Hujjat nomi
“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-07-05 16:28:03
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-07-20 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан
кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 майдаги ПҚ–2969-сон “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қишлоқ хўжалиги техника таъминотини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир З. Мирзаев

Тошкент ш.,

2017 йил “___” ________

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2017 йил “___” __________даги

____-сон буйруғига

ИЛОВА

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 майдаги ПҚ–2969-сон “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қишлоқ хўжалиги техника таъминотини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағи – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси”дан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи.

2. Давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган пахта хом ашёси ва ғалла ҳосилини етиштиришга кўрсатиладиган механизация хизматлари учун ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси” (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
11 апрелдаги 106-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари ҳамда бошқа молиявий манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

3. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти республика миқёсида кўрсатилган механизация хизматлари бўйича ҳисоб-китоблар аниқ ва тўғри юритилишини, солиштирма далолатномалар тузилишини ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига тўлов талабномалари ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширади.

2-боб. Пул маблағларини йўналтириш

1-§. Бўнак тўловлари учун пахта ва ғалла имтиёзли кредит ресурсларини йўналтириш

4. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган механизация шартномасига асосан механизация хизмати кўрсатилганидан кейин 60 кун мобайнида узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш шарти билан, кўрсатиладиган механизация хизмати учун олдиндан 50 фоиз ҳақ тўлаш шартларида механизация хизмати кўрсатилади.

5. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатиладиган механизация хизматлари тўловини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилиши мумкин.

6. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1675, 2007 йил 14 апрель) асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалик корхоналарига ғалла
ва пахта етиштириш харажатларини белгиланган меъёрлар доирасида молиялаштириш учун кредитлар ажратилади.

7. Давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган пахта хом ашёси ва ғалла ҳосилини етиштиришга Жамғарма ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали ажратиладиган имтиёзли кредит маблағларининг механизация хизматлари учун кўзда тутилган қисми жорий йил ҳосилига кўрсатиладиган механизация хизматлари учун сарфланади.

8. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари ҳар ойнинг 3 санасигача қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган шартномаларга асосан ғалла, пахта
ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича алоҳида бажариладиган ишлар хажмлари учун юзага келган ҳақдорлик ва қарздорликни ҳисобга олган ҳолда талаб этиладиган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир фермер хўжалиги қирқимида, уларнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банклари филиалларига тақдим этади.

9. Тижорат банклари филиаллари маълумотларни текшириб, кредитлаш учун белгиланган меъёр доирасида қишлоқ хўжалик корхоналари мурожатлари асосида ҳудудий вилоят бошқармалари орқали ўз вақтида тижорат банкларининг Бош офисларига ўрнатилган тартибда кредит буюртмасини тақдим этади.

Республика тижорат банклари ҳудудий вилоят бошқармалари томонидан тақдим этилган кредит буюртмаларини белгиланган қонун ҳужжатларига тўғри келишини текшириб, умумлаштирилган маълумотлар асосида Жамғармага ўрнатилган тартибда кредит буюртмасини тақдим этади.

10. Кўрсатилган хизматлар бўйича қарздорликни ундириш мақсадида “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятлари корхоналари тўлов талабномаларини фермер хўжаликларига (қишлоқ хўжалиги корхоналарига) хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўлимларига (филиалларига) белгиланган тартибда топширади ва топширилганлиги тўғрисида фермер хўжаликларига (қишлоқ хўжалиги корхоналарига) хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг филиалидан тасдиғини олади.

11. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари ва уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари филиаллари доимий равишда бажарилган ишлар ҳажми билан улар томонидан қўйилган тўлов талабномаларининг мутаносиблигини назорат қилиб борадилар.

12. Жамғарма олинган кредит буюртмаларига мувофиқ тижорат банкларига фермер хўжаликларига кўрсатилган ва кўрсатиладиган механизация хизматлари учун тўловларни амалга ошириш мақсадида босқичма-босқич маблағ ажратади.

Ўз навбатида, тижорат банклари тақдим этилган буюртма ва мавжуд тўлов хужжатлари асосида ҳисобга олинган механизация хизмати тўловлари учун фермер хўжаликларининг ҳисобварағидан “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналарининг тегишли 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағига маблағлар ўтказиб беради.

