Hujjat nomi
Самарқанд шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ва унинг устидан назорат тизимини такомиллаштириш, реклама ва дизайн соҳасида тубдан ўзгартириш киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati Samarqand shahar hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati Samarqand shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-06-30 10:49:28
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-07-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Самарқанд шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ва унинг устидан назорат тизимини такомиллаштириш, реклама ва дизайн соҳасида тубдан ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда; 2007 й., 15-сон, 153-модда; 39-сон, 399-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2013 й., 52-сон, 686-модда; 2014 й., 16-сон, 177-модда, 20-сон, 222-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда) Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 июндаги «Реклама тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 14-модда; 2002 й., 9-сон, 164-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон,374-модда; 2006 й., 14-сон, 110-модда; 41-сон, 405-модда; 2008 й., 14-15-сон, 93-модда; 2010 й., 37-сон, 317-модда, 40-41-сон, 343-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 243-сонли ва вилоят ҳокимининг 2012 йил 10 декабрдаги ҳамда Самарқанд шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ва унинг устидан назорат тизимини такомиллаштириш, шаҳар бош дизайнер вазифасини белгилаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шаҳарда шаҳар бино иношоотлар фасадида барча ёзувлар, ташқи рекламани жойлаштириш бўйича Комиссия Таркиби Низоми 1ва 2-иловаларга, Самарқанд шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш Тартиби 3-иловага, Самарқанд шаҳар Бош Дизайнери тўғрисидаги Низом 4-иловага (илова матни рус тилида), шаҳар ҳокимлиги бадиий-ижодий мувофиқлаштирувчи Эксперт Кенгаши тўғрисидаги Низоми 5-иловага (илова матни рус тилида) шаҳар бино иношоотлар фасадида барча ёзувлар ҳамда ташқи рекламани жойлаштиришга оид рухсатнома ва паспортнинг намунавий шакли 6-иловага, ҳамда Самарқанд шаҳри ҳудудида шаҳар бино иношоотлар фасадида барча ёзувлар ҳамда ташқи рекламани жойлаштириш ва ўрнатиш учун ойлик тавсиявий йиғимлар тарифи 7-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Комиссиянинг ваколатли органи этиб Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги «Реклама ва Дизайн» Департаменти белгилансин:

- Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги «Реклама ва Дизайн» Департаменти комиссиянинг ваколатли органи сифатида ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда «Самарқанд шаҳридаташқи рекламани жойлаштириш тартиби» комиссия қарори асосида амалга ошириши;

- Самарқанд шаҳри ҳудудидаташқи реклама воситалари шаҳар бино иношоотлар фасадида барча ёзувлар ҳамда ташқи рекламани жойлаштиришга оид рухсатнома бериш вазифаси ва ташқи рекламаларни жойлаштириш йиғими миқдорини тасдиқлаш ҳамда тушадиган маблағларни тақсимлаш, Самарқанддаташқи рекламани жойлаштириш бўйича комиссиянинг қарори билан амалга оширилиши;

- Самарканд шаҳар солиқ инспекцияси Р.Насимов Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги «Реклама ва Дизайн» Департаменти билан биргаликда шаҳар ҳудудидагимавжуд рекламаконструкцияларини инвентаризациялаш, фотосуратга тушириш, реклама берувчилар, реклама тарқатувчилар, реклама ишлаб чиқувчилар, эскирган ноқулай ҳамда барча ўрнатилганбилбордлар-конструкциялар мониторингиўтказилишини ва уларни ушбу тартиб талабларига мослаштирилишини таъминлаш;

3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т.Эсиргаповзиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими В.Рахимов

Шаҳар ҳокимининг 2017 йил “__” _________даги ____-сонли қарорига 1-илова

Шаҳарда шаҳар бино иношоотлар фасадида барча ёзувлар, ташқи рекламани жойлаштириш бўйича

Комиссия Таркиби

1. Т.Эсиргапов. - Самарқанд шаҳарҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

2. -Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси шаҳар вакили,

3.Ф.Махмадкулов. - Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги «Реклама ва Дизайн» Департаменти бошлиғи, комиссия котиби

АЪЗОЛАРИ:

4.Б.Рахматуллаев - Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари

5. Ғайбуллаев Фазлиддин - Республика Маънавият тарғибот маркази Самарқанд шаҳар бўлими раҳбари

6. Д.Довуров - Шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси

7. Ш.Маматов. - Самарқанд шаҳар бош архитектори

8.О. Абдуллаев -Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи

9. М.Норқулов - Самарқанд шаҳарИИБ ЙҲХБбошлиғи

10. А. Муталлибов - Самарқанд шаҳар электр тармоқлари

11. Р.Насимов - Самарқанд шаҳар ДСИ бошлиғи

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда мазкур лавозимга тайинланган шахс комиссия аъзоси ҳисобланади.

