аҳоли пунктларидан ташқарида ер участкалари бериш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Алоҳида ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида ва мақсадли дастурларда кўзда тутилган тураржой ва ижтимоий-фуқаролик мақсадларада фойдаланиладиган объектларни тасдиқланган бош режаларга ва батафсил режалаштириш лойиҳаларга эга бўлмаган шаҳарларда ва туманлар марказларида жойлаштиришга ва қуришга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5030-сонли Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг розилиги олинади.

2-боб. Рухсат бериш талаблари ва шартлари

13. Белгиланган тартибда ажратилган ер участкаларида қурилишни амалга оширишга рухсат бериш шартлари ва талабларига қўйидагилар киради:

қурилишни фақат Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан берилган архитектура-режалаштириш топшириғи (I - II қисмлар)га мувофиқ ишлаб чиқиладиган лойиҳа смета-ҳужжатларига мувофиқ лойиҳ-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртма бериш ва қурилиш-монтаж ишларига ўрнатилган тартибда рухсат олиш;

ажратилган ер участкаларида аризачи томонидан қурилишни амалга оширишда қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги, санитария-гигиена нормаларига ва норматив-техник талабларга мажбурий риоя этиш;

қурилишдан фойдаланиш даврида пиёдалар ва автотранспорт ҳаракатига ҳалақит бермаслик, муҳандислик коммуникация тизимларидан фойдаланишга, бино ва иншоотларга кириб чиқишга тўсқинлик килмаслик;

ваколатли органнинг қарорида қайд этилган ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзбошимчалик билан ўзгартирмаслик;

3-боб. Қурилиш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги

аризаларни бериш, уларни кўриб чиқиш ва кўриб чиқиш

натижалари бўйича ҳужжатлар бериш тартиби

14. Аризачи “ягона дарча” марказига давлат хизмати кўрсатиш, яъни ер участкасини бериш тўғрисидаги аризани (кейинги ўринларда ариза деб аталади) ҳозир бўлиш тартибида ёки почта алоқаси воситасида беради.

Ариза беришдан олдин аризачи энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баравари миқдорида “ягона дарча” марказининг банкдаги хисоб рақамига закалат тўлайди ва аризани банкнинг ҳисоб рақамига ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси билан бирга тақдим этади. Аризага ваколатли орган, ижрочи ва вакотлатли ташкилотлар томонидан рад жавоби берилганда закалат аризачига қайтарилади.

Интерактив давлат хизматлари ягона портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали берилган аризалар давлат хизмати кўрсатадиган тегишли ваколатли органга автоматик равишда бевосита юборилади.

Бюджет (давлат) ташкилотларига ер участкаларини бошқа бюджет (давлат) ташкилотларидан олиб қўйиш йўли билан берилганда аризага ушбу бюджет ташкилотларининг юқори ташкилотларининг (вазирликлар, қўмиталар ва бошқалар) ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган розилик хати илова қилинади.

Аризачидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

15. “Ягона дарча” маркази ариза қабул қилинган кун мобайнида уни ваколатли органга (туман (шаҳар) ҳокимлигига) электрон ҳужжат тарзида юборади.

16. Ахборот айирбошлашда техник носозликлар вужудга келган ҳолатларда аризачи томонидан қоғозда тақдим этилган ариза у олинган санадан бошлаб бир иш куни мобайнида “ягона дарча” маркази томонидан почта алоқаси воситасида (буюртма хат билан) ёхуд ўзининг масъул ходими орқали юборилади.

17. Ваколатли орган ариза олинган вақтдан бошлаб унинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди.

Аризани кўриб чиқишда ваколатли органнинг қўшимча ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиши, шунингдек аризасини кўриб чиқиш жараёнида давлат хизматлари кўрсатиш учун “ягона дарча” марказига мурожаат қилган аризачини таклиф этиши тақиқланади.

18. Ваколатли орган бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқиш учун муддат тугашидан 3 иш соатидан кечикмай:

давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли равишда рад этилганини белгиланган тартибда қоғозли манбада расмийлаштиради;

давлат хизмати кўрсатиш натижаси ёки давлат хизмати кўрсатишни рад этишнинг асосли сабаблари тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимига ва ўзининг электрон ахборот ресурсларига киритади;

QR-код (матрик штрихли код)да мавжуд бўлган давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилишини - электрон ҳужжатни генерация қилади;

давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилишини электрон тарзда “ягона дарча” марказига ёхуд аризачига (Ягона портал орқали мурожаат қилинган тақдирда) юборади.

ер участкаси аҳоли пункти ҳудудидан танланаётганда ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ва ваколатли ташкилотлар билан келишиш учун аризани ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида ижрочига, яъни туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига), ер участкаси аҳоли пунктларидан ташқарида танланаётганда - давлат корхонасига юборади.