Бунда барча тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банклари “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналарига 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағини очишлари шарт.

13. Муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалик механизация хизмати кўрсатувчи хўжалик субъектларининг 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағига механизация хизматлари учун келиб тушган маблағлар “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари олдидаги мавжуд қарздорликлар тўловига йўналтирилади. Шунингдек, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалик механизация хизмати кўрсатувчи хўжалик субъектлари томонидан “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналарига олдиндан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни амалга оширишга рухсат этилади.

Агарда, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалик механизация хизмати кўрсатувчи хўжалик субъектларининг “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда, кредиторлик қарзи йўқлигини тасдиқловчи солиштирма далолатномага асосан маблағлар уларнинг асосий депозит ҳисоб рақамларига ўтказилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда ишлатилади.

14. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналарининг 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағига тушган маблағларнинг 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2876, 2017 йил
24 апрель) талаблари асосида “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти қошида ташкил этилган Жамғармага йўналтирилади.

Қолган 95 фоиз маблағлар иш ҳақи тўловларига, бюджет ва мақсадли давлат жамғармалари, тижорат банкларидан олинган кредит тўловларига, лизинг тўловларига
ва бошқа мақсадларга йўналтирилади.

2-§. Ғалла якуний ҳисоб-китоб учун ажратиладиган маблағларни

йўналтириш

15. Давлат эхтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоби жамғармаси маблағлари ҳисобига топширилган ғалла учун якуний ҳисоб-китоблар қилишда тўловларни амалга ошириш тартибига (рўйхат рақами 657, 1999 йил 1 март) кўра, “Ўздонмаҳсулот” АК корхоналарининг 22602-сонли аккредитив ҳисоб-рақамларидан қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ якуний ҳисоб-китоб қилиш учун маблағлар қуйидаги тартиб асосида йўналтирилади.

16. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан ўрим мавсуми бошлангунга қадар ғалла ҳосилини топширувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган шартномаларга асосан:

ўриладиган ғалла майдонларини;

ғалла ўрими бўйича бажариладиган ишлар ҳажмларини;

ҳақдорлик ва қарздорликни ҳисобга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир фермер хўжалиги қирқимида хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлари билан биргаликда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда АТБ “Агробанк”нинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этадилар.

“Агробанк” АТБнинг ҳудудий бошқармалари ўз вақтида Республика “Агробанк” орқали умумлаштирилган маълумотларни Жамғармага тақдим этади.

17. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари ҳар бир фермер хўжалигига хизмат кўрсатилишидан олдин, шартномага асосан бажариладиган иш ҳажмини, ҳакдорлик ва қарздорликни ҳисобга олган ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради ва тегишли механизация хизмати кўрсатади.

Тегишли далолатнома тузилмасдан (хизмат ҳақи олдиндан 100% тўланган ҳолатлардан ташқари) хизмат кўрсатиш, тақиқланади.

Ушбу далолатнома 3 нусхада тузилиб:

биринчи нусхаси иш куни ниҳоясида хизмат кўрсатган “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхонаси томонидан фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тўлов талабномаси қўйиш учун;

иккинчи нусхаси фермер хўжалигига;

учинчи нусхаси “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхонасида сақланади.

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан тўлов талабномалари реестрини 2 кун муддат ичида фермер хўжаликларига (қишлоқ хўжалиги корхоналарига) хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўлимларига (филиалларига) белгиланган тартибда тўловларни ундириш учун топширилишини таъминлайди
ва топширилганлиги тўғрисида фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи банкдан тасдиқловчи ҳужжатларни олади.

Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари қабул қилинган тўлов талабномаларини бир банк иш куни давомида фермер хўжаликларининг 2-сонли картотекаси (тўлов муддатини кутаётган хужжатлар)га кирим қилиши зарур.

18. Ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари филиаллари “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан ҳақиқатда тақдим этилган тўлов хужжатлари тўғрисидаги (ҳар бир туман ва фермер хўжаликлар қирқимида) маълумотларни умумлаштирган ҳолда мазкур Низомнинг
3-иловасига мувофиқ шаклда АТБ “Агробанк”нинг дон корхоналарига хизмат кўрсатувчи филиалларига, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналарига тақдим этадилар.

19. “Агробанк” АТБнинг дон корхоналарига хизмат кўрсатувчи филиали, “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлари билан биргаликда фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига ҳақиқатда қўйилган ва уларга хизмат кўрсатувчи банк филиаллари томонидан тасдиқланган тўлов талабномалари тўғрисида (ҳар бир туман ва фермер хўжаликлари қирқимида) маълумотларни умумлаштиради.

20. АТБ “Агробанк”нинг ҳудудий бошқармалари ҳар куни “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖларига фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган ПК-10 ва ПК-10А квитанцияларига асосан фермер хўжаликларига топширилган ғалла учун ҳақиқатда тўланадиган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни туманлар ва фермер хўжаликлари қирқимида тақдим этади.

21. АТБ “Агробанк”нинг тегишли ҳудудий бошқармалари топширилган ғалла учун ҳақиқатда тақдим этилган тўлов хужжатлари (ПК-10 ва бошқалар) ва фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига туман “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан қўйилган тўлов талабномалари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари хизматлари бўйича тўловлар учун маблағларга талабни аниқлаган ҳолда ғалла бўйича якуний ҳисоб-китобларга ажратиладиган маблағларга тайёрланадиган навбатдаги буюртмага киритади.

Ғалла ҳосили бўйича якуний ҳисоб-китобларга ажратиладиган маблағларга тайёрланадиган ҳар бир дон корхонаси қирқимидаги буюртма (техника хизмати учун талаб кўрсатилган ҳолда) филиал томонидан тасдиқланиб, “Агробанк” АТБнинг вилоят бошқармалари орқали Республика “Агробанк” АТБга тақдим қилинади
ва “Ўздонмаҳсулот” АК билан бирга тасдиқлаган ҳолда белгиланган тартибда Жамғармага тақдим қилиб борилади.

22. Жамғарма, “Ўздонмаҳсулот” компанияси ва АТБ “Агробанк”дан олинган буюртмаларга мувофиқ “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари кўрсатган механизация хизматлари учун ўрим пули ҳисобидан белгиланган тартибда ҳар беш кунда тўловларни амалга ошириш учун босқичма-босқич маблағ ажратади.

23. “Ўздонмаҳсулот” АК ва “Агробанк” АТБ мазкур Низомнинг 19-бандига мувофиқ тақдим этилган буюртма асосида ва унда ҳисобга олинган
ПК-10 квитанцияларига асосан ҳақиқатда топширилган ғалла учун фермер хўжаликларининг тегишли махсус маблағлар ҳисоб варақларига мос равишда маблағлар ўтказиб беради.

24. Ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоблари учун фермер хўжаликларининг махсус маблағлар ҳисобварағларига келиб тушган маблағлар белгиланган тартибда тўлов талабномаларига асосан ғалла ҳосилини етиштириш ва ўриб олиш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш учун “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖнинг 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағига ўтказилади.

25. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналарининг 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағига тушган маблағлар ушбу Низомнинг 14-бандига асосан, муқобил МТПларнинг ҳисоб рақамларига тушган маблағлар мазкур Низомнинг 13-бандига асосан ишлатилади.

26. Топширилган ғалла учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бошқа
ҳисоб-рақамларига маблағлар йўналтириш ғалла ҳосилини етиштириш ва ўриб олишда кўрсатган хизматлари ҳақлари тўлаб берилишидан келиб чиққан ҳолда Жамғарма томонидан мувофиқлаштириб борилади.

4-§. Фермер хўжаликларининг ўз ихтиёрида қоладиган донини ўриб беришда кўрсатилган механизация хизматлари тўловларини ундириш

27. Ғалла ўриш даврида кўрсатилган механизация хизматлари учун тўлов имконияти мавжуд бўлмаган фермер хўжаликлари “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлари олдидаги қарздорликни тўлаб берилишини таъминлаш мақсадида дон корхоналари билан кўрсатилган ўрим хизмати миқдоридаги донни давлат харид нархларида сотиб олиш бўйича дон корхоналари билан шартномалар тузадилар.

Тузилган шартнома асосида фермер хўжаликлари томонидан дон корхоналарига келтирилган доннинг сифати дон корхоналарининг лаборатория ходимлари томонидан амалдаги стандарт талаблари асосида аниқланади ҳамда алоҳида сақлаш жойларига жойлаштирилади.

Дон корхоналари томонидан қабул қилинган дон хажмлари учун алоҳида ҳисобот юритилади ҳамда ушбу дон хажмларининг ҳисоб-китоби давлат хариди учун қабул қилинадиган дон таркибига киритилмасдан, ПК-10 шаклидаги қабул квитанциялари расмийлаштирилмасдан олиб борилади.

Дон корхоналари “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлари томонидан ғалла ўриш бўйича кўрсатилган хизматлари учун қабул қилинган донни белгиланган тартибда сотадилар ва маблағларни фермер хўжаликларининг 23220 – махсус маблағлар ҳисобварағига йўналтирадилар.

АТБ “Агробанк”нинг тегишли ҳудудий бошқармалари ўрим хизматини тўлаб бериш учун тушган маблағларни тўлиқ хажмда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖнинг 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағига йўналтирадилар.

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналарининг 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағига тушган маблағлар ушбу Низомнинг 14-бандига асосан, муқобил МТПларнинг ҳисоб рақамларига тушган маблағлар мазкур Низомнинг 13-бандига асосан ишлатилади.

5-§. Пахта якуний ҳисоб-китоб учун ажратиладиган маблағларни

йўналтириш

28. Жамғарма “Ўзпахтасаноат” АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан топширилган пахта қиймати учун пахта етиштирувчи хўжаликлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида
23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағи орқали босқичма-босқич маблағ ажратади.

Пахта етиштирувчи хўжаликларнинг ҳамда мазкур тўловлар тизимида қатнашаётган барча корхона ва ташкилотларнинг 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағига келиб тушган маблағлар фақат мазкур Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.

29. “Ўзпахтасаноат” АЖнинг ҳудудий акциядорлик бирлашмалари етиштирилган пахта ҳосили якуний ҳисоб-китобидан маблағлар олиши лозим бўлган хўжаликлар рўйҳатини “Ўзагросервис” АЖнинг ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖларига тақдим этади. “Ўзагросервис” АЖнинг ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлари ҳар бир пахта етиштирувчи хўжаликнинг олиши мумкин бўлган маблағлари хажмини, бажарилган ишлар, кўрсатилган механизация хизматлари ва берилган товар-моддий бойликлари учун мавжуд кредитор қарзлари ва тўловга тақдим этилган тўлов талабномалари билан солиштирган ҳолда ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлар томонидан олиниши мумкин бўлган маблағлар бўйича ҳисоб-китобларни тайёрлайди ва “Ўзпахтасаноат” АЖнинг ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига тақдим этади. “Ўзпахтасаноат” АЖнинг ҳудудий акциядорлик бирлашмалари тақдим этилган ҳисоб-китобларга асосан пахта тозалаш корхоналарининг 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағига маблағлар ўтказадилар.

30. Пахта тозалаш корхоналарига келиб тушган маблағлар 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағида ҳисобга олинади ва пахта етиштирувчи хўжаликлар билан ўзаро расмийлаштирилган далолатномаларга мувофиқ тузилган ҳисоб-китобларга асосан топширилган пахта қиймати ҳисобидан олиниши мумкин бўлган маблағлар доирасида пахта етиштирувчи хўжаликларнинг 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

31. Пахта етиштирувчи хўжаликларнинг 23210 (23220) – махсус маблағлар ҳисобварағига келиб тушган маблағлар кўрсатилган ва кўрсатиладиган механизация хизматлари учун “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖларига ҳамда бошқа механизация хизмати кўрсатувчи хўжалик субъектларига йўналтирилади. Бунда “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖларига тушган маблағлар мазкур Низомнинг 14-бандига асосан, муқобил МТПларнинг ҳисоб рақамларига тушган маблағлар ушбу Низомнинг 13-бандига асосан ишлатилади.

3-боб. Якуний қоидалар

32. Ушбу Низомга риоя этилиши бўйича жавобгарлик шахсан “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари, дон ва пахта тозалаш корхоналари ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банклари филиаллари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари зиммасига юклатилади.

33. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари, дон ва пахта тозалаш корхоналари, муқобил машина-трактор парклари ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари раҳбарлари ҳамда маъсул ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

34. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси”, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Агробанк” АТБ, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси20.05.2017Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва агрокимё бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш05.07.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш05.07.2017-19.07.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш20.07.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari