Hujjat nomi
Вазирлар Маҳкамасининг Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ишчи ёллаган ҳолда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-06-10 14:30:16
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-06-25 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ишчи ёллаган ҳолда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ишчи ёллаган ҳолда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишчиларни ёллаш меъёрларига қатъий амал қилинишини назоратга олсин ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишчиларни белгиланган тартибда расмийлаштирмасдан ёллаш ҳолатларини аниқлаш чора - тадбирларини кучайтирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2015-06-12 12:29:14
Ушбу низом кучга кирган даврдан эътиборан ятт томонидан ишчиларни белгиланган тартибда расмийлаштирмасдан ёллаш учун жарималар микдорини аниклаш тугрисида низом ишлаб чикиш зарур. Ушбу низом бошка ятт лар конуний фаолиятини куллаб кувватлайди. Жаримани расмийлаштирилмаган ишчилар пенсия фондига йуналтириш микдори аник белгилаб куйилиш максадга мувофик деб хисоблайман.

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил “__” ________

____-сон қарорига

илова

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ишчи ёллаган ҳолда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

Низом

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишчи ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оилавий тадбиркорликни юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилмайди.

Якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликда белгиланган тартибда банкда ҳисоб-рақами очгандан кейин ишчиларни ёллаш ҳуқуқига эга бўлади.

II. Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ишчиларини

рўйхатдан ўтказиш

2. Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ишчиларини рўйхатдан ўтказиш уларни яшаш манзилидан қатъий назар, якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига келган ҳолда, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

3. Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ҳар бир ишчиси рўйхатдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Тушган маблағлар якка тартибдаги тадбиркор ишчиларини рўйхат ўтказиш харажатларини қоплашга фойдаланилади.

Давлат божи қайтарилмайди.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Ruzmatov Kudrat Ibadullayevich 2015-06-11 17:33:09
2. Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ишчиларини рўйхатдан ўтказиш уларни яшаш манзилидан қатъий назар, якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига келган ҳолда, ёки почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

4. Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ишчини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ариза-хабарнома тақдим этилади.
Ариза-хабарномада ёлланаётган ишчи қандай фаолият турини амалга ошириши аниқ кўрсатилиши лозим. Ёлланаётган ишчи амалга оширадиган фаолият тури якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада қайд этилган фаолият туридан фарқ қилиши мумкин эмас. Якка тартибдаги тадбиркор бир нечта фаолият тури билан шуғулланган тақдирда, ариза-хабарномада якка тартибдаги тадбиркор шуғулланадиган битта фаолият тури кўрсатилади ва ёлланадиган ишчиларининг жами сони уч нафардан ошмаслиги лозим.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага ҳар бир ишчи учун:

якка тартибдаги тадбиркор банк ҳисоб-рақами очганлиги тўғрисидаги хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномаси;

ёлланиб ишловчи ишчи билан тузилган меҳнат шартномасининг нотариал тасдиќланган нусхаси;

ёлланиб ишловчи ишчининг 3х4 ўлчамли тўртта фотосурати;

давлат божи тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати;

ёлланиб ишловчи ишчининг паспорт нусхаси илова қилинади.

Ёлланган ишчи билан тузилган меҳнат шартномаси тадбиркор гувоҳномасининг амал қилиш муддатидан ортиқ муддатга тузилиши мумкин эмас.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Азизов Мурат Мансурович 2015-06-11 14:31:17
ёлланиб ишловчи ишчи билан тузилган меҳнат шартномасининг нотариал тасдиќланган нусхаси;- Mehnat shartnomasi YTT tomonidan tuziladi va Notarial idorada tasdiqlanadi,
Азизов Мурат Мансурович 2015-06-11 14:32:53
ёлланиб ишловчи ишчи билан тузилган меҳнат шартномасининг нотариал тасдиќланган нусхаси;-Agar YTT o'z muhriga ega bo'lsa, Mehnat shartnomasi YTT muhri bilan tasdiqlanishi kifoya. Notarial tasdiqlashning zarurati nimaga asoslangan?
Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2015-06-12 09:45:53
мехнат шартномасини нотариал тасдиклаш ва банк маълумотномасини такдим этиш тадбиркор вактини олади. банк маълумотномасини ягона ойна маркази (2016йил 1 январдан) электрон куринишда олиш имкониятини яратиш тадбиркорга енгиллик яратади.

5. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки асосланган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

6. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органнинг қароридан, унинг мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган ёки рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилган тақдирда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

7. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан якка тартибдаги тадбиркор ишчиси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар ишчиларининг давлат реестрига киритилади.

8. Рўйхатдан ўтказувчи орган якка тартибдаги тадбиркорга ёлланиб ишловчи ишчига Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтидан фойдаланиб реал вақт режимида Интернет тармоғидан олинган СТИР кодини беради.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти жойлашган жой бўйича давлат реестридан олинган унинг тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат солиқ хизмати органига расман тақдим этадилар.

9. Давлат солиқ хизмати органлари мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотларни олган кундан бошлаб икки кун муддатда якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ишчини, шу жумладан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловчи сифатида ҳисобга қўяди.

10. Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чораги якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорлар ёллаган ишчилари сонини давлат солиқ хизмати органлари билан солиштиради.

11. Ишчи ёллаган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатишда рўйхатга олувчи органга рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномасини топшириши лозим.

Якка тартибдаги тадбиркордан фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тиклаш тўғрисидаги аризасини олган рўйхатга олувчи орган кейинги иш куни тугашидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркор ва ишчисининг фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги ёки тиклаганлиги тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ахборот тақдим этади.

12. Якка тартибдаги тадбиркор ёки унинг ишчиси ўртасида тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда икки кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Рўйхатдан ўтказувчи орган хабарнома олинган пайтдан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгаришлар тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига хабар қилади, тегишли давлат реестрларига ўзгартиришлар киритади.

III. Якка тартибдаги тадбиркорга бериладиган ҳужжатлар

13. Рўйхатдан ўтказишнинг зарур жараёнлари якунлангандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган ишчи ёлловчи якка тадбиркорга мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ишчи ёлловчи якка тартибдаги тадбиркор ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради.

Электрон шаклда якка тартибдаги тадбиркорга тақдим этиладиган ҳужжатлар, рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Бунда мурожаат этувчи, ўзининг сўровномаси бўйича қоғозда расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларни ўзи келган ҳолда ёки почта алоқаси орқали ҳам олиш ҳуқуқига эга.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни топшириш санаси Ўзбекистон Республикаси давлат интерактив хизматларини кўрсатиш Ягона порталидан фойдаланувчининг шахсий кабинети орқали тегишли электрон ҳужжатларни мурожаат этувчи томонидан қабул қилиб олган кун ҳисобланади, унинг мавжудлиги ҳақида мурожаат этувчи рўйхатдан ўтказувчи органга хабар беради.

Ишчи ёлловчи якка тартибдаги тадбиркор ва унинг ишчиси фаолиятини давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олганидан кейин амалга ошириши мумкин.

14. Ишчи ёлловчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра унинг тикланган нусхаси, шу жумладан электрон шаклдаги дубликати тақдим қилинади. Бунда давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида электрон шаклда аввал берилган гувоҳнома ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Ишчи ёлловчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликати берилганида энг кам иш ҳақини ўн фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Бунда тадбиркорлик субъекти ишчи ёлловчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги йўқолган гувоҳноманинг бекор қилинганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар чоп этиши, шунингдек рўйхатга олувчи органга чоп этилган хабарни ва дубликатни олиш учун белгиланган тўлов миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжатини тақдим этиши шарт.

Ишчи ёлловчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома рўйхатга олувчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.

Дубликатни бериш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак.

IV. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби

15. Якка тартибдаги тадбиркорлар мазкур Низомнинг 5-иловасида белгиланган меъёрлар доирасида ишчиларни ёллаган ҳолда белгиланган тартибда фаолият юритишлари мумкин.

16. Якка тартибдаги тадбиркор ва ёлланган ишчига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисобланади.

17. Ёлланган ишчиларга ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти уларни ёллаган якка тартибдаги тадбиркор зиммасига юклатилади.

Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, идентификация рақами ва тўлов тўланаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда ишчилари бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) ҳар бир ишчи учун алоҳида ёзилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Мухамедбаев Абдугани Абдусаттарович 2015-06-11 15:01:12
17 бандда "солик" сузига "қатъий белгиланган" ибораси билан аниклик киритилиб "Ёлланган ишчилаога хисобланган қатъий белгиланган солиқ ва мажбурий туловларни ..." деб ёзилиши максадга мувофик.

18. Якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга ёллаган тақдирда, коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор ёлланган ишчилари учун қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлардан фойдаланиши мумкин.

19. Тадбиркорлик фаолияти якка тартибдаги тадбиркор ва у ёллаган ишчилар томонидан бир нечта алоћида объектларда амалга оширилиши мумкин эмас.

20. Меҳнат шартномаси асосида якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ишчига берилган иш ҳақи тўловлари жисмоний шахслар даромад солиғи объекти ҳисобланмайди.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Кутбидинов Дилмурод Баходирович 2015-06-20 14:13:27
Якка тартибдаги тадбиркор ва ёлланган ишчи хукук ва мажбуриятлари алохида алохида курсатилиши, бу узаро муносабатларни ишончли булишини таминлайди.

V. Якуний қоидалар

21. Якка тартибдаги тадбиркор ва ёлланган ишчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги асосида амалга оширилади.

22. Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ишчиси томонидан амалдаги қонунчилик талаблари бузилган тақдирда, ёлланган ишчига нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади. Қўлланилган молиявий жарималар якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўланади.

23. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Мухамедбаев Абдугани Абдусаттарович 2015-06-11 15:08:46
21-бандда кушимча килиб, туман бандликка кумаклашиш инспекциялари (мехнат биржаси) томонидан Якка тартибдаги тадбиркорга ёллаган ишчиларга руйхатга олувчи орган томонидан берилган гувохнома асосида мехнат дафтарчаси очиш, унга мехнат стажи тугрисида ёзувлар киритилиши мумкинлиги тугрисида аник ва тугридан-тугри курсатма киритилиши максадга мувофик.
Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2015-06-12 11:39:46
юкоридагиларга кушимча равишда ятт (иш берувчи) ёлланма ишчи учун туман халк банкига мажбурий БТПЖ тулови утказиши зарур деб хисоблайман. Яна шундай интерактив хизмат жорий этилсинки, унга мувофик Ёлланма ишчи узи учун туланаётган сугурта бадали доимий назорат килиб туриш имкони яратилиш керак.

Низомга

1-илова

Кимга

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

дан

(аризачининг Ф.И.О.)

АРИЗА-ХАБАРНОМА

муддатга

(Иш берувчи якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўлдирилади)

(фаолият амалга ошириладиган жой)

ни

(фаолият тури)

амалга ошириш учун фуқаро __________________________________________________ни

(ёлланиб ишловчи ишчининг Ф.И.О.)

менга ёлланиб ишловчи ишчи сифатида давлат рўйхатидан ўтказишингизни илтимос қиламан.

Якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар:

Ишчи ёлловчи якка тартибдаги

тадбиркорнинг

Ф.И.О.

Паспортга оид маълумотлар:

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

СТИР

Уй манзили:

Почта индекси:

Мулоқот телефони

Аризачининг электрон манзили:

Якка тартибдаги тадбиркорга

ёлланиб ишловчи ишчининг

Ф.И.О.

Паспортга оид маълумотлар:

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

СТИР (мавжуд бўлганда)

Уй манзили:

Почта индекси:

Мулоқот телефони

Электрон манзили:

Ариза-хабарномага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Ёлланиб ишловчи ишчи билан тузилган меҳнат шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси;

2. Ёлланганишчининг 3х4 ўлчамли тўртта фотосурати;

3. Давлат божи тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати;

4. Ёлланганишчининг паспорт нусхаси.

(тўлдирилган сана ва вақт)

(ишчи ёлловчи якка тартибдаги тадбиркорнинг имзоси)

_____________________________________

(ёлланиб ишловчи ишчининг имзоси)

(қабул қилиб олинган сана ва вақт)

(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ишчининг имзоси)

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Кутбидинов Дилмурод Баходирович 2015-06-20 14:20:03
Ишчи ёлловчи якка тартибдаги тадбиркорнинг мухри билан тасдикланиши (агар ёзма мурожаат булса). (келгусида низолар юзага келиши олди олинади)

Низомга

2-илова

Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ишчиларнинг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Т/р

Ариза-

хабарнома

берилган

сана ва вақт

Ишчи

ёлловчи якка

тартибдаги

тадбиркорнинг

Ф.И.О.