19. Ижрочи томонидан ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиш “ягона дарча” тамойили бўйича амалга оширилади.

20. Ижрочи йигирма уч кун мобайнида ер участкасини танлаш материалларни тайёрлайди ҳамда ваколатли орган ва ваколатли ташкилотлар билан ахборот тизими орқали келишади.

21. Ер участкасини танлаш ишларини бажариш давомида:

унинг умумий майдони аниқланади;

шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари, ер ва шаҳарсозлик кадастрлари маълумотлари ўрганилади;

объектлар қуриш учун ер участкасини, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлардан ёки қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқсиз ёхуд сифати ёмон қишлоқ хўжалиги ерларидан танлаш имконияти ўрганилади;

ер участкалари қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фонди ерларидан танланган ҳолатларда алоҳида қимматли, унумдор суғориладиган ерларни, ҳудуднинг мавжуд архитектуравий режалаштириш ва ички хўжалик ташкилоти ташкил этилишини энг тўлиқ даражада сақлаб қолиш, экологик вазиятни яхшилаш ва сақлаш, эрозия жараёнларини, ерларнинг ботқоқланишини тўхтатиш зарурлиги ҳисобга олинади;

ер участкаларини танлашда бинолар ва иншоотларнинг, айниқса уй-жойларнинг асоссиз равишда бузиб ташланишига йўл қўймаслик, сув хўжалиги объектларидан, муҳандислик инфратузилмасидан фойдаланишда ноқулайликлар яратмаслик имконияти қидирилади;

танланаётган ер участкасида бинолар, иншоотлар ва уй-жойларнинг, шу жумладан, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларнинг, ерости муҳандислик тармоқларининг мавжудлиги, қишлоқ хўжалиги ерларининг таркиби аниқланади;

атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбалари ҳисобланадиган объектлар атрофида кенглиги жойлаштириладиган ишлаб чиқариш класси билан аниқланадиган санитария-ҳимоя зонасини таъминлаш имконияти ҳисобга олинади;

Ўзбекистон миллий автомагистрали ҳамда бошқа ҳалқаро, республика ва вилоят аҳамиятидаги автомагистраллар бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларига ер участкалари танланаётгандаулар автомагистралининг муҳофаза зонаси чегарасига туташ ҳудудда жойлаштирилади (Ўзбекистон миллий автомагистралиҳамда бошқа ҳалқаро, республика ва вилоят аҳамиятидаги автомагистраллар қўриқлаш зонаси полосасининг кенглиги тасдиқланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ йўлнинг ҳар бир томонидан 25 метрни ташкил этади);

кемпинглар ва мотеллар аҳоли пунктлари четида ёки унинг ташқарисида, имкони борича, туристлар ва ҳаракатнинг бошқа қатнашчилари учун жозибали бўлган хушманзара жойларда, асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун кам қийматли бўлган, Ўзбекистон миллий автомагистралининг муҳофаза зонаси чегарасига туташ ҳудудга бевосита туташган йўл участкаларида жойлаштирилади (кемпинглар ва мотеллар бир-биридан шахмат тартибида йўлнинг ҳар икки томонида жойлаштирилиши ва уларнинг оралиғидаги масофа 100 километрдан ортиқ бўлмаслиги керак);

автомобил йўўлари бўйидаги дам олиш майдончалари ҳар 15 - 20 километрда жойлаштирилади (уларнинг ҳудудида автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш учун иншоотлар ва савдо пунктлари назарда тутилиши мумкин).

22. Аризачилардан эгалик ҳуқуқи бошқа юридик ва жисмоний шахсларда бўлган кўчмас мулк (бино ва иншоотлар) билан банд бўлган ер участкаларини бериш тўғрисида ариза тушган ҳолатда, аризачиларга улар сўраётган ер участкаларини ўзгаларга бериш имконияти йўқлиги ва қайд этилган юридик ва жисмоний шахслардан кўчмас мулкини сотиб олиш мумкинлиги ҳақида “ягона дарча” маркази орқали билдирилади.

23. Ижрочи томонидан объектни қуриш учун ер участкасини танлаш материаллари беш кун мобайнида қуйидаги таркибда тайёрланади:

ер участкаси, шу жумладан ундан жорий фойдаланиш ва режалаштирилаётган мақсадда фойдаланиш тўғрисидаги қисқача ахборот;

туташ ер участкаларидан фойдаланиш турлари қишлоқ хўжалиги харитасида) кўрсатилган ҳолдаги вазият схемаси;

кўриб чиқилаётган ҳудуднинг ер участкасини жойлаштириш плани (тегишли аҳоли пунктининг 1:2000 масштабли навбатчи планидан (мавжуд бўлганда) ёки вазият плани акс эттирилган 1:10000 масштабли қишлоқ хўжалиги харитасидан нусха) (планда ер участкасининг чегаралари чизилади, участкалар бир неча юридик ва жисмоний шахсларнинг ерларидан ажратилган тақдирда ушбу ер участкаларининг чегаралари ҳам чизилади, бурилиш нуқталари координатлари бўйича чегараларнинг тавсифи келтирилади);

ер участкасининг тўрт томондан ўраб турган объектлар билан боғлиқ ҳолдаги (15х20 см ўлчамли) фотосурати.

