Hujjat nomi
Балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-07-05 18:11:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-07-20 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 1 майдаги ПҚ–2939-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ишлаб чиқилган “Республикада 2017-2021 йиллар даврида балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги дастури иловага мувофиқ маъқуллансин.

2. “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммаларига мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари комплекси (З.Т.Мирзаев) мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар натижаларини Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида муҳокама қилиб борсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил “___” _______________сон
қарорига илова

“Республикада 2017-2021 йиллар даврида балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ДАСТУРИ

Амалга ошириладиган вазифалар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Маъсуллар

Балиқчиликсоҳасидаги2017-2021йилга белгиланган устивор вазифалари

Республика бўйича балиқ овлашнингйиллик ҳажмини 2021 йилгача 160 минг минг тоннага етказиш (1-илова).

Бунинг учун:

янги сунъий ҳавзалар ташкил этиш ва мавжуд хўжаликларни модернизация қилиш ҳисобига балиқ чавоқларини ва товар балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш (2 илова);

республикада маҳаллий бир йиллик карп ва ўсимликхўр балиқ чавоқларини етиштириш

табиий ва сунъий сув ҳавзаларини балиқ чавоқлари билан балиқлантириш ишларини ташкил этиш (4 илова);

балиқ чавоқлари ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш мақсадида мавжуд инкубация цехларини модернизация қилиш вақўшимча янги инкубация цехларини ишга тушириш орқали личинка ишлаб чиқариш ҳажмлариникўпайтириш (5 илова);

балиқчилик хўжаликларининг минерал ўғит (аммофос) ҳамдаюқори оқсилли гранулаланган омухта емларга бўлган талабини таъминлаш
(6 илова);

маҳсулот ассортиментини кенгайтириш мақсадида ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖ қошида балиқ маҳсулотларини чиқитсиз қайта ишлашни амалга оширадиган корхоналар тизимини ташкилэтиш (7 илова).

2017-2021

йиллар

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

“Ер ресурслари ва Давлат кадастр” давлат қўмитаси, “Ўзагрокимёсаноат” АЖ,

“Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзстандарт” агентлиги,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

АКИБ «Ипотека-банк,

«Ипотека сармояси» компанияси,
ҳудудий “Балиқсаноат” МЧЖ

Балиқчилик ИТИ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари,

I. Балиқчилик соҳасини ривожлантиришдаги амалга ошириладиган ташкилий тадбирлар

1.1

Ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖларнинг устав капиталини «Ипотека сармояси»компаниясининг 51 фоиз маблағлари ҳисобига шакллантириш бўйича ташкилийтадбирларни якунлаш. Вилоятдаги балиқчилик хўжаликларининг ишини мувофиқлаштириш

2017 йил
август

«Ипотека сармояси»

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

АКИБ «Ипотека-банк,

«Ипотека сармояси» компанияси,
худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

1.2

Барча табиий ва сунъий сув ҳавзаларидаги балиқчилик ва балиқ овлаш хўжаликларини реестрини ташкил этиш орқали, ҳамда барча сув ҳавзаларида ҳосилдорликни ошириш бўйича илмий асосланган балиқ етиштириш тизимини шакллантириш.

2017 йил
сентябр

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан

«Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси

Давлат солиқ қўмитаси,

АКИБ «Ипотека-банк,

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

1.3

Балиқ овлаш хўжаликларининг ижарага олган ерларидан мақсадли фойдаланиш, табиий сув ҳавзаларини балиқлантириш, балиқ овлаш ишларини бўйича доимий мониторинг олиб бориш ҳамда натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборотлар киритиб бориш.

Хар ойнинг 5-санаси

Ўз маблағлари ҳисобидан

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Давлат солиқ қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасива Ергеодезкадастр қўмитаси

II. Балиқчилик тармоғининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш

2.1

Мамлакатимизда сунъий ва табиий кўлларда балиқ овлаш, етиштириш ва балиқлантириш ишларини белгиланганбиологикнормативлар асосида амалга ошириш ва технологик жараёнларни интенсивлаштириш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш.

2017 йил

IV-чорак

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан

«Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси

Балиқчилик ИТИ

2.2

Табиий сув ҳавзаларнинг маҳсулдорлигига, озуқа базасини шаклланишига ва сув билан таъминотига қараб, ўсимликхўр балиқлар билан балиқлантириш ва балиқчилик мелиорациясини юритиш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.

2018 йил

II- чорак

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан

Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси

Балиқчилик ИТИ

2.3

Сув ҳавзаларида, қафас (садок) мосламаларда интенсив ҳолда балиқ етиштириш, боқиш, озиқлантиришқўлланмалариниишлаб чиқиш. ва балиқчилик фермер хўжаликларига етказиб бериш

2018 йил

III-чорак

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан

«Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси

Балиқчилик ИТИ,

АКИБ «Ипотека-банк

2.4

Ёпиқ сув айланма қурилмаларида ва кичик сунъий ҳавзалрдабалиқ етиштириш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш ва хусусий-кичик тадбиркорларўртасида кенг жорий этиш .

2018 йил

IV-чорак

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан

«Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси

Балиқчилик ИТИ,

АКИБ «Ипотека-банк

2.5

Орол денгизида пайдо бўлган қимматбаҳо ресурс - артемия захираларидан оқилона фойдаланиш ва қайта ишланган артемияни, ички бозорда биринчи навбатда майда чавоқ етиштирувчи хўжаликларга имтиёзли равишда ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2019 йил

III-чорак

Ўз маблағлари ҳисобидан

«Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси

Балиқчилик ИТИ,

АКИБ «Ипотека-банк

III. Балиқлар учун юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янги қувватларни барпо этиш йўли билан балиқчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш

3.1

Барча вилоятларда балиқ омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолиятини мониторинг асосида тахлил этишватахлил бўйича ривожланган мамлакатлар балиқчилиги тажрибалари асосида,четдан ем олиб кириш ҳамда омухта ем ишлаб чиқарадиган янги қувватларни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2017-2021

йиллар.

АКИБ «Ипотека-банк» кредити

ва ўз маблағлари ҳисобидан

«Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси,

АКИБ «Ипотека-банк»,

Давлат солиқ қўмитаси,

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

“Ўздонмаҳсулот” АЖ ва балиқ омухта ем ишлаб чиқарувчи хусусийкорхоналар тизимида илмий асосланган ва таркибида маҳаллий компонентлар асосида махсус рецептуралар асосида ва сертификатланган турли ўлчамдаги балиқ ем маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

2017-2018 йиллар.

“Ўздонмаҳсулот” АЖ ва балиқ омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналармаблағлари

“Ўздонмаҳсулот” АЖ «Ўзстандарт» агентлиги,

ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси аъзолари ем ишлаб чиқарувчи корхоналар

IV. Балиқларнинг юқори маҳсулдор зотларини жорий этиш, балиқ етиштириш ҳажмларини босқичма-босқич кўпайтириш, ички эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш учун сув ҳавзаларининг сифатини яхшилаш ва ҳосилдорлигини ошириш

4.1

Янги балиқ турларини ва зотларини ( венгер карпи, тиляпия, камалак форели, лососсимонлар ва осётрсимонлар) иқлимлаштириш ва ўстириш бўйича илмий- тадқиқот ва инновацион изланишларини олиб бориш.

2017-2018 йиллар

Уюшма “Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси” маблағлари

Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси,

Давлат солиқ қўмитаси,

АКИБ «Ипотека-банк»,
худудий “Балиқсаноат” МЧЖ,
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигиБалиқчилик ИТИ

4.2

Балиқларни интенсив ўстириш ҳамда қайта ишлаш бўйича ривожланган (Хитой, Вьетнам ва бошқа) мамлакатлар илғор технологияларини ўзаро манфаатдорлик асосида мамлакатимизда тадбиқ этиш.

2017-2021 йиллар

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ маблағи ва банк кредитлари

Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси,

АКИБ «Ипотека-банк»,худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

V. Ҳудудий “Балиқсаноат” МЧЖлар негизида инкубация цехларини қуриш, балиқларни парвариш қилиш жойларини, балиқни қайта ишлаш ва омухта ем ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш

5.1

Балиқчилик ва балиқ овлаш хўжаликлари, омухта ем ва минерал ўғит етказиб берувчи корхоналар ҳамда балиқ ва балиқ маҳсулотлариниқайта ишлаш, сақлаш, сотиш ва экспорт қилишкорхоналарининг бир-бири билан узвий чамбарчас ишлаш тизимини ишлаб чиқиш ва мониторингини юритиш.

доимий

Ўз маблағи ҳисобидан

, «Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси

АКИБ «Ипотека-банк, «Ипотека сармояси”,

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

5.2

Ҳар бир туманда, ўзини ўзи балиқ чавоқлари билан таъминлашни ташкил этиш мақсадида, чучук сув захиралари бўлган худудларда, балиқ чавоқлари етиштирувчи репродукторлар хўжаликларини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратиш ва хусусий тадбиркорлар сармояси иштирокидауларни ишга тушириш

2017-2018

йиллар

Ўз маблағи ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари, Давлат солиқ қўмитаси,

“Ер ресурслари ва Давлат кадастр” давлат қўмитаси,

«Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси

АКИБ «Ипотека-банк, «Ипотека сармояси»,

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ,

5.3

Барча“Балиқсаноат” МЧЖлар таркибида қўшимча биттадан жами 13 та янги инкубация цехи (қуввати 1 млрд. дона) ташкил этиш, шунингдек мавжуд 23 та инкубация цехларига замонавий инкубацияаппаратларини ўрнатиш хисобига, уларнинг личинка ишлаб чиқариш қувватларини 1,2 млрд донага ошириш ва барча инкубация цехларидаличинка олишни
2,2 млрд. донага етказиш.