Шаҳар ҳокимининг 2017 йил “__” _________даги ____-сонли қарорига 2-илова

Шаҳарда шаҳар бино иношоотлар фасадида барча ёзувлар, ташқи рекламани жойлаштириш бўйича Комиссия

НИЗОМИ

1. Самарқанд шаҳри ҳудудидаташқи рекламани жойлаштириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг Самарқанд шаҳри ҳудудида бажарилишини таъминлаш, рекламани тайёрлаш, тарқатиш ва жойлаштириш қоидаларини ишлаб чиқиш, жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ тамойилларига таҳдид соладиган рекламадан жамиятни муҳофаза қилиш мақсадида тузилади.

2. Комиссия Самарқанд шаҳри ҳудудида барча манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда реклама ва ахборот фаолиятини ривожлантириш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш, тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга асосланиб амалга оширилади.

3. Самарқанд шаҳри ҳудудибўйича реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар ва реклама тарқатувчилар билан алоқаларни Комиссия номидан амалга ошириш, улардан тушадиган аризалар, таклифлар ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш ва Комиссия мажлисига тайёрлаш, ҳамда ташқи реклама ва ахборот воситаларни ҳисобга олиш, паспортлаштириш, гувоҳномалар тайёрлаш ва назорат қилиш, уларни жойлаштириш учун тўланадиган маблағларни Комиссия номидан йиғиш, Комиссия қарорлари ва кўрсатмаларини бажариш бўйича вколатли органиҳуқуқи Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги «Реклама ва Дизайн» Департаментига юклатилади.

4. Ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш учун берилган рухсат гувоҳномалари Комиссия томонидан расмийлаштирилмаган ва махсус паспорт ва гувоҳномалари бўлмаган тақдирда ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

1. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ

5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар, реклама тарқатувчилар ва рекламадан фойдаланувчиларнинг жаҳон стандартларига ва миллий анъаналарга зид бўлмаган манфаатларига ҳамда тасдиқланган тартиб талабларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

- давлат бошқарув органлари ва жойлардаги ҳокимият органларининг, шунингдек жамоат бирлашмалари (ташкилотлари)нинг Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларини бажариш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

- реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар ва реклама тарқатувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига мос келмайдиган, ноаниқ ёлғон маълумотларни тарқатилишига йўл қўймаслик;

- ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ва рекламани ўрнтиш жойини тасдиқловчи паспорт бериш, шунингдек ташқи рекламаларни жойлаштириш учун йиғим ҳажмларини мустақил равишда белгилаш ва ўзгартириш;

- товарлар (ишлар ва хизматлар) бозорида ташқи реклама ва ахборот воситаларини ишлаб чиқариш, жойлаштириш ва тарқатиш жараёнида пайдо бўладиган хулқ-атворнинг маданиятли норма ва қоидаларини шакллантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг реклама фаолиятига кўмаклашиш, реклама тўғрисидаги Қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, реклама фаолиятини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўл қўйилган ишончсиз реклама ҳолларининг олдини олиш, уларга бархам бериш;

- товарлар (ишлар ва хизматлар) бозорларида, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланиш билан боғлик банк суғурта ва бошқа хизматлар бозорларида, шунингдек қимматли қоғозлар бозорларида рекламани тарқатишда ҳалол рақобатни, давлат органлари ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш;

- реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар, реклама тарқатувчилар ва рекламадан фойдаланувчилар манфаатларига риоя этиш, реклама берувчиларга, реклама ишлаб чиқарувчиларга ва реклама тарқатувчиларга Қонунчилик бузилишларини тўхтатиш тўғрисидаги кўрсатмаларни, антиреклама амалга оширилиши ҳақидаги қарорларни юбориш;

- Ўзбекистон Республикасининг ижодий уюшмалари, жамоа бирлашмалари, нуфузли хорижий ва халқаро ташкилотлар билан реклама ахборот фаолияти масалалари бўйича алоқаларни ривожлантириш;

- реклама ва ахборот фаолиятини ёритишга, ҳалол рақобатни, рекламада ижодкорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган тадбирларни (конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ва танловларни) ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашиш;

- реклама ва ахборот фаолиятини амалга ошириш устидан назоратнинг самарадорлигини кўчайтириш, реклама тарқатувчиларнинг фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»ги Конуни ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил қилиш ва у масала бўйича жамоатчилик фикрини тартибга солиш бўйича чет эл тажрибасини оммалаштириш;

- ижтимоий рекламани ишлаб чиқариш, жойлаштириш ва тарқатишда ташаббускорлик кўрсатиш;

- Самарқанд шаҳар анъаналарига, жаҳон андозаларига ҳамда миллий маънавиятимизга мос равишда кўчаларни мазмунли, ташқи реклама ва ахборот воситалари билан безатиш, чиройига чирой қўшишни ташкил қилиш;

- ташқи реклама ва ахборот воситаларининг маънавий томонлари, мазмуни, ташқи қиёфасини рекламали бадиий безалишини таҳлил қилиш, реклама ва ахборот воситаларидан фойдаланувчиларнинг кадр-қимматига, манфаатларига, ахлоқий тамойилларига мослигини ҳамда ҳаққонийлигини ўрганишни ташкил қилиш, фирмалар номи ва савдо белгисининг тўғри кўрсатилишини назорат этиш;

- Самарқанд шаҳрида реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар ва реклама тарқатувчилардан ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш бўйича тушган шикоятларни кўриб чиқиш.

6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- Самарқанд шаҳрида ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш қоидаларининг қатъий бажарилишини таъминлаш, унинг ваколати доирасида амалдаги қоидаларни бузаётган реклама берувчиларга, реклама ишлаб чиқарувчиларга, реклама тарқатувчиларга нисбатан маъмурий таъсир чоралар кўрилиши учун тегишли суд органларига мурожаат қилиш.

Қуйидаги ҳолларда Комиссия ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштиришни таъқиқлаши ёки вақтинчалик рад этиши мумкин:

а) таклиф қилинган ташқи реклама ва ахборот воситалари мавжуд кўрилаётган бино ва жойга мувофиқ бўлмаса, шу жумладан баъзи ҳолларда бино ёки жойнинг бадиий-меъморчилик қиёфасини бузса;

б) техник сабабларга кўра (ер ости коммуникациялари мавжудлиги, бино деворлари ва томлари бузуқбўлганда ва бошқа ҳолатларда);

в) ўрнатилган воситалар Самарқанд шаҳридагишаҳарсозлик ва меъморчилик қоидаларига мос келмаса;

г) ташқи реклама ва ахборот воситалари архитектура иншоотлари ва тарихий, маданий ёдгорликлари ичида жойлашадиган бўлса;

д) ташқи реклама ва ахборот воситалари тасдиқланган архитектура бадиий безаш қоидалари ва тасдиқланган габарит меъёрларини бузса;

е) йўл хавфсизлик қоидаларини бузса;

ё) тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар реклама қилинадиган бўлса;

ж)агар реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар ва реклама тарқатувчилар Самарқанд шаҳридаташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш қоидаларини, шартнома келишувларини ҳамда тўлов вақтларини мунтазам равишда бузса.

2. КОМИССИЯНИНГ ТАРКИБИ ВА ИШ ТАРТИБИ

7. Комиссия таркиби Самарқанд шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади, раис ва бир нафар ўринбосар, котиб ҳамда ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширувчи Комиссия аъзоларидан иборат бўлади.

8. Комиссиянинг ишчи органи таркибига (уларнинг розилигига кўра) мутахассислар, олимлар ҳамда реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар ва реклама тарқатувчилар, шу жумладан хорижий ташкилотлар ва муассасалар вакиллари жалб этилиши мумкин.

9.Комиссия раиси:

- Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади;

- Комиссия мажлисларини чақиради, уларнинг кун тартибини тузади, уни комиссия мажлиси ўтказиладиган кундан камида 4 кун олдин Комиссия аъзоларига етказишни ташкил қилади;

- Комиссия аъзоларига Комиссия қарорларини ва топшириқларини бажариш бўйича ишларни тақсимлайди. Комиссия қарорига асосан ташқи реклама ва ахборот воситаларини ўрнатиш учун гувоҳномаларни имзолайди;

- Комиссия томонидан тузилган шўъбалар, ишчи гуруҳлар фаолиятини назорат қилади;

- давлат органлари, жамоат бирлашмалари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда комиссия номидан вакиллик қилади;

- Комиссия қабул қилган қарорларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

- Комиссия томонидан ўзига юклатилган бошқа вазифалар ва функцияларни бажаради.

10.Комиссия ишини юритишни котиб- ваколатлиишчи орган Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги «Реклама ва Дизайн» Департаменти амалга оширади.

11.Комиссия мажлислари заруриятга кўра, лекин ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва баёнлар билан расмийлаштирилади. Комиссия Самарқанд шаҳар ҳокимига ўз ишлари бўйича ҳар йили якуний ҳисобот киритади.

12. Комиссиянинг қарорлари, кўрсатмалари, реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар ва реклама тарқатувчилар учун бажарилиши шарт бўлган ҳужжат мақомига эгадир.

13.Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган мажлис қарорлари Қонуний меъёрий кучга эгадир. Комиссия қарорлари мажлисга қатнашаётганларнинг оддий кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.

Шаҳар ҳокимининг 2017 йил “__” _________даги ____-сонли қарорига 3-илова

Самарқанд шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш

ТАРТИБИ

Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги ва «Маҳаллий Давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 июндаги 243-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг бажарилишини таъминлашнинг чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2001 йил 6 апрелдаги 1024-сонли «Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ шунингдек вилоят ҳокимининг 2012 йил — декабрдаги ----сонли «Вилоят ҳудудида ташқи рекламани жойлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа амалдаги норматив ҳужжатларига кўра ишлаб чиқилган ва шаҳар ҳудудида ташқи рекламани жойлаштириш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Самарқанд шаҳрида ташқи реклама воситаларининг жойлаштирилиши устидан раҳбарлик ва назорат Самарқанд шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш бўйича Комиссияси (кейинги матнда «Комиссия») томонидан амалга оширилади.

1.2. Реклама берувчилар (реклама тарқатувчилар) билан Комиссия орасидаги алоқани амалга ошириш, реклама воситаларини ҳисобга олиш, паспортлаштириш, реклама берувчиларнинг аризаларини Комиссия муҳокамасига киритиш, шаҳарда ташқи реклама воситаларини жойлаштирганлиги учун тўланадиган ҳақларни жамлаш, ташқи реклама воситаларини ва рекламани жойлаштириш тартибига риоя этилиши устидан мониторингни ташкил этиш Самарқанд шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш бўйича Комиссиясининг ваколатли ишчиоргани Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги «Реклама ва Дизайн» Департаменти амалга оширади- (кейинги матнда «Комиссиянинг ваколатли ишчи органи») томонидан унинг ваколати доирасида ва мазкур Тартиб асосида амалга оширилади.

Реклама берувчилар (реклама тарқатувчилар) мустақил равишда Комиссия номига хатлар билан мурожаат этишлари мумкин.

1.3. Мазкур Тартиб асосида Самарқанд шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш бўйича Комиссиясидан реклама жойининг паспортини ва рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги «Рухсатнома» (кейинги матнда «Рухсатнома») олган ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс (кейинги матнда «Тарқатувчи») Самарқанд шаҳрида ташқи реклама воситаларини жойлаштириши ва улардан фойдаланиши мумкин.

1.4. Тарқатувчи имзоланган шартнома асосида Самарқанд шаҳрида ўз рекламасини жойлаштиришни истовчи мулкчилик шакли ва фаолиятидан қатъий назар ташкилот, муассаса ва корхоналар, шу жумладан маҳаллий ва хорижий корхоналар, компанияларнинг ҳамда хусусий шахсларнинг манфаатларини ифодалаши мумкин.

1.5. Ташқи рекламани жойлаштириш «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР,АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

2.1. Ушбу Тартибда «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларида кўрсатилган, шунингдек қуйидаги тушунчалар ва атамалар қўлланилади:

2.1.1. Ташқи реклама – бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар, махсулотлар, хизматлар, хизмат кўрсатиш ёки товар белгилари тўғрисида ташқи реклама объектларида жойлаштириладиган реклама;

2.1.2. Ташқи рекламани жойлаштириш жойиСамарқанд шаҳри ҳудудига қаратилган махсус белгиланган жой, ажратилган майдон (тупроқ ер, асфальт, кўкаламзорлаштирилган майдон ва ҳ.к), шунингдек Самарқанд шаҳри ҳудудида жойлашган бино, иншоот ёки улар мажмуасининг устки ва ён қисмиларида жойлашган айрим майдон;

2.1.3. Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги Рухсатнома - Комиссиянинг реклама берувчи ёки тарқатувчига маълум муддатга, маълум жойда ташқи рекламани жойлаштириши мумкинлиги ҳақидаги қарори. Рухсатнома Комиссия раиси томонидан реклама жойининг тайёр техник паспорти асосида тасдиқланиб, тарқатувчига Комиссиянинг ваколатли ишчи органи орқали берилади;

2.1.4. Ташқи реклама жойининг паспорти (кейинги матнларда - «паспорт») - белгиланган шаклдаги ҳужжат бўлиб, у ташқи реклама воситаси ўрнатиладиган жойнинг техник ҳужжати ҳисобланади. Реклама жойининг паспорти реклама конструкциясини ўрнатиш учун асос бўлмайди ва ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги Рухсатномасиз ҳақиқий эмас;

2.1.5. Монтаж ишларинн бажаришга гувоҳнома - Комиссия томонидан бир марта бериладиган белгиланган муддатда ташқи рекламанинг техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқини берувчи белгиланган шаклдаги ҳужжат;

2.1.6. Ташқи реклама объекти - Самарқанд шаҳрида қўллаш тавсия этилган ташқи рекламанинг техникавий воситалари (реклама конструкциялари);

Ташқи рекламанинг техникавий воситалари битта томони ахборот юзасининг майдони бўйича қуйидаги форматларга бўлинади:

- кичик формат (5 кв. метргача);

- ўрта формат (5 дан 10 кв. метргача);

- катта формат (10 дан 18 кв. метргача);

- ўта катта формат (18 кв. метрдан катта).

2.1.7. Ташқи реклама воситасинн жойлаштириш ҳуқуқини бериш шартлари бўйича шартнома (кейинчалик матнда «Шартнома») - Комиссия номидан унинг ваколатли ишчи органи ва реклама берувчи ёки унинг тарқатувчиси ўртасида тузиладиган, реклама берувчи ёки унинг тарқатувчисининг муайян муддат давомида маълум жойда белгиланган тарифларга мувофиқ ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи, шунингдек мазкур Тартиб шартларига риоя этиш тўғрисида реклама тарқатувчи ва Комиссия номидан унинг ишчи органи ўртасида тузиладиган келишув.

2.1.8. Шартнома - Ташқи рекламанинг техникавий воситаларини ўрнатиш учун реклама жойини паспортини ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб бериш бўйича пуллик хизматларга ишчи органи ва реклама берувчи ёки унинг тарқатувчиси ўртасида тузиладиган келишув;

III. САМАРҚАНД ШАҲРИ ҲУДУДИДА ТАШҚИ

РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШГА ОИД ТАЛАБЛАР

3.1. Самарқанд шаҳри ҳудудида бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида беистисно реклама ва тижорат ахборотларини тарқатиш учун ўрнатилган, ерда, бинолар, қурилмалар, иншоотларнинг ташқи деворлари, томлари ва ўзга конструктив элементларида, шунингдек жамоат транспортининг ҳаракатдан тўхташ жойларида, таксофонларнинг кабиналарида, йўловчи ажратмаларида ва шаҳар инфратузилмасининг бошқа объектларида жойлаштирилган реклама лавҳалари, стендлар, осма транспарантлар ҳамда турғун ҳудудий жойлаштиришнинг ўзга воситалари (кейинчалик матнда «реклама конструкциялари») ташқи реклама воситаларининг объектлари ҳисобланади.

3.1.1. Реклама жойини олиш ва реклама конструкцияеини жойлаштириш истагини билдирган аризачи Комиссиянинг ваколатли ишчи органига ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

- аризадан мақсад;

- конструкция тури ва унинг ўлчамлари;

- аризадаги реклама жойининг мавжуд объектларга боғлиқ ҳолда аниқ манзили;

- аризачининг имзоси ва муҳри.

Аризага мажбурий тартибда қуйидаги ҳужжатлар мажмуаси илова қилинади:

- реклама жойининг чизмаси;

- ўрнатилиши мўлжалланаётган конструкциянинг изометрияда олд томондан, ён томондан, тепадан кўринишлари акс этган ҳамда конструкция барча элементларининг ўлчамлари, тури, конструкциянинг умумий оғирлиги кўрсатилган техникавий чизмаси;

- шамол босими талабларига мувофиқлиги тўғрисида масъул шахслар томонидан бажарилиб, имзоланган ҳамда ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган кафолат мажбуриятлари;

- зарур бўлса, реклама конструкциясининг ўрнатилиши мўлжалланган мулк эгалари, шунингдек реклама конструкциясини ўрнатиш мўлжалланаётган ҳудуд эгалари билан келишув.

- сертификатланиши лозим бўлган махсулотнинг рекламаси учун Уздавлатстандарти ёки сертификатлаш ҳуқуқига эга идора томонидан берилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси;

-агар реклама қилинаётган фаолият турини лицензиялаш зарур бўлса, тегишли лицензия;

Қабул қилинган ариза рўйхатга олинади: унда кириш рақами, қабул қилинган санаси ва вақти кўрсатилади. Тўлиқ бўлмаган аризалар қабул қилинмайди.

3.1.2. Ахборот кўрсаткичини ўрнатиш истагини билдирган аризачи Комиссиянинг ишчи органига ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

- аризадан мақсад;

- ахборот кўрсаткичининг ўлчамлари;

- ахборот кўрсаткичи ўрнатиладиган манзили ва мўлжали;

- кўрсаткичдаги матн ва жойлаштириш муддати;

- аризачининг имзоси ва мухри.

- ахборот кўрсаткичи ўрнатиладиган жойнинг чизмаси;

- раҳбар томонидан тасдиқланган ва мухри билан шаходатланган, конструкциянинг аниқ ўлчамлари ва рангли тасвири кўрсатилган ахборот кўрсаткичи конструкциясининг эскизи.

Қабул қилинган ариза рўйхатга олинади: унда кириш рақами, қабул қилинган санаси ва вакти кўрсатилади.

Тўлиқ бўлмаган аризалар қабул килинмайди.

3.1.3. Комиссиянинг ваколатли ишчи органи5 иш куни ичида сўралаётган жойга бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаси бор ёки йўқлигини ўрганиб чиқади, шунингдек сўралаётган жой бўйича аниқ ахборот тўплаш учун аризада кўрсатилган жойга чиқади.

Агар сўралган жой бўш бўлиб, реклама конструкцияеини ўрнатиш учун техникавий имкониятлар мавжуд бўлса, реклама тарқатувчига реклама жойининг техник ҳужжати - паспортини тайёрлаш ва масъул органлар билан келишиш хизмати учун тўлов шартномаси ёзиб берилади.

Тарқатувчи 5 банк куни давомида берилган шартнома бўйича тўловни амалга ошириши лозим.

Шартнома бўйича белгиланган муддат тўлов амалга оширилмаса, шартнома бекор қилинади ва реклама жойи яна бўш ҳисобланади.

Комиссия ваколатли ишчи органи ҳисоб рақамга тўлов келиб тушгандан сўнг 30 кун ичида ишчи органи реклама жойининг паспортини тайёрлайди ва уни келишиш жараёнини амалга оширади, ушбу жараёндан сўнг навбатдаги Комиссия мажлиси муҳокамасига киритади.

3.1.4. Реклама жойининг паспорти Самарқанд шаҳрининг тегишли идоралари (Самарқанд шаҳар Бош Дизайнери, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ободонлаштириш бошқармаси ва баъзи шароитларда техник зарурат туғилганда бошқа хизматлар (Самарқанднур, Сувоқова, махсус алоқа ва бошқалар) билан келишилган бўлиши керак. Бу ташкилотларнинг биронтаси реклама-ахборот воситасини ўрнатиш учун рухсатнома беришни рад этса, улар мажбурий тарзда асосланган эътирозларини реклама жойининг техник паспортида ёки алоҳида хат билан кўрсатишлари лозим. Бунда, аризачига паспортлаштириш учун тўланган бир марталик тўлов қайтарилмайди.

Мухандислик тармоқлари ва бошқа коммуникацияларга уланиш билан боғлиқ ташқи реклама воситаларини ўрнатиш зарур бўлса, барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда паспортда тегишли белги қайд қилинади.

Электр таъминоти тармоқларига уланиш учун кейинчалик электр таъминоти тармоқларига уланишга шартнома тузиш учун ёзма келишув мавжуд бўлиши ҳамда реклама қурилмасини жойлаштирувчи субъектда электр тизимига хизмат кўрсатиш учун электротехника ва ёруғлик техникаси бўйича масъул ходимлари мавжуд бўлиши шарт. Бундай ходимлар мавжуд бўлмаган тақдирда, электротехника ва ёруғлик техникаси ускуналарига хизмат кўрсатиш учун реклама қурилмасининг эгаси ва ихтисослашган ташкилот ўртасида кейинчалик шартнома тузиш учун ёзма келишув илова қилиниши керак.

3.1.5. Реклама жойини паспортлаштириш жараёни тугалланиб, ташқи рекламанинг техникавий воситаларини ўрнатишда барча манфаатдор ташкилотларнинг розилиги олинганидан сўнг Комиссиянинг ваколатли ишчи органипаспортга рўйхат рақами беради ҳамда ўрнатиш ишларини бажариш учун Рухсатнома бериш хусусида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни Комиссиянинг навбатдаги мажлисига тақдим этади.