ваколатли орган ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда туман (шаҳар) комиссияси деб аталади) ер участкасини танлаш ва ажратиш далолатномаси.

4-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган

ҳолатда ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини

тайёрлаш ва келишиш тартиби

24. Ушбу бобда туман маркази бўлмаган шаҳар посёлкаларида, қишлоқларда (овулларда)даги объектларни ҳамда алоҳида ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида ва мақсадли дастурларда кўзда тутилган тураржой ва ижтимоий-фуқаролик мақсадларада фойдаланиладиган объектларни қуриш учун ер участкаларни танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ва келишиш тартиби белгиланади.

25. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар ваколатли орган ва ваколатли ташкилотлар билан беш кун мобайнида келишилади.

Ижрочи ваколатли органга мурожаат қилган кундан бошлаб белгиланган муддат мобайнида ваколатли ташкилотлар томонидан хулосалар тақдим этилмаган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси келишилган ҳисобланади (қишлоқ ҳўжалиги ва ўрмон ҳўжалиги ерларидан ташқари). Мураккаблик (хавфлилик)нинг III тоифаларидаги объектлар бундан мустасно. Шунингдек, II тоифада бўлган қуйидаги объектлар ҳам бундан мустасно:

кўп марта фойдаланалидагина намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган куп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналар;

умумтаълим мактаблар, академик лицейлар, касб ҳунар коллежлари;

мактабгача таълим муассасалар;

касалхоналар, тиббий марказлар, даволаш-диагностика бинолари, касалларни даволаш мажмуалари;

1000 ўринлик кинотеатрлар, видеомарказлар;

спорт-соғломлаштириш мажмуалари;

энг юқори тоифали туристик мажмуалар;

кўргазма заллари;

автомобилларга ёнилғи ва суюқ газ қуйиш шаҳобчалари, автомобилларни сиқилган газ билан тўлдириш компрессор станциялари;

ичимлик суви, ҳўжалик, маиший ва ёмғир оқова сувлари, газ таъминоти, дренаж, алоқа, электр таъминоти, электр ёритиш магистраллари ва тармоқлари;

шаҳар транспорт йўллари, кўчалар, трамвай излари, мавзе ичидаги транспорт қатнови йўллари, транспорт ечимлари, жамоат транспортини йиғиш ва сақлаш майдончалари (шу жумладан хизмат кўрсатувчи иншоотлар билан);

коммуникация тунеллари (ер ости коммуникациялар коллекторлари) ва иссиқлик тармоқлари;

пансионатлар, профилакторийлар, дам олиш уйлари, 500 ўрингача бўлган санаторийлар.

Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли ташкилотлар томонидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этишга доир талабларни белгилаш тақиқланади.

26. Ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкасини жойлаштириш режасида ваколатли ташкилот раҳбарининг имзосини қўйиш ва ваколатли ташкилот муҳрини босиш йўли билан ер участкасини бериш материаллари келишилади.

27. Ер участкаларини бюджет (давлат) ташкилотларидан олиб қўйиш йўли билан аризачиларга берилганда ер участкаларини танлаш материаллари ушбу бюджет (давлат) ташкилотларининг юқори ташкилотлари билан келишилади. Улар томонидан келишиб бериш муддати турт кундан ошмаслиги шарт.

28. Ер участкаларининг жойлашиши аҳоли пунктларининг бош режаларида, қишлоқ фуқаролари йиғинлари меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларида ва батафсил режалаштириш лойиҳаларида кўзда тутилган объектлар жойлашуви ва фойдаланиш мақсади билан мос келганда, ер участкаларини танлаш материаллари туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳри табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси), туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Тошкент шаҳрида - шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази), туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлими (Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси) билан келишилмайди.

29. Ер участкаларини танлаш материаллари келишилаётганда бир вақтнинг ўзида ўз ҳулосаларини қуйидаги:

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (қишлоқ ҳўжалиги ва ўрмон ҳўжалиги ерларидан ташқари ер участкалари учун),Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ер ресрслари ва давлат кадастри бошқармалари (қишлоқ ҳўжалиги ва ўрмон ҳўжалиги ерларидаги ер участкалари учун), Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастри” давлат қўмитаси (алоҳида муҳофаза этиладиган суғориладиган ерлардаги ер участкалари учун);

туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳри табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳрида - шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлими, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси берадилар.

