Hujjat nomi
Ер участкаларини бериш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-06-06 11:21:04
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-06-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қурилиш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини

ажратиш бўйича давлат ҳокимияти органининг қарорини

“ягона дарча” маркази орқали бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Қурилиш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини

ажратиш бўйича давлат ҳокимияти органининг қарорини

“ягона дарча” маркази орқали бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ер участкаларини бериш бўйича материалларни ваколатлиташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишҳамда қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТ

Қарор лойиҳаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 176-банди билан берилган топшириқ ижроси бўйича ишлаб чиқилган.

Лойиҳада “Қурилиш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратиш бўйича давлат ҳокимияти органининг қарорини “ягона дарча” маркази орқали бериш тартиби тўғрисида низом”ни тасдиқлаш кўзда тутилган.

Низомда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом” ҳамда “Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер участкалари бериш тартиби тўғрисида низом”ларда кўзда тутилган тартиб ўз ифодасини топган.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5030-сонли Фармонида ўрнатилган тартибда тасдиқланмаган бош режаларга ва батафсил режалаштириш лойиҳаларга эга бўлмаган шаҳарларда ва туманлар марказларида объектларни жойлаштиришга ва қуришга қатъий тақиқланганлигини хисобга олган ҳолда тадбиркорликни янада ривожлантириш ва аҳоли бандлигини оширишга шароит яратиш мақсадида давлат ҳокимияти органларига 2017 йил 1 октябргача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги,“Давархитектқурилиш” қўмитаси ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси билан биргаликда тадбиркорлик объектларни жойлаштириш ва қуриш бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган мақсадли Дастурларини шакллантириш ҳамда келишилган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритишни юклаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада ушбу дастурлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сонли Фармонига асосан уларга киритилган объектларга ер участкаларни жойлаштирилишини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг розилигини олган ҳолда келишилган ер участкаларни ажратиш ва объектларни қуришга асос яратиш тизими келтирилмоқда.

Шаҳарсозлик ҳужжатларни ишлаб чиқилишини кескин тезлаштириш мақсадида “Давархитектқурилиш” қўмитаси ва бошқа алоқадор вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2017 йил 1 сентябргача аҳоли пунктларининг бош режалари, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштирилишини ташкилэтиш ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳаларининг таркибини оптималлаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаб, тегишли шаҳарсозлик, санитария-гигиена ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ва амалга киритилишини таъминлаш топшириғи кўзда тутилган.

Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодиёт вазирликларига ишлаб чиқилиши Ҳукумат қарорларида ва мақсадли дастурларда назарда тутилмаган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқилишини ҳар йилги маҳаллий бюджет параметрларига алоҳида сатр билан киритилишини ва молиялаштирилишини таъминлашни зиммасига юклаш кўзда тутилган.

Ер тўғрисидаги қонунчиликда юридик нормаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил25 февралдаги 54-сон қарорини ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 277-сонқарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича низом”ни ўз кучини йўқотган деб тан олиш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада ер участкаларини ажратиш бўйича давлат ҳокимияти органининг қарорини “ягона дарча” маркази орқали беришда ахборот тизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида Молия вазирлигига ва Иқтисодиёт вазирлигига 2018 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаш харажатлари доирасида жараёнда иштирок этувчи туман буғинларидаги ташкилотларга тегишли компьютер асбоб-ускуналари сотиб олишга республика бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутиш топшириғини бериш ҳам таклиф этилмоқда.

Таклиф этилаётган қарор 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури бўйича шаҳарсозлик фаолиятига доир вазифалар бажарилишини таъминлаш орқали қурилиш учун ер участкаларини бериш тартиботларида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига аризани кўриб чиқиш жараёнини интерактив кузатиш имконини беради.

Давлат архитектура ва қурилиш

қўмитаси раисининг биринчи

ўринбосари Ш.Хошимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қурилиш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратиш бўйича давлат ҳокимияти органининг қарорини “ягона дарча” маркази орқали бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ Қурилиш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратиш бўйича давлат ҳокимияти органининг қарорини “ягона дарча” маркази орқали бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ 30.06.2017Ochilov Xamza

So`rovnoma natijalari