3.1.6 Комиссиянинг рад қарори олинган тақдирда, ишчи органи беш кун муддатда аризачига рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда рад этиш тўғрисида ёзма билдиришнома юбориши шарт.

Аризачи ижобий жавоб олган тақдирда, унга реклама жойининг паспорти билан бирга ўрнатиш ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи Рухсатнома берилиб, унда ташқи реклама техникавий воситасини ўрнатиш муддатини бошлаш ва тугатиш саналари кўрсатилади.

3.1.7. Агар аризачи ташқи реклама техникавий воситаларини ўрнатишга улгурмаса, у Комиссиянинг ваколатли ишчи органи билан реклама жойларини 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга банд (брон) қилиш бўйича Шартнома тузишга ҳақли. Ташқи реклама воситалари техникавий жихатдан мураккаб тузилишга эга бўлса, жойни банд қилиш муддати 2 ойга узайтирилиши мумкин.

Берилган гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб, у ўз кучини йўқотган ҳисобланади ва мазкур реклама жойи умумий асосларда бўш реклама жойлари паспортлари каталогига берилиши ва бошқа ҳар қандай реклама берувчи томонидан олиниши мукин.

3.1.8. Битта реклама жойига бир нечта ариза келиб тушса, комиссиянинг ишчи органи улар келиб тушган аниқ сана ва вақтни кўрсатган ҳолда аризаларни рўйхатга олади. Бунда Комиссиянинг ваколатли ишчи органииккинчи ва кейинги аризачиларга биринчи аризачининг кимлигини кўрсатган ҳолда биринчи ариза бўйича паспортлаштириш ишлари бошлангани тўғрисида ёзма жавоб йўллайди. Паспортлаштириш бўйича ишлар биринчи аризадан бошланади.

Агар иш жараёнида биринчи аризачи амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг бирон-бир шартини ёки Комиссиянинг ваколатли ишчи органи билан шартномавий муносабатларни бузса, ишчи органи сабабларини кўрсатган ҳолда реклама жойини паспортлаш ишлари тўхтатилгани тўғрисида биринчи аризачини ёзма хабардор қилади.

3.1.9. Агар келишилаётган реклама жойларида бирон-бир қурилиш ёки қайта қуриш ишлари режалаштирилаётган ёки бажарилаётган бўлса, шунингдек реклама жойининг паспорти келишилаётган тегишли хизматлар томонидан техникавий воситаларни ўрнатиш имконияти бошқа сабаб ва холатларга кўра чекланса, улар вақтинчалик рад этишнинг муддатини ёзма кўрсатишлари лозим, реклама жойига вақтинчалик рад этиш кучга киради. Бу ҳолда вақтинчалик рад жавобини олган аризачининг ушбу жойга ҳуқуқи вақтинчалик рад жавоби ёки чекловнинг муддати тугагунга қадар сақлаб қолинади.

3.1.10. Аризачи ушбу реклама жойини олишни рад этса ёки техникавий воситалар ўрнатиш ишлари гувоҳномасида кўрсатилган муддатларда ўрнатилмаса, реклама жойи бўш ҳисобланади ва умумий асосларда буш реклама жойлари паспортлари каталогига берилиши бошқа реклама тарқатувчилар томонидан суралиши мумкин.

Реклама жойларининг паспортлари келишиладиган тегишли идоралар ёки Комиссиянинг ваколатли ишчи органи асосланган рад жавоби берилган реклама жойлари рад этилган жой ҳисобланади.

Комиссия ваколатли ишчи органи рўйхатга олиш санаси ва маълум муддатга рад этиш тўғрисида ёзма хабарнома санасидан бошлаб рад жавоби олинган санани рўйхатга олади.

3.1.11. Самарқанд шаҳар ҳокимияти томонидан бирон-бир ҳудуд, майдон, кўчалар ташқи реклама жойлаштирилишидан холис зона деб белгиланса, шунингдек қурилмаларни балансида ушловчи томонидан ўз ҳудуди ва биноларининг ташқи томонларида реклама воситаларини жойлаштириш чекланса, мазкур жойларга ташқи реклама воситаларини жойлаштиришга аризалар қабул килинмайди.

Бунда ташқи реклама воситаларини жойлаштиришдан холис зоналарнинг чегаралари ва чеклов шартлари ёзма шаклда аниқ-равшан белгиланиши керак. Тақиқ ва чекловлар ёзма тартибда бекор килингунга кадар аризалар қабул килинмайди. Тақиқ ва чекловлар бекор қилингандан сўнг ушбу жойлар бўш ҳисобланади ва умумий асосда барча реклама берувчилар томонидан сўралиши мумкин.