Ваколатли туман (шаҳар) ташкилотларининг ҳулосаларини олиш учун тўлов талаб қилинмайди.

30. Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастри” давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:

мулкдорлар, ер эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг (мавжуд бўлса) экин майдонлари бўйича берилаётган ер участкасининг умумий майдони;

ер участкасининг сифат тавсифлари;

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида 2006 йил 29 майдаги 97-сон ҳамда Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорларидаги тартибда белгиланган ер эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкаларининг мулкдорлари ерларининг улардан олиб қўйилиши (ҳақ тўлаб олиниши) муносабати билан уларга етказган зарарлар миқдорлари (зарарлар ва йўқотишлар мавжуд бўлса);

ер участкасини унумдор қатламини кўчириш зарурлиги;

ер эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлардан ер участкасини олиб қўйишнинг шартлари (мавжуд бўлса);

янги ер участкалари ёки квартира олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолдаги кўчирилаётган фуқаролар оилаларининг таркиби (мавжуд бўлса).

31. Давлат экологик экспертизаси ҳулосасини олиш учун ижрочи ер участкаларини танлаш материалларини келишишга туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳри табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига юборган куни аризачига “ягона дарча” маркази орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон “Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органи билан давлат экологик экспертизаси ҳулосасини беришга шартнома тузиши кераклиги тўғрисида билдиришнома юборади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органи беш иш кунидан ошмаган муддатда давлат экологик экспертизаси ҳулосасининг бир нусхасини тузилган шартномага мувофиқ аризачига ва яна бир нусхасини ер участкасини танлаш материаллари таркибига киритиш учун ижрочига ахборот тизими орқали тақдим этади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон “Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилмаган фаолият турлари учун давлат экологик экспертизаси ҳулосасини олиш талаб этилмайди.

32. Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни келишишда ваколатли орган ва ваколатли ташкилотлар томонидан айни бир вақтда туман (шаҳар) комиссиясининг ер участкаси танлаш ва ажратиш далолатномаси имзоланади.

Ер участкалари танлаш ва ажратиш далолатномаси фақат туман (шаҳар) комиссиясининг танланаётган ер участкаси манфаатларига дахлдор бўлган ташкилотларнинг вакиллари ҳисобланадиган аъзолари томонидан имзоланади.

33. Ваколатли орган ва ваколатли ташкилотлар ер участкаларини танлаш материалларини келишиб, ўз ҳулосаларини бергандан сўнг ижрочи ер участкасини танлаш материалларни тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссияга ахборот тизими орқали тақдим этади.

34. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ҳокими раислигида беш кун мобайнида ер участкаларини танлаш материалларини келишади ва шу тўғрида тегишли баённи расмийлаштиради ҳамда уни ер участкаларини танлаш материаллари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси “Давархитектқурилиш” қўмитаси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хати билан тегишлилигига кўра бош лойиҳа ташкилотларига келишиш учун ахборот тизими орқали юборади.

35. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар етти кун мобайнида Тошкент, Самарқанд шаҳарларида, Тошкент вилоятининг шаҳарлари, туманларнинг маъмурий марказлари ва посёлкаларда – “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда бошқа вилоятларнинг шаҳарлари, туманларнинг маъмурий марказлари ва посёлкаларда – “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, қишлоқ аҳоли пунктларида –“Қишлоққурилишлойиҳа” масъулияти чекланган жамияти бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилади.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан ер участкасини жойлаштириш режаси имзоланади ва ташкилот муҳри билан тасдиқланади ҳамда ташкилотнинг ижобий хулосасининг бир нусхаси ер участкасини танлаш материаллари таркибига киритиш учун ижрочига ва яна бир нусхаси маълумот учун Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига ахборот тизими орқали юборилади.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан фақат ер участкасини жойлаштириш плани келишилади. Мазкур ер участкасида қурилиши мўлжалланаётган объектнинг плани ва фасадларни келишиш талаб қилинмайди.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш бўйича харажатлар улар томонидан жорий қурилиш устидан муаллифлик назоратини ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан шартномалар асосида амалга оширилаётган аҳоли пунктларининг бош режаларини бажариш мониторингини олиб боришдан тушадиган маблағлар ҳисобига қопланади.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан ер участкаларини танлаш материалларини келишиш тулов асосида Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади. Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан ер участкаларини танлаш материалларини келишиш тулов миқдори энг кам иш ҳақининг бир баравар миқдорининг суммасидан 20 % ташкил этади.

Ушбу миқдордаги маблағ аризачи томонидан ушбу Низомнинг 61-бандида на

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ер участкаларини бериш бўйича материалларни ваколатлиташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишҳамда қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2017Ochilov Xamza

So`rovnoma natijalari