Hujjat nomi
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-07-06 09:57:19
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-07-21 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Респубилкаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947- сонли фармони ижросини таъминлаш ҳамдақишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, самарадорлигини ошириш, уни диверсификация қилиш ва фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни ривожлантиришга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг рентабеллик даражасини кўтариш, қишлоқ жойларда қўшимча янги иш ўринлари ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш ва турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида:

1.Қуйидагилар 2017-2021 йилларда фермер хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида белгилансин:

ҳудудларнинг табиий-иқлим, ижтимоий иқтисодий хусусиятлари, шунингдек, мавжуд моддий-техник ресурслар ҳамда кадрлар салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини жорий қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек сервис хизматлари кўрсатиш соҳасида фермер хўжаликларининг ўзаро кооперациясини ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда замонавий интенсив ресурстежовчи агротехнологияларни кенг қўллаш, қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш ҳамда ишлаб чиқаришнинг илғор техологияларини ўзлаштириш асосида ер-сув, моддий-техника ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган фермер хўжаликларида 2017-2021 йилларда кўп тармоқли фаолиятни босқичма-босқич ташкил этиш прогноз кўрсаткичлари 1, 2, 2.1-2.6 - иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда тижорат банклари билан биргаликда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича тасдиқланган мақсадли параметрларини ижросини сўзсиз таъминлаш учун шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари кўп тармоқли фермер хўжаликларига мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарилаётган жойларнинг ўзида, шунингдек асосий ишлаб чиқаришга яқин бўлган жойларда саноат усулида сақлаш қувватларини, ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва сервис хизмати соҳаларини ривожлантириш учун:

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда ноқишлоқхўжалик аҳамиятидаги ер майдонларини;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда фойдаланилмаётган биноларни ажратилишини таъминласин.

4. Белгилансинки:

кўп тармоқли фермер хўжаликлари - ягона ер солиғи тўловчилари рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлари бўйича барча солиқларни (акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар тўловчилар бундан мустасно) тўлашдан беш йил муддатга озод этилади;

кўп тармоқли фаолиятни амалга оширувчи фермер хўжаликлари учун давлат мулкини ижарага беришда ижара ҳақи ставкаси 2 марта камайтирилган ҳолда белгиланади;

ушбу бандга мувофиқ берилаётган имтиёзлар ҳисобидан солиқ ва тўловлардан озод этилган маблағлар фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини ошириш, замонавийинтенсив ресурстежовчи агротехнологияларни, шунингдек қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда тупроқ унумдорлигини сақловчи технологияларни жорий этиш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларини ўзлаштириш мақсадлари учун йўналтирилади. Бўшаган маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда улар қайтариб олиниб, бюджет ва тегишли давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилади.

5. Тижорат банкларига кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган фоиз ставкада қуйидаги йўналишлар учун белгиланган тартибда узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматлари кўрсатиш тавсия этилсин:

замонавий ресурстежовчи агротехнологияларни, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришнинг илғор технологияларини ва қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишга;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, шунингдек сервис хизмати кўрсатиш учун технологик ускуналарни харид қилишга;

фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни ташкил этиш мақсадида бошланғич капитални шакллантиришга;

кейинчалик қайта ишлаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга.

6. Белгилансинки:

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини амалга оширувчи кооперативлар ташкил этиш учун ўзларинниг молиявий ва бошқа ресурсларини бирлаштириши мумкин;

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан ташкил этилган кооперативлар ўз фаолиятини юридик шахс мақомини олган ҳолда, таъсисчилар томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширади;

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан ташкил этилган кооперативларга ушбу қарорнинг 3,4 ва 5- бандларида назарда тутилган имтиёз ва преференциялар қўлланилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда кўп тармоқли фермер хўжаликлари мақомини белгилаш ва уни рўйҳатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйҳатдан ўтказсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб амалдаги давлат статистика ҳисоботлари шаклларида кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти, шунингдек фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттирилиши таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва янгидан ташкил этиладиган фермерлар кооперативлари фаолиятини молиялаштириш учун белгиланган тартибда халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб амалдаги қонунлар ва қонун ости хужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Респубилкаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш"Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси20.05.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш06.07.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш06.07.2017-20.07.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш21.07.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari