Hujjat nomi
Вилоят ҳудудидаги умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини хизмат қилиш муддатларини узайтириш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotХorazm viloyati hokimligi
Hujjat muallifiХorazm viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-07-05 19:25:21
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-07-20 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Хоразм вилояти ҳокимининг

Қ А Р О Р И

2017 йил__июль Урганч шаҳри

Вилоят ҳудудидаги умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини хизмат қилиш муддатларини узайтириш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида

Вилоят ҳудудидаги умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини хизмат қилиш муддатларини узайтириш, йўлларни доимо соз ҳолда сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашмақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Хоразм вилоят “Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси” (Салаев), вилоят ИИБ ЙҲХБ (Юнусметов) вилоятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тўшамаси 1975-1985 йилларда автотранспорт воситасининг орқа ўқига 8 тн. юкламага ҳисоблаб қайта қурилганлиги, ҳозирда йўллар тўшамаси эскириб таъмирталаб бўлаётганлигини этиборга олиб вилоятга кирувчи 4Р160 “Урганч – Гурлан – Манғит”, 4Р161 “Урганч – Чолиш – Беруний” ва 4Р156 “Урганч – Хонқа – Ҳазорасп – Тошсақа орқали Амударьё” автомобиль йўлларининг кириш жойларига 3.12 “Ўқга тушувчи юклама чегараланган” йўл белгиси ўрнатсинлар.

2. Вилоятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари йўл тўшамаси ШНҚ 2.05.02-07 шаҳарсозлик норма ва қоидаларининг 4.2 бандига асосан I-II тоифали йўлларни 13 тонна кучга ва III-IV-V тоифали йўлларни10 тонна кучга мослаб қурилиш ишларини амалга оширилгунча “SHACMAN”, “HOVО”, “MAN”, “КАМАЗ” ва бошқа русмдаги оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларида норудавий инерт материаллари (чақиқ тош, шағал, қум шағал аралашмаси ва бошқа материаллари)ни вақтинча ташиб келтирилиши тақиқлансин.

3. Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Хоразм вилоят “Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси” (Салаев) Ўзбекистон темир йўллари “Кўнғирот темир йўл узели” Хоразм ҳудуди (Яқубов) билан биргаликда Давлат буюртмаси асосидаги қурилиш объектларини норудавий инерт материалларига (чақиқ тош, шағал, қум шағал аралашмаси ва бошқалар) бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан юкларни вагонларда ташишни ташкил этсинлар.

4. Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ахоли ва хусусий тадбиркорлар эхтиёжини фақат 5 тоннагача юк ташишга мўлжаланган автотранспорт воситаларида ва темир йўл орқали вагонларда ташишни ташкил қилсинлар.

5. Вилоят ИИБ ЙҲХБ (Юнусметов), “Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги” вилоят бўлими (Рўзметов) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрь 342-сон “Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси 6-бандига асосан оғир вазнли юк ташувчи транспорт воситаларини меъёрдан ортиқ юк юкланишини назорат қилинишини таъминласинлар.

6. Вилоят ИИБ ЙҲХБ (Юнусметов), “Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги” вилоят бўлими (Рўзметов), Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вилоятдаги автокорхоналар, юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳусусий тадбиркорлар ўртасида доимий равишда тарғибот ишларини олиб борилишини амалга оширсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорати вилоят ҳокимининг ўринбосари Э.Юсупов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими:П.Бобожонов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Хоразм вилоят “Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси” (Салаев), вилоят ИИБ ЙҲХБ (Юнусметов) вилоятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тўшамаси 1975-1985 йилларда автотранспорт воситасининг орқа ўқига 8 тн. юкламага ҳисоблаб қайта қурилганлиги, ҳозирда йўллар тўшамаси эскириб таъмирталаб бўлаётганлигини этиборга олиб вилоятга кирувчи 4Р160 “Урганч – Гурлан – Манғит”, 4Р161 “Урганч – Чолиш – Беруний” ва 4Р156 “Урганч – Хонқа – Ҳазорасп – Тошсақа орқали Амударьё” автомобиль йўлларининг кириш жойларига 3.12 “Ўқга тушувчи юклама чегараланган” йўл белгиси ўрнатсинлар.Тегишли ташкилотлар томонидан йўл белгилари ўз муддатларида ўрнатилиши лозимбелгиланган муддатлардаУрганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Хоразм вилоят “Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси” (Салаев), вилоят ИИБ ЙҲХБ (Юнусметов)

So`rovnoma natijalari