2018 йил

«Ипотека-сармояси»,

АКИБ «Ипотека-банк»,

кредити

ўз маблағлари

ҳисобидан

Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

АКИБ «Ипотека-банк, «Ипотека сармояси”,
худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

5.4

79 млн. дона балиқ чавоқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги 13та репродуктор хўжаликларини ишга тушириш ва мавжуд 68 та репродукторларнинг қувватларини ошириш ҳисобига 83 млн. донага кўпайтириб, жами балиқ чавоқлари ишлаб чиқариш ҳажмини
162 млн. донага етказиш.

2018 йил

«Ипотека сармояси»,

АКИБ «Ипотека-банк» кредити,
ўз маблағлари

ҳисобидан

Давлат солиқ қўмитаси, “

Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси,
АКИБ «Ипотека-банк,

«Ипотека сармояси”,

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

5.5

Республикадаги барча туман ва шаҳар деҳқон бозорларида худудий “Балиқсаноат” МЧЖнинг балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотишга ихтисослашганшахобчаларни ишга тушириш.

2017 йил

октябр

АКИБ «Ипотека-банк» кредитлари,
ўз маблағлари

ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари

Давлат солиқ қўмитаси,

АКИБ «Ипотека-банк» ,

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси,

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

VI. Айдар-Арнасой кўллар тизимидан янада самарали фойдаланиш, балиқ етиштириш, овлаш ва қайта ишлашни кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

6.1

Балиқ ва балиқ маҳсулотлариниқайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлашни ўз ичига олган намунавий лойиҳаларни ишга тушириш

2017-2021 йиллар

АКИБ «Ипотека-банк» кредитлари,
ва “Айдар-Арнасой” ДУКмаблағлари

ҳисобидан

Давлат солиқ қўмитаси,

“Айдар-Арнасой” ДУК

6.2

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳавзаларини ҳосилдорлигини йилдан-йилга ошириб бориш мақсадида қуввати 1 млрд. личинка ишлаб чиқарадиган инкубация цехлари ва инкубаторларни ҳамда 40 млн. дона балиқ чавоқлари ишлаб чиқарадиган репродукторларни ишга тушириш.

2017-2021 йиллар

АКИБ «Ипотека-банк» кредитлари,
ва “Айдар-Арнасой” ДУКмаблағлари

ҳисобидан

Давлат солиқ қўмитаси,

“Айдар-Арнасой” ДУК

VII. Республика сув омборларидан самарали фойдаланиш учун балиқ етиштириш ва овлаш ишларини ташкил этиш

7.1

Сув омборлари ва бошқа табиий сув объектларидаўрнатилган4373 дона қафас (садок) мосламаларини инвентаризациядан ўтказиш, келгуси йил учун садок мосламаларига зарур бўлган материаллар билан таъминлаш юзасидан муамоларни ҳал этиш бўйича таклиф киритиш.

Ҳар йили

10 ноябргача

«Ипотека сармояси»,

АКИБ «Ипотека-банк»,

ўз маблағлари

ҳисобидан

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси «Ипотека сармояси»,

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

7.2

Барча сув омборларида илмий изланишлар ўтказиш ҳисобига 2018-2021 йилларда садокда балиқ етиштириш бўйича садокларни жойлаштириш дислокациясини ишлаб чиқиб тасдиқлаш, мосламаларнинг ҳажми, балиқ чавоқларига бўлган талаби, омухта ем ва минерал ўғит етказиб бериш, зарур хом ашёлар сотиб олиш ва балиқ сотиш механизмини ишлаб чиқиш.

2017-2018 йиллар

Сув омборлари маблағлари

ҳисобидан

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси «Ипотека сармояси»,

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

VIII. Юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш йўли билан балиқ етиштиришнинг

8.1

Балиқчилиги илғор ривожланган давлатлар(Вьетнам, Хитой) мутахасислар тажрибаларидан фойдаланган ҳолда табиий кўлларда қафас усулида балиқ етиштиришни кенгтарғиб этиш ва жорий қилиш.

Доимий

АКИБ «Ипотека-банк» кредитлари ва балиқчилик хўжаликлари маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси,

АКИБ «Ипотека-банк»,

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ, Балиқчилик ИТИ

8.2

Сув омборлари ва бошқа табиий сув объектларида қафас (садок усулида) мосламаларда балиқ етиштириш корхоналарини ташкил этиш тизимини ишлаб чиқиб, жорий этиш.

2017 йил

1 декабр

АКИБ «Ипотека-банк» кредитлари ва балиқчилик хўжаликлари маблағлари

ҳисобидан

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси Давлат солиқ қўмитаси, «Ипотека сармояси»,

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

IX. Балиқчилик тармоғи ташкилотларига бошқариладиган нархлар бўйича моддий-техника ресурсларини етказиб бериш, шунингдек катерлар, қайиқ ва бошқа махсус техникаларни сотиб олиш

9.1

АКИБ «Ипотека-банк» ва инвестицион компания «Ипотека сармояси» томонидан балиқчилик билан шуғилланувчи хўжаликларга моддий-техник ресурсларни, чавоқлар ва тўрлар сотиб олиш учун кредитлар ажратиш.

2017-2021йиллар

АКИБ «Ипотека-банк» маблағлари

АКИБ «Ипотека-банк», «Ипотека сармояси»,
Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

9.2

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан табиий кўллар тизимида балиқчилик корхоналари ходимларининг вақтинчалик яшаши учун махсус вагонлар ишлаб чиқиш бўйича 2017-2021 йилларга бўлган талабни таъминлаш.

2017 йил

“Ўзбекистон темир йуллари” АЖ нинг ўз маблағлари ҳисобидан

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси,

АКИБ «Ипотека-банк»,

худудий “Балиқсаноат” МЧЖ

X. Балиқчилик маҳсулотлари сифати менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш, шунингдек уни халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш

10.1

Ишлаб чиқариладиган балиқ омухта емларни тасдиқланган ягона рецептура асосида мувофиқлик сертификати асосида сотишни ташкил этиш.

2017-2018

йиллар

““Ўздонмаҳсулот”АК нинг ўз маблағлари ҳисобидан

«Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси , Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги,

“Ўздонмаҳсулот”АК

10.2

Қайта ишланган (музлатилган, дудланган, филе, котлета ва бошқаярим фабрикатла) сақлаш, сотиш ва истеъмолга чиқариш техник шартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2017-2021 йиллар

Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ва грант маблағлари ҳисобидан

Қишлоқ ва сув хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази, “Ўзстандарт” Агентлиги,

«Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси

АКИБ «Ипотека-банк,

Балиқчилик ИТИ

10.3

Балиқ касалликларини аниқлаш, олдини олиш, даволаш, касалликларга қарши курашиш чора тадбирларини амалга ошириш мақсадида вилоят ветеринария хизмати қошида ихтиопаталогия лабораториясини ташкил қилиш ҳамда аккредитациядан ўтказиш.

2018 йил

Давлат ветеринария қўмитасининг ўз маблағлари

ҳисобидан

Давлат ветеринария қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзстандарт” Агентлиги, «Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси

АКИБ «Ипотека-банк,

XI. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар, шунингдек балиқчилик тармоғи учун илмий тадқиқотчилар, ихтиолог мутахассислар тайёрлашнинг ўқув режалари ҳамда дастурларини такомиллаштириш ва янгилаш, кадрлар малакасини ошириш.

11.1

Ҳудудий “Балиқсаноат” МЧЖ ларда ишлайдиган кадрларни шакллантиришва уларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш, доимий фаолият юритиши учун иш шароитларини яратиб бериш.

доимий

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг маблаҳи,

«Ипотека сармояси»

ҳисобидан

Давлат солиқ қўмитаси,
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, АКИБ «Ипотека-банк,

11.2

Тошкент Давлат аграр университети қошида балиқчилик соҳаси учун юқори малакали кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш мақсадида балиқчилик факультетини ташкил этиш ва уларни балиқчилик хўжаликларида ишлашини таъминлаш.

2017-2021

йиллар
.

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг маблағи,

«Ипотека сармояси»

ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси,

11.3

2017-2018 ўқув йилларида Арнасой қишлоқ хўжалиги ва тарнспорт коллежи негизида Балиқчилик соҳаси учун кадрлар тайёрлашни ва коллеждаги ўқув жараёнини Тошкент Давлат аграр университетининг олим ва ўқитувчилари тажрибалари асосида олиб бориш.

2017-2018
ўқув йиллари.

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг маблағлари,грант ва контракт тўлов шартномаларимаблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,
«Ўзбекбаликсаноат» уюшмаси,

11.4

Балиқчилик ИТИ тажриба базаси атрофида намунавий уйларни қуриш ва институтда илмий изланишларни олиб бораётган докторант талабалар, олимлар ва ходимларга имтиёзли нархларда берилишини таъминлаш.

2017-2018 йиллар

АКИБ «Ипотека-банк»ва ўз маблағлари ҳисобидан

АКИБ «Ипотека-банк»,
Давлат солиқ қўмитаси,

«Ўзбекбаликсаноат» уюшмаси,

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси29.06.2017Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш бош бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш05.07.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш05.07.2017-19.07.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш20.07.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш21.07.2017Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш бош бошқармаси

So`rovnoma natijalari