Hujjat nomi
Вилоят аҳолисига сифатли коммунал хизматлари кўрсатиш мақсадида суд ҳужжатлари асосида ундирилиши лозим бўлган коммунал ҳамда бошқа тўловларни сўндиришга оид ишларни янада такомиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-07-06 08:52:52
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-07-21 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоятимизни иқтисодий-ижтимоий ривожланишининг долзарб муаммоларидан бири маҳаллий бюджет танқислиги муаммоси ҳисобланади. Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу муаммони келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири аҳолига кўрсатилган коммунал хизматларга оид тўловлар ҳамда бошқа қарздорликлар бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширилмаслигидир.

Энг ачинарлиси ушбу қарздорликларга нисбатан тегишли суд ҳужжатлари мавжуд бўлсада, уларнинг ижроси таъминланмасдан қолмоқда. Ҳозирги вақтга келиб суд ҳужжатлари асосида вилоят бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг сўндирилмаган қарздорликлари жами1 трлн 655 млрд 508 млн 400 минг сўмни, шундан электр энергия ва табиий газ тўлови бўйича қарздорлик 21 млрд 664 млн 100 минг сўмни, ер ва кўчмас мулкга оид қарздорлиги эса 5 млрд 124 млн сўмни ташкил этган ҳолда, ижрода 16 989 та алимент тўловларини ундиришга доир ижро ишлари мавжуддир.

Амалдаги қонунчиликда суд ҳужжатлари асосида қарздорликларни ундириш механизми ишлаб чиқилган бўлсада, амалиётда уни қўлланилишида катта муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бунинг натижасида суд ҳужжатларининг ижроси таъминланмасдан, қарздорларда қонунга
нисбатан беписандлик муносабати шаклланиши учун замин яратилмоқда.
Бу ҳолат эса ўз навбатида вилоятда ушбу соҳага оид кескин чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддалари, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларитўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2009 йил 20 августдаги 9, 11, 76-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятда коммунал тўловлар, ер ва кўчмас мулк солиқлари ҳамда алиментга оид қарздорликларни сўндириш бўйича амалга ошириладиган ишлар қониқарсиз аҳволда эканлиги қайд этилсин.

2. Коммунал тўловлардан, вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўловидан ҳамда ер ва кўчмас мулк бўйича қарздор бўлган вилоятда муқим истиқомат қилувчи суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида қарздор деб топилган жисмоний шахслар (бундан кейин-қарздорлар деб юритилади)га нисбатан мажбурий ижро ҳаракати ҳисобланмиш-қарздорларни вилоятдан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш чораси тажриба сифатида киритилсин.

3. Қарздорнинг вилоятдан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори суд ижрочиси томонидан ундирувчининг аризаси бўйича ёки суд ижрочисининг ташаббусига кўра;

Қарздорнинг вилоятдан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиш тартиби, уни тасдиқланиши, ички ишлар органлари ва Давлат чегарасини кўриқлаш органларига маълумотлар тақдим этилиши, ушбу қарор устидан шикоят қилиш, чекловни олиб ташлашнинг тартиби Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги, Ички ишлар ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2009 йил 20 августдаги 9, 11, 76-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши белгилансин.

4. Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси (Р.Намазов):

вилоятда муқим истиқомат қиладиган қарздорларнинг электрон тарзда маълумотлар базасини юритиш ишларини янада такомиллаштирсин;

бунда қарздорлик сўндирилганда маълумотларни янгилаб бориш, қўлланилган чекловни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида киритиб боришга алоҳида эътибор қаратсин;

асосий фаолияти йўловчи ташиш бўлган ташувчилар (Термиз халқаро аэропорти, Термиз минтақавий темир йўл узели) билан биргаликда қарздорларни ҳаво кемаси борти ва темир йўл воситаларидан туширилиши ёки улар томонидан амалга оширилган бронлаштиришни бекор қилиш ҳолатларда қарздор-йўловчиларнинг ҳуқуқларини поймол этилишини
олдини олиш мақсадида қарздорлар ҳақида маълумотлар алмашиш тўғрисида келишув тузиш амалиётини тадбиқ этсинлар;

вилоят ИИБ (Ш.Сатволдиев), вилоят божхона бошқармаси (Т.Саидов), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Ш.Рахимов) билан биргаликда қарздорларнинг вилоятдан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги маълумотлар алмашувини йўлга қўйсинлар ҳамда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар.

5. Вилоят ИИБ кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (Ш.Кенжабоев) вилоятда муқим истиқомат қилувчи қарздорларни “Дарбанд” пости орқали вилоят ҳудудидан чиқиб кетаётганда “Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласин.

6. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳудудий бошқармаси (А.Дониёров) 5 кунлик муддат ичида Мажбурий
ижро бюроси вилоят бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси,
вилоят давлат солиқ бошқармаси, вилоят давлат божхона бошқармаси, Термиз аэропорти ва Термиз минтақавий темир йўл узеллари билан қарздорлик маълумотлари алмашинувини таъминлаш мақсадида ягона марказлаштирилган компьютер тизимини ташкил қилсин.

7. Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Б.Нурмухамедов) 10 кунлик муддат ичида Термиз аэропорти, Термиз минтақавий темир йўл узели ҳамда “Дарбанд” ҳамда “Чумчуқли-жар” постлари ҳудудларида суд ҳужжатлари асосида қарздорлардан ундирилган тўловларни тегишли тартибда кирим қилиш учун биттадан касса назорати шаҳобчаси фаолият юритишини таъминласин.

8. Вилоят телевиденияси (Ш.Шокиров), вилоят матбуот ва ахборот агентлиги (У.Олтибоев), Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси (Р.Намазов), вилоят ички ишлар бошқармаси (Ш.Сатволдиев), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Ш.Рахимов), вилоят давлат божхона бошқармаси (Т.Саидов) биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти юзасидан 15 кун давомида ишлаб чиқилган режа асосида, кейинчалик мунтазам равишда аҳолига етказиш бўйича кенг тарғибот ишларини олиб борсинлар.

9. Қарор эълон қилингандан сўнг 15 кундан кейин кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокиминингбиринчи ўринбосари Т.Боболовга, вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари А.Каримов, вилоят ИИБ (Ш.Сатволдиев), Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси (Р.Намазов) зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоят аҳолисига сифатли коммунал хизматлари кўрсатиш мақсадида суд ҳужжатлари асосида ундирилиши лозим бўлган коммунал ҳамда бошқа тўловларни сўндиришга оид ишларни янада такомиллаштириш тўғрисида Тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган чора-тадбирлар амалга ошириладиБелгиланган муддатлардаТегишли ташкилотлар

So`rovnoma natijalari