Hujjat nomi
Янги таҳрирдаги Давлат божхона хизмати тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-06-19 17:54:58
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-07-04 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизматининг (бундан буён матнда божхона органлари деб юритилади) ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.

2-модда. Божхона органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари

Божхона органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун, Божхона кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

3-модда. Божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари

Божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, очиқлик, шаффофлик ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилишдан иборат.

2-БОБ. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ, АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ,

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4-модда. Божхона органлари

Божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиётни ривожланишини рағбатлантириш, самарали божхона назоратини таъминлаш, контрабандани олдини олиш, божхона ҳуқубузарликлари профилактикасини амалга ошириш ва божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида ташкил қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг (кейинги ўринларда – “Тошкент-Аэро” ИБК), Олий ҳарбий божхона институти

(кейинги ўринларда – ОҲБИ), Миллий кинология маркази (кейинги ўринларда – МКМ) ҳамда божхона комплекслари ва божхона постлари божхона органларидир.

Олий ҳарбий божхона институти божхона органлари учун профессионал кадрларни тайёрловчи олий ҳарбий таълим муассасаси, Миллий кинология маркази эса, кинолог ва хизмат итларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув муассасаси ҳисобланади.

Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат хизмати органидир. Божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, ўз номи битилган муҳрга эга.

Божхона органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини давлат ҳокимияти маҳаллий органларидан мустақил тарзда амалга оширадилар.

Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар барча жисмоний ва юридик шахслар томонидан ижро этилиши шарт.

Божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилади ва тугатилади. Уларнинг (намунавий) тузилмаси, штатлари сони ҳамда божхона комплекслари ва постларининг тоифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги

низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Божхона органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси раҳбарлик қилади.

5-модда. Божхона органларининг асосий вазифалари

Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;

божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш;

божхона тўловларини ундириш;

валюта назорати ва ташқи савдо операциялари мониторингини олиб бориш;

ташқи иқтисодий фаолиятга доир божхона статистикасини ҳамда товар номенклатурасини юритиш;

божхона соҳасига оид ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга ошириш;

фуқароларнинг божхона соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини ошириш;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, уларнинг бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;

божхона органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва назорат техник воситаларини татбиқ этиш;

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига оид қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;

Божхона органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.

6-модда. Божхона органларининг ҳуқуқлари

Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

божхона назоратини амалга ошириш учун ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш, оғзаки сўров қилиш, ахборот олиш, божхона кўздан кечирувини, божхона кўригини ва шахсий кўрикни амалга ошириш ҳамда бинолар ва ҳудудларни текшириш;

валюта назорати ва ташқи савдо операциялари мониторингини амалга ошириш;

молия, банк, ғазначилик ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ахборот ва ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни олиш;

божхона назоратидан ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуна ва нусхалар олиш;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига доир материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш;

божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва транспорт воситаларини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;

терговга қадар текширув, суриштирув ўтказиш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш;

божхонага оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга хизмат қиладиган махсус, назорат техник воситалари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш;

божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мутахассис ёки эксперт жалб қилиш;

божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

божхона органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.

7-модда. Божхона органларининг мажбуриятлари

Божхона органлари қуйидагиларга мажбурдир:

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишга;

божхона тўловлари тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;

қонун ҳужжатларига мувофиқ самарали божхона назоратини ташкил этишга;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўлланиш бўйича

белгиланган тартибда услубий кўрсатмалар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқишга;

жисмоний ва юридик шахсларни товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш ҳамда божхона чегарасидан ўтиш вақтидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишга;

фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномаларни (лицензияларни) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беришга;

ўз хизмат вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлиб қолган давлат сири ва тижорат сири ҳисобланган ахборотни ошкор этмасликка;

божхона органларида коррупция ва мансаб жиноятларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга;

давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни муҳофаза этиш чора-тадбирлари амалга оширилишига кўмаклашишга;

ахборот-коммуникация технологиялари маълумотлари хавфсизлигини таъминлашга.

Божхона органларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажарадилар.

8-модда. Жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни қўллаш

Божхона органлари ходимлари хизмат мажбуриятини бажариш чоғида қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда жисмоний куч ишлатиши, ўзига бириктирилган ўқотар қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш, сақлаш ва улардан фойдаланиши мумкин.

Жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўллаш юзага келган вазиятга, шахслар хатти-ҳаракатларининг хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Бунда божхона органи ходими ҳар қандай зарарнинг имкон қадар кам бўлишига интилиши шарт.

Одамнинг бошига, бўйнига, ўмров суягига, қорнига, жинсий аъзоларига, юрак соҳасига резина таёқ билан зарбалар бериш тақиқланади.

Ўқотар қурол қўлланилиши натижасида тасодифий шахслар жабрланиши мумкин бўлса, божхона органи ходими кўп фуқаролар тўпланганда уни қўллаш ҳуқуқига эга эмас.

Жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўлланилишидан аввал уларни қўллаш нияти тўғрисида аниқ ифодаланган огоҳлантириш бўлиши керак, бундан ушбу огоҳлантиришнинг имкони бўлмаган ёхуд уларнинг қўлланилишини кечиктириш фуқароларнинг ва божхона органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирадиган ҳамда бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.

Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўллаш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, фуқароларнинг ёхуд божхона органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.

Жисмоний куч ишлатилганлиги, махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўлланилганлиги натижасида тан жароҳати олган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатилиши, шунингдек имкон қадар қисқа вақт ичида тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилиши, уларнинг қариндошлари эса йигирма тўрт соат ичида бу ҳақда хабардор қилиниши керак.

Қуйидаги ҳолларда шахснинг хатти-ҳаракати ва ҳолатнинг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда, жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўлланилиши мумкин:

божхона органларининг муҳофаза қилинадиган объектларини, ўқотар қуролларини, ўқ-дориларини, портловчи моддаларини, транспорт воситаларини эгаллаб олишга бўлган уринишларга чек қўйишда;

фуқарога ёки божхона органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;

қуролли қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахсни ушлашда;

ушлаб турилган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;

божхона органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун;

қурол ишлатиш нияти ҳақида огоҳлантириш сифатида ўқ отишда, юқорига қарата ёки бошқа хавфсиз йўналишда ўқ отиш орқали хавф-хатар сигнали беришда ёки ёрдамга чақиришда.

Жисмоний куч ишлатилган, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўлланилган ҳар бир ҳолат тўғрисида божхона органларининг ходими бевосита бошлиғига дарҳол ахборот бериши шарт.

Божхона органлари таъминотида бўладиган махсус воситалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Божхона органлари қуроллантириладиган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ушбу рўйхатга кирмайдиган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари билан божхона органларини қуроллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

Божхона органлари ходими тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш вақтида қонун хужжатларида кўрсатиб ўтилган тартибда махсус, назорат техник воситалари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

9-модда. Божхона органларининг бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

Божхона органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлат бошқарувининг бошқа органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари билан ҳамкорликда бажарадилар. Мазкур органлар божхона назоратини амалга ошириш ҳамда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига қарши курашда божхона органларига кўмаклашишлари шарт.

Божхона органлари аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича мавжуд материаллар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ўзга ахборотни бошқа органлар ва ташкилотлар билан алмашишни, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик қилишдан фойдаланган ҳолда алмашишни ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, қонун ҳужжатларида ва битимларда белгиланган тартибда амалга оширади.

Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида чиқарадиган ҳамма учун мажбурий тусдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли вазирликлар, идоралар билан келишилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида банклар ёки ғазначилик:

хўжалик юритувчи субъектлар божхона тўловлари бўйича бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бундай субъектларнинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисобварақларини суднинг қарорига биноан ёпадилар;

божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни ҳамда кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз муддатида тўланмаган божхона тўловларини ва улар бўйича пеня суммаларини сўзсиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги божхона органларининг электрон шаклдаги инкассо топшириқномаларини бажарадилар;

ушбу модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларнинг сўмлардаги маблағлари етишмаса, божхона органларининг электрон шаклдаги тақдимномасига кўра, уларнинг валюта ҳисоб варақаларидаги маблағларини валюта биржасида божхона тўловлари бўйича қарзини тўлаш учун зарур ҳажмларда сотишни амалга оширадилар.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг айби билан божхона тўловлари ва жарима суммаларини тўлаш кечиктирилган бўлса, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ёки божхона органларининг божхона тўловларини ўтказиш ёки қайтариш тўғрисидаги топшириқлари банк ёки ғазначилик айби билан бажарилмаган бўлса (бажариш кечиктирилган бўлса), хўжалик субъектларидан, банк ёки ғазначиликдан белгиланган тартибда пеня ундирилади.

Божхона органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар уларнинг қонуний талаби бўйича бепул тақдим этилади.

3-БОБ. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИДА ХИЗМАТНИ

ЎТАШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

10-модда. Божхона органлари хизматига қабул қилиш

Божхона органлари хизматига қабул қилиш фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар амалга оширилади.

Божхона органлари хизматига ўзининг шахсий ва касбий сифатлари, соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича божхона органи ходимининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрий тартибда, танлов асосида қабул қилинади.

Божхона органларига қабул қилиш ва хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.

11-модда. Божхона органларининг ходимлари

Божхона органи ходимлари давлат хизмати органи вакили сифатида иш юритади ва давлат ҳимояси остида бўлади.

Божхона органи ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида бевосита бошлиққа бўйсунади.

Ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким божхона органи ходимларининг қонуний фаолиятига аралашиш, қонун билан зиммасига юклатилмаган вазифаларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.

Божхона органи ходими қонунга амал қилиши шарт, қонунга зидлиги аниқ бўлган буйруқ ёки фармойиш олганда, уни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Божхона органи ходимлари ўз иш юритувида бўлган ишлар ва материалларнинг моҳияти ҳақида бирор-бир тушунтириш беришга, шунингдек бундай ишлар ва материалларни, шу жумладан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ишлар ҳамда материалларни танишиб чиқиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан бошқача тарзда тақдим этишга мажбур эмас.

Божхона органларининг ходимлари ўзига нисбатан қабул қилинган қарорлар ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан юқори турувчи раҳбарларга, прокурорга ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Хизмат вазифасини бажараётган божхона органи ходимининг ўз ваколати доирасида қўйилган қонуний талабларини барча жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Божхона органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақоратлаш, уларга қаршилик кўрсатиш, таҳдид, зўрлик қилиш ёки уларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Божхона органи ходимларининг қонуний талаблари устидан шикоят қилиниши уларнинг бажарилишини тўхтатиб турмайди.

12-модда. Божхона органлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар божхона бошқармалари ва “Тошкент-Аэро” ИБК бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва озод

этилади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилмаган божхона органлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

13-модда. Божхона органи ходимининг қасамёди

Божхона органлари хизматига янги қабул қилинган фуқаролар қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:

“Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), божхона органлари хизматига кирар эканман, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакат тинчлиги, осойишталиги, ҳар қандай ҳудуд ва шароитда, Республикамизнинг иқтисодий хавфсизлиги ва давлат манфаатларини қатъий ва мардонавор ҳимоя қилиш борасидаги бурчимни ва зиммамга юклатилган мажбуриятларни виждонан, сидқидилдан бажаришга ваъда бераман.

Ватанимга ва Ўзбекистон халқига содиқ бўлишга қасамёд қиламан”.

14-модда. Божхона органлари ходимларининг махсус унвонлари

Божхона органлари ходимларига қуйидаги божхона хизмати махсус унвонлари берилади:

кичик таркиб - кичик сержант, сержант, катта сержант;

ўрта бошлиқлар таркиби - лейтенант, катта лейтенант, капитан;

катта бошлиқлар таркиби - майор, подполковник, полковник;

олий бошлиқлар таркиби - генерал-майор, генерал-лейтенант, генерал-полковник.

Махсус унвонларни бериш ва улардан маҳрум этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

4-БОБ. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИНИНГ

МОДДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ

15-модда. Божхона органлари ходимларининг моддий ва ижтимоий таъминоти турлари

Давлат, божхона органлари ходимларининг моддий ва ижтимоий ҳимоя қилинишини кафолатлайди ва қуйидаги моддий ва ижтимоий таъминот билан таъминлайди:

пул таъминоти;

давлат пенсия таъминоти;

транспорт таъминоти;

ҳарбий формали кийим-боши таъминоти;

давлат суғуртаси;

соғлиғини сақлаш;

уй-жой билан таъминлаш;

мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

ижтимоий ёрдам кўрсатиш.

16-модда. Божхона органларининг пул таъминоти

Божхона органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобидан амалга оширилади.

Божхона органлари ходимларининг лавозим ва махсус унвон маошлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Кўп йиллик хизмат йиллари учун устама, озиқ-овқат ўрнига бериладиган компенсация тўлов пули, табиий иқлим шароити оғир бўлган ҳудудларда ишловчилар учун бериладиган қўшимча тўловлар ва бошқа қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Божхона органларида моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя божхона органларининг кўзда тутилмаган харажатлари махсус фонди (бундан кейинги матнларда – махсус фонд) ташкил этилиши мумкин. Божхона органлари ходимлари хизматда эришган ютуқлари учун махсус фонд ҳисобидан пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

Божхона органлари ходимларини рағбатлантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.

17-модда. Божхона органларининг давлат пенсия таъминоти

Божхона органлари ходимлари ёки оила аъзолари ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорларда пенсия олиш ҳуқуқига эга.

18-модда. Божхона органларининг транспорт таъминоти

Божхона органлари хизмат вазифаларини бажаришда хизмат транспорт воситалари, шу жумладан божхона органларига тегишлиликни билдирувчи махсус ёруғлик ва товуш сигналларига, бўёқли рангли графика схемасига ҳамда бошқа механизм ва воситаларга эга бўлган махсус транспорт воситаларидан фойдаланади.

Божхона органлари транспорт таъминоти табели ва нормативлари Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.

19-модда. Божхона органларининг ходимлари ҳарбий формали кийим-боши таъминоти

Божхона органларининг ходимлари бепул ҳарбий формали кийим-боши билан таъминланадилар. Кийим-бошнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Формали кийим-бошдан фойдаланиш муддатлари ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Формали кийим-бошни кийиб юриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда божхона органларининг ходимларига формали кийим-бош ўрнига унинг тенг миқдордаги пул маблағи берилиши мумкин.

20-модда. Божхона органлари ходимларининг давлат суғуртаси

Божхона органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади.

21-модда. Божхона органлари ходимларининг соғлиғини сақлаш

Божхона органларининг ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига, пенсионерларига, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи тоифадаги ходимларига, Олий ҳарбий божхона институти курсантларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тиббий муассасалари, шунингдек фаолиятини Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи бошқа даволаш-профилактика муассасалари томонидан бепул тиббий хизмат кўрсатилади.

Божхона органларининг ходимлари, пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.

Божхона органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам, санаторий-курорт таъминоти, божхона органларига номзодлар (абитуриентлар), божхона органлари ходимлари, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари учун тиббий текширув ва ҳарбий-тиббий экспертиза ва шаҳодатлашни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

22-модда. Божхона органлари ходимларини уй-жойи билан таъминлаш

Уй-жой олишга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган божхона органлари ходимлари белгиланган тартибда уй-жойи олиш ҳуқуқига эга.

Божхона органлари хизмат уй-жой фондини ташкил этиши мумкин.

Божхона органлари ходимлари турар жойларини ижарага олганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда пуллик компенсация тўланади.

Божхона органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ва якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади.

23-модда. Божхона органлари ходимлари мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш

Божхона органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланади, ушбу сумма кейинчалик қонунчиликда белгиланган тартибда айбдор шахслардан ундириб олинади.

24-модда. Божхона органлари ходимларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона органларининг хизмат вазифаларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларига, шунингдек ҳалок бўлганларнинг оила

аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда бир маротабалик нафақа тайинлашга ҳақли.

Хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Олий ҳарбий божхона институтига танловдан ташқари имтиёзли қабул қилинади. Уларга божхона органлари хизматига қабул қилишда афзаллик берилади.

5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА

25-модда. Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг божхона хизматлари ҳамда халқаро ташкилотлари билан ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳамкорликни амалга оширади.

26-модда. Божхона органлари ходимлари жавобгарлиги

Божхона органлари ходимлари хизмат интизомини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Божхона органларининг Интизомий уставига мувофиқ жавобгар бўлади.

Божхона органи ходимлари ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Направление письма министерствам, ведомствам и другим организациям о представлении кандидатур для включения в рабочую группу по разработке проекта закона. Направление письма министерствам, ведомствам и другим организациям о представлении кандидатур для включения в рабочую группу по разработке проекта закона. 8 апреля 2017 г.ГУК
2Принятие приказа председателя ГТК о создании рабочего группы.Принятие приказа председателя ГТК о создании рабочего группы.12 апреля 2017 г. ГУК
3Направление письма министерствам, ведомствам и другим организациям о проведении первого заседания рабочей группы.Направление письма министерствам, ведомствам и другим организациям о проведении первого заседания рабочей группы.15 апреля 2017 г.ГУК, ПУ
4Проведение первого заседания рабочей группы.Проведение первого заседания рабочей группы.18 апреля 2017 г.ГУК, ПУ
5Изучение состояние законодательства, практики его применение по предмету регулирования проекта закона.Изучение состояние законодательства, практики его применение по предмету регулирования проекта закона.до 10 мая 2017 г.ПУ, УМежТС, рабочая группа
6На основе подготовленных материалов разработка концепции проекта закона и её одобрение руководителем ГТК.На основе подготовленных материалов разработка концепции проекта закона и её одобрение руководителем ГТК.до 15 мая 2017 г.ГУК, ПУ, рабочая группа
7Разработка: а) проекта закона; б) иных необходимых материалов к проекту закона: пояснительная записка; Разработка: а) проекта закона; б) иных необходимых материалов к проекту закона: пояснительная записка; до 25 мая 2017 г.ГУК, ПУ, рабочая группа
8Проведение экономической, финансовой, научной и иных видов экспертиз проекта закона. Проведение правовой экспертизы проекта закона Правовым управлением ГТК. Проведение экономической, финансовой, научной и иных видов экспертиз проекта закона. Проведение правовой экспертизы проекта закона Правовым управлением ГТК. до 1 июня 2017 г.ФЭУ, ГУТТРиП, ВВТИ, рабочая группа Правовое управление ГТК
9Направление проекта закона и материалов к нему заинтересованных министерствам, ведомствам и другим организациям для предварительного согласования.Направление проекта закона и материалов к нему заинтересованных министерствам, ведомствам и другим организациям для предварительного согласования.до 10 июня 2017 г.ГУК, ПУ
10Проведение «круглого стола для обсуждения проекта закона.Проведение «круглого стола для обсуждения проекта закона.до 15 июня 2017 г.ГУК, ПУ, рабочая группа
11Размещение проекта закона и материалов к нему на: Едином портале интерактивных государственных услуг Республики Узбекистан. Размещение проекта закона и материалов к нему на: Едином портале интерактивных государственных услуг Республики Узбекистан. 1 июнь 2017 г.Пресс служба ГТК, ГУК, ПУ
12Постатейное рассмотрение и обсуждение проекта закона с участием ответственных работников заинтересованных министерств и ведомств. Постатейное рассмотрение и обсуждение проекта закона с участием ответственных работников заинтересованных министерств и ведомств. 10 июнь 2017 г.ГУК, ПУ, рабочая группа
13Направление проекта закона и материалов к нему заинтересованных министерствам, ведомствам и другим организациям для согласования (визирования).Направление проекта закона и материалов к нему заинтересованных министерствам, ведомствам и другим организациям для согласования (визирования).15 июль 2017 г.ГУК, ПУ
14В случае необходимости, совершенствование проекта закона, подготовка таблицы разногласий по замечаниям министерств, ведомств и других организацией по проекту закона.В случае необходимости, совершенствование проекта закона, подготовка таблицы разногласий по замечаниям министерств, ведомств и других организацией по проекту закона.30 июнь 2017 г.ГУК, ПУ, рабочая группа
15Направление проекта закона и материалов к нему в Министерство юстиции Республики Узбекистан для проведения правовой экспертизы.Направление проекта закона и материалов к нему в Министерство юстиции Республики Узбекистан для проведения правовой экспертизы.5 июль 2017 г.ГУК, ПУ
16В случае необходимости, совершенствование проекта закона, подготовка (доработка) таблицы разногласий по замечаниям Министерства юстиции Республики Узбекистан по проекту закона.В случае необходимости, совершенствование проекта закона, подготовка (доработка) таблицы разногласий по замечаниям Министерства юстиции Республики Узбекистан по проекту закона.15 август 2017 г.ГУК, ПУ, рабочая группа
17Внесение проекта закона и материалов к нему в Кабинет Министров Республики Узбекистан.Внесение проекта закона и материалов к нему в Кабинет Министров Республики Узбекистан.20 август 2017 г.ГУК, ПУ
18Проведение презентации в Кабинете Министров Республики Узбекистан.Проведение презентации в Кабинете Министров Республики Узбекистан.25 август 2017 г.ГУК, ПУ, рабочая группа, СИАД Кабинета Министров

So`rovnoma natijalari