Ишчи

ёлловчи якка

тартибдаги

тадбиркорнинг

уй манзили

Ишчи

ёлловчи якка

тартибдаги

тадбиркорнинг

паспортига оид

маълумотлар

(серияси ва

тартиб рақами,

берилган санаси)

Ишчи ёлловчи якка

Тартиб-даги

тадбир-корнинг

СТИР

коди

Амалга

оширила-

диган

фаолият

тури

Фаолият

амалга

оширила-

диган жой

Давлат

Рўйха-тидан

ўтказиш-

нинг

тартиб

рақами

ва санаси

(реестр)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Давоми

Ёрлиқ-нинг

тартиб

рақами

Ёрлиқнинг

амал қилиш

муддати

Ёрлиқ

олинди

Давлат

Реестри-дан

Чиқарил-ган

сана

Ёлланган

ишчининг

Ф.И.О.

Ёлланган

ишчининг

СТИР коди

Қўшимча

маълумотлар

сана

ва вақт

имзо

10

11

12

13

14

15

16

17

Низомга

3-илова

Давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш учун зарур

бўлган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

1. Ишчи ёлловчи якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О.

Фамилияси:

Исми:

Отасининг исми:

2. Почта манзили (туман, шаҳар, уй манзили)

3. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи:

4. Рўйхатдан ўтказилди

(тартиб)

(сана)

5. Фаолият амалга ошириладиган жой*:

(ажратиладиган ер участкаси ва унинг майдони кўрсатилади)

6. Ёлланган ишчи тўғрисидаги маълумотлар:

Т/р

Ф.И.О.

Амалга оширадиган фаолият тури

Фаолият амалга ошириладиган жой (аниқ кўрсатилиши лозим)

Паспортга оид маълумотлар

СТИР

7. Фаолиятни амалга ошириш муддати*:

Рўйхатдан ўтказувчи орган мансабдор шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми

Имзо

М.Ў.

Низомга

4-илова

Ишчи ёлловчи якка тартибдаги тадбиркорни

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида

ГУВОҲНОМА

Реестр тартиб рақами

№ 0000000

_____ йил "____" __________

Ишчи ёлловчи якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О.

Паспорт серияси ______ № ________ _____________________________

______________________________________________________ берилган

Уй манзили ___________________________________________________

Амалга ошириладиган фаолият тури ____________________________

Фаолият амалга ошириладиган жой _____________________________

_____ йил "____" __________гача ҳақиқийдир

Солиқ тўловчининг идентификация рақами _______________________

Фотосурат

учун жой

Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ишчилари:

Т/р

Ф.И.О.

Фаолият тури

Паспортга оид маълумотлар

(серияси, тартиб рақами, ким

томонидан ва қачон берилган)

СТИР

М.Ў.

Ваколатли органнинг раҳбари

(имзо)

Низомга

5-илова

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан

Т/р

Фаолият турининг номи

Ишчиларни ёллаш меъёри

I.

Чакана савдо:

1.

Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари)

2

2.

Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш

2

3.

Ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно)

2

4.

Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш

2

5.

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш)

2

6.

Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш*

0

II.

Маиший хизматлар, II бўлимда назарда тутилганларидан ташқари:

7.

Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар

3

8.

Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек дазмоллаш хизматлари

3

9.

Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш

3

10.

Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш

3

11.

Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш

3

12.

Якка буюртмалар бўйича пойабзал тайёрлаш ва тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш

2

13.

Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш

1

14.

Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш

2

15.

Калитлар тайёрлаш

1

16.

Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш

3

17.

Мотам гулчамбарлари, сунъий ранглар, гирлянд тайёрлаш

2

18.

Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш

3

19.

Ёғочдан (мебелдан ташқари) ва алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш.

3

20.

Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо инвентарь) таъмирлаш ва тайёрлаш

3

21.

Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш

1

22.

Мебелни йиғиш ва таъмирлаш

2

23.

Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш

1

24.

Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ва тошлардан заргарлик буюмларини ясаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш

2

25.

Оптика, соатларни таъмирлаш ва ўймакорлик ишлари

1

26.

Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш

3

27.

Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигналларини таъмирлаш ва ўрнатиш, ювиш, текислаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламалари қоплаш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар)

3

28.

Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари

2

29.

Шиша ва ойналарни қирқиш, шишага бадиий ишлов бериш

3

30.

Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари

3

31.

Жамоат ҳожатхоналари хизматлари

1

32.

Ҳаммом ва сауна хизматлари

2

33.

Тураржойларни йиғиштириш хизматлари

1

34.

Ҳовлилар ва боғларга қараш хизматлари, шунингдек кўкаламзорлаштириш ишлари

2

35.

Боғлар, полизлар ва дов-дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш

1

36.

Видеога олиш ва фотосуратга олиш хизматлари

3

37.

Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини (мебель, идиш-товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш

1

III.

Фаолиятнинг бошқа турлари:

38.

Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш

3

39.

Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш

1

40.

Қурилиш, таъмирлаш ва безаш бўйича алоҳида ишларни бажариш (капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан ташқари)

3

41.

Репетиторлик хизматлари

0

42.

Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари

2

43.

Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар

0

44.

Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш

2

45.

Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек чизмачилик-графика ишлари, шунингдек рассомлик санъати

2

46.

Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар

3

47.

Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш

2

48.

Муқовалаш ишлари

1

49.

Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш

3

50.

Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар

0

51.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш

3

52.

Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказолар)

3

53.

Кўйлак ва костюмларни, шунингдек уларга аксессуарларни прокатга бериш

1

54.

Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари)

1

55.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари

2

56.

Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш

1

57.

Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар)

1

58.

Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари

2

59.

Мол сўйиш хизматлари

2

60.

Уй ҳайвонларига қараш хизматлари

1

61.

Ветеринария фаолияти

0

62.

Юкларни автомобиль транспортида ташиш

0

63.

Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш

0

64.

Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш

0

65.

Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш

2

66.

Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш

1

67.

Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари)

2

68.

Риэлторлик фаолияти

0

69.

Жисмоний ва юридик шахсларга махсус техникадан (тракторлар, автокранлар, бульдозерлар, экскаваторлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш

1

70.

Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш

1

71.

Матрицали принтерлар ва алфавит-рақам ёзадиган қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш

1

72.

Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш

3

73.

Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш)

1

74.

Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар

3

75.

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари

2

76.

Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туризм фаолияти

0

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Djafarov Fathilla Azimovich 2015-06-11 14:54:37
Автомобилда юкларни ташиш хизматига 3 тагача ишчи еллашга рухсат берилса яхши булврди. Хусусий тадбиркор олган бош лицензия асосида 3 тагача автотранспорт воситасига лицензия варакаларини олиш имконияти пайдо булади. Бу тадбиркорлар уз шахсий юк транспорларини узлари назоратда ушлашлари учун имкон беради. Хамда бир неча юк машинаси бор тадбиркорларга хайдовчиларни ишга конуний жалб этиш хукукини берган буларди. Хозир юк автомобили бор тадбиркор уни узи тасарруф эта олмайди, бош лицензияси бор ташкилот билан ишлашига тугои келади. Бу эса кушимча сарф харажатлар хамда ортикча риск дегани. Илтимос мана шу масалага хам эьтибор берсангиз.
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.10.06.2015 йДавлат солиқ қўмитаси
2Ягона порталга норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштириш.Ягона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш.10.06.2015 й.Давлат солиқ қўмитаси
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича таклифларни тақдим этиш.10.06.2015 й. 25.06.2015 й.Давлат солиқ қўмитаси, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифлар асосида қайта ишлаш.Тушган таклифларни умумлаштириш ва кўриб чиқиш. Тушган таклифлар қабул қилингани тўғрисидаги ахборотни ёки рад этишнинг асослантирилган сабабини Ягона порталга жойлаштириш.25.06.2015 й. 26.06.2015 г.Давлат солиқ қўмитаси
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.Норматив-хуқуқий хужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идораларга келишиш учун юбориш.26.06.2015 й. 27.06.2015 й.Давлат солиқ қўмитаси,
6Ишлаб чиқилган норматив-хуқуқий хужжатни тасдиқлаш учун киритиш.Ишлаб чиқилган норматив-хуқуқий хужжатни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.27.06.2015 й.Давлат солиқ қўмитаси

So`rovnoma natijalari