3.2. Ташқи реклама воситаларини жойлаштириш:

3.2.1.Реклама конструкцияси қуйидагилар мавжуд бўлганда жойлаштирилади:

- реклама жойининг паспорти;

- Самарқанд шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш бўйича Комиссияси раиси томонидан имзоланган ўрнатиш ишларига Рухсатнома;

- реклама конструкциясининг техникавий чизмаси;

- шаҳар архитектори ёки вакилининг мажбурий иштироки;

- ишлар транспорт воситалари ҳаракати зонасида олиб борилган тақдирда Самарқанд шаҳарИИББ ЙХХБ билан келишилган, йўл техникаси ва йўл белгилари ва жойлаштирилиши кўрсатилган ишлаб чиқариш ишларининг схемаси ва иш олиб бориш вакти муддатлари;

-ишлар шаҳар ободонлаштариш бошқармаси томонидан ободонлаштирилган ҳудудларида ўтказилса, ер ишларини бажариш учун рухсат;

- реклама конструкциясининг зонаси бевосита реклама майдони бўйича аниқланади.

Рекламанинг техникавий воситаси шаҳар архитектори ёки вакилининг иштирокида ўрнатилгани тўғрисида далолатнома билан расмийлаштирилади.

3.2.2. Ташқи реклама воситаларини автомобиль йўллари ва кўчаларга ажратилган ҳудудлар чегарасида ўрнатишга рухсат берилади, бунда йўл ёқасидан 1 м. масофада ва ажратиш зоналарида жойлашган реклама воситалари йўловчилар ва хайдовчилар учун кўринишни тўсиб қўймайдиган таянчларга эга бўлиши керак. Ташқи реклама ва ахборотлар йўл ҳаракати белгилари билан ўхшаш бўлмасликлари, уларнинг кўринишигаи халақит бермаслиги, шунингдек йўлда транспорт воситаси, йўловчи ёки бирон-бир объект турганидек тасаввур туғдирмаслиги керак.

- ташқи реклама тасвири элемеитларининг ёруғлиги ички ва ташқи ёритишда белгиланган давлат стандартлари бўйича йўл белгиларининг фотометрик ҳарактеристикаларидан ортиб кетмаслиги лозим;

- катта ва ўта катта форматдаги реклама пешлавҳалари кўчалар ва йўлларнинг ажратиш қисмида ўрнатилиб, уларнинг кенглиги конструкция кенглигидан кичик бўлса, йўлнинг қатнов қисмидан реклама панносининг қуйи қисмигача бўлган масофа 5 (беш) метрдан кам бўлмаслиги, шу билан бирга реклама қурилмасининг конструкцияси транспорт воситалари ҳайдовчиларига зарур кўринишни таъминлаши лозим;

- реклама конструкцияларини йўлларнинг ажратиш қисмида ва кўчалар бўйлаб ўрнатишга фақат ўрнатилаётган конструкциянинг реклама панноси йўлнинг ҳаракат қисми устидан икки метрдан ортиқ масофага чиқмасагина рухсат берилади;

- йўловчиларнинг ўтишига халақит бермаган тақдирда кичик ва ўрта форматдаги реклама конструкцияларидан ташқари йўловчилар йўлагида реклама конструкцияларини ўрнатиш тақиқланади;

- йўловчилар йўлагининг ўртасида, жамоат транспорта тўхташ жойининг утириш майдончалари ичида алохида реклама конструкцияларини ўрнатиш тақиқланади.

3.2.3. Бир қаторда ва бир йўналишда кетма-кет жойлаштирилаётган бир хил турдаги катта ва ўта катта реклама конструкциялари оралиғидаги масофа 150 метрдан кам бўлмаслиги керак. Йўлнинг транспорт ҳаракати йўналиши қисмидан кўринишни тўсиб қўймайдиган (шунингдек кичик ва ўрта форматдаги) реклама конструкциялари бундан мустасно;

- агар бир йўналишда ўрнатилаётган (катта ва ўта катта форматдаги) конструкциялар орасини номланган кўчалар ёки майдонлар ажратса, конструкциялар ўртасидаги масофа 150 м. дан кам бўлиши мумкин, лекин иккинчи навбатда ўрнатилаётган конструкция йўлнинг транспорт ҳаракати йўналиши қисмидан биринчи навбатда ўрнатилган конструкция кўринишини тўсиб қўймаслиги лозим;

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасимуддатсиз5 кунСамарқанд шаҳар ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari