Hujjat nomi
Сирдарё вилояти Ховос туманида қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари таркибини такомиллаштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, белгиланган устувор йўналишларни амалга оширишни тизимли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-06-29 11:38:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-07-14 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Сирдарё вилояти Ховос туманида қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари таркибини такомиллаштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, белгиланган устувор йўналишларни амалга оширишни тизимли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Сирдарё вилояти Ховос тумани тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибини такомиллаштириш ҳисобига ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини ошириш, туманнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг:

Сирдарё вилояти Ховос туманида пахта майдонлари ва пахта хомашёсининг ялпи ҳосилини оптималлаштириш параметрлари тўғрисидаги 1-иловага мувофиқ;

2018 йилда Ховос туманида пахтадан қисқараётган 5 минг гектар майдонга бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг мақсадли параметрлари тўғрисидаги 2-иловага мувофиқ;

Ховос туманида асосий қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларининг ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини прогноз параметрлари тўғрисидаги3-иловага мувофиқ таклифларига розилик берилсин.

2. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Ховос туманида экин майдонларининг унумдорлиги даражасини ва улардан фойдаланиш самарадорлигини, уларнинг сув билан таъминланганлигини, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини, фермер хўжаликларининг рентабеллигини пухта таҳлил қилиш асосида ушбу қарор билан тасдиқланган мақсадли параметрлардан келиб чиқиб, бир ой муддатда Ховос туманида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш учун фермер хўжаликлари кесимида пахтадан қисқарадиган майдонларни аниқласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ховос туманида пахтадан қисқараётган 5 минг гектар майдонда сабзавот-полиз, картошка, дон-дуккакли, озуқа ва мойли экинлар, интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштирилиши ҳамда иссиқхона хўжаликларини ташкил этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази сабзавот, полиз экинларининг селекция навларини танлаш ва экиш, интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этиш, шунингдек Ховос туманининг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда агротехника тадбирларини амалга ошириш юзасидан тавсияларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва фермер хўжаликларига етказсинлар.

5. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, тижорат банклари билан биргаликда Ховос туманида пахтадан бўшаган майдонларда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида 2017-2018 йилларда иссиқхоналарни ташкил этиш бўйича бир ой муддатда чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш тўғрисида”ги ПҚ-2460-сонли қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси20.05.2017Пахтачиликни ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш29.06.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш29.06.2017-13.07.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш14.07.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш15.07.2017Пахтачиликни ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси

So`rovnoma natijalari