Hujjat nomi
Банклар ва уларга дахлдор шахслар билан ўтказиладиган амалиётлар тўғрисида Низом
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2015-06-19 18:02:27
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-07-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида” ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ, банк билан алоқадор шахс учун кафолатлар бериш бўйича битимлар тузиш, ушбу битимлар ҳисобини юритиш ва улар бўйича ҳисоботни тақдим этиш қоидаларини белгилайди. Бу Низомнинг асосий мақсади банк фаолиятини амалга оширишда банк ва унга дахлдор шахслар манфаатлари ўртасида вужудга келадиган келишмовчиликларни бартараф этишдир.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

шахснинг яқин қариндошлари - шахснинг ота-онаси, ака-укаси ва опа-сингиллари, эр-хотини, фарзанди, шу жумладан фарзандликка олинганлар, неваралари, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укаси ва опа-сингиллари киради.

банкнинг йирик акциядори - банк устав капиталининг 10% ёки ундан ортиғига эгалик қилган ҳар қандай шахс.

2. Қуйидагилар банкка дахлдор шахслар ҳисобланади:

банкнинг мансабдор шахслари, жумладан банк кенгашининг аъзолари, шу банкнинг бошқа ходимлари;

банкнинг йирик акциядори бўлган, яъни банк устав капиталининг 10% ёки ундан ортиғига эгалик қилган ҳар қандай жисмоний шахс;

ушбу банднинг (а) ёки (б) кичик бандларида кўрсатилган шахсларнинг яқин қариндошлари,

банк устав капиталининг 10% ёки ундан ортиғига эгалик қилиб турган акциядор юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, шунингдек уларнинг яқин қариндошлари;

банк юридик шахсларнинг қатнашчиси бўлиб, уларнинг устав капиталидаги улуши 10 фоиздан ортиқ бўлса, мазкур юридик шахслар, уларнинг мансабдор шахслари ва бу шахсларнинг яқин қариндошлари;

банкнинг йирик акциядори бўлган ҳар қандай юридик шахс ёки жисмоний шахслар уюшмаларининг йирик иштирокчилари (акциядорлари) ёки уларга жиддий таъсир ўтказа оладиган ёхуд уларга дахлдор бўлса;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фикрига кўра дахлдор шахсга тегишли деб қарашга асос бўлган ҳар қандай бошқа шахс дахлдор шахс ҳисобланади.

3. Шахс дахлдор шахс кўрсатмасига асосан ҳаракат қилаётган бўлса ва дахлдор шахс бу битимдан манфаатдор бўлса, ушбу шахс банкка дахлдор шахс номидан ҳаракат қилаётган ҳисобланади. Банкка дахлдор шахслар номидан ҳаракат қилаётган шахсларга қуйидагилар киради:

дахлдор шахсларнинг ҳуқуқий вакиллари;

дахлдор шахслар билан ўзаро тузилган битимга асосан дахлдор шахснинг номидан ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлган шахс;

банк операцияларидан олган фойдасини бевосита ёки билвосита дахлдор шахсларга берадиган шахс;

дахлдор шахс сезиларли таъсирини ўтказа оладиган юридик шахс;

банкнинг йирик акциядори унинг ҳам йирик акциядори бўлган юридик шахс.

4. Қуйидаги ҳолларда банкка дахлдор шахс юридик шахсга кучли таъсир ўтказа оладиган ҳисобланади:

бу шахс юридик шахснинг йирик таъсисичиси (акциядори) бўлиб, юридик шахснинг 10 ва ундан ортиқ фоизда овоз бериш ҳуқуқига эгалик қилса;

таъсисчилари (акциядорлари), раҳбарияти ёки бошқа иштирокчилари билан расмий келишувга асосан ёки бошқа усул билан юридик шахс фаолиятини бошқариш ва раҳбарлик қилиш имкониятига эга бўлса;

банкка дахлдор шахс таъсисчиси (акциядори) бўлган юридик шахс тўлиқ ширкат ҳисобланган ҳолларда.

5. Банкларга дахлдор шахслар ёки уларнинг номидан иштирок этувчи шахслар билан бажариладиган операцияларни улар банкка дахлдор бўлмаган шахслар билан бажариладиган операцияларга қараганда қулайроқ шартларда амалга ошириш тақиқланади.

Бундай операциялар, қуйидагиларни ўз ичига олади:

таваккалчилиги юқори бўлган ёки бошқа ноқулай ҳолатлар туфайли банк ўзига дахлдор бўлмаган шахслар билан амалга оширмайдиган ҳар қандай операциялар;

банкка дахлдор бўлмаган мижозлардан олинадиган фоиз ёки воситачилик ҳақларига нисбатан кам миқдорда фоиз ёки воситачилик ҳақлари ундириш;

кўрсатилган хизмат учун банкка дахлдор бўлмаган шахсларга тўланадиган суммадан кўпроқ миқдорда ёки юқоридаги шахсларга хизмат ҳақи умуман тўланмаган ҳолатда ҳақ тўлаш;

банкка дахлдор бўлмаган шахслардан талаб қилинадиган гаров қийматига нисбатан кам қийматли гаровни қабул қилиш;

банкка дахлдор бўлмаган шахсларга кредитларни қайта молиялаш ва тўлов муддатини узайтириш ҳуқуқи берилмайдиган вазиятда, банкка дахлдор шахсларни қайта молиялаш ва тўлов муддатини узайтириш ҳуқуқини бериш;

банкка дахлдор бўлмаган шахсларга нисбатан дахлдор томонларнинг таваккалчиликларини маъқул шартларда жорий назорат қилиш, уларни қоплаш ёки ҳисобдан чиқариш;

банкка дахлдор шахслардан муайян активларни худди шу активларни дахлдор бўлмаган шахслардан сотиб олгандагига қараганда юқори баҳода сотиб олиш;

банкка дахлдор бўлган шахслардан муайян активларни худди шундай активларни дахлдор бўлмаган шахсларга сотганда олиниши мумкин суммадан кам бўлган суммага сотиш;

банкка дахлдор шахслардан паст сифатли активларни қабул қилиш ёки паст сифатли активларни банкка дахлдор шахслардан кредит таъминоти сифатида қабул қилиш.

6. “Паст сифатли активлар” деб, қуйидаги активларни ҳисоблаш мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўтказилган охирги текшириш ҳисоботида банкка дахлдор шахсни (юридик шахс) (агар дахлдор шахс банк бўлса) ёки аудиторлик текшируви натижасига ёки асосий суммани ёки фоизларни ундирилганлиги ёзувига кўра, бу активлар "субстандарт", "шубҳали" ёки "умидсиз" деб топилса;

қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашганлиги сабабли муддатини узайтириш ёки шартларига ўзгартиришлар киритиш орқали қайта молиялаштирилган;

фаолият кўрсаткичлари ёмонлиги ёки таваккалчилик даражасининг юқори бўлганлиги сабабли, бошқа юридик шахсларнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилинмайдиган ҳолларда банкка дахлдор шахслар қимматли қоғозларига инвестиция қилиш;

банкка дахлдор шахслар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни кредит таъминоти сифатида қабул қилиш.

7. Банклар ва унга дахлдор шахслар ўртасидаги барча операциялар ишончли ва хавфсиз банк амалиётига мос ҳолда амалга оширилиши, умумий қоидалар ва андозаларга тўғри келиши керак. Бу қоидалар ва андозалар жумласига кредитлаш андозалари ҳам кириб, улар банкка дахлдор бўлмаган шахслар учун ҳам бир хил бўлиши керак. Банк операцияларида манфаатлар тўқнашувларини келтириб чиқариши мумкин бўлган банк раҳбарияти ва ходимлари иштирок этмасликлари лозим.

8. Банк банк ҳолатининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин банк хизматларини ва операциялар банкка дахлдор шахслар билан амалга оширмасликлари лозим.

2-боб. Банкка дахлдор шахслар билан бажариладиган операцияларни амалга ошириш қоидалари

9. Банк дахлдор шахслар билан битимлар фақат банк Кенгаши рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

10. Кенгаш аъзоси бўлган банкка дахлдор шахс қуйидаги шахслар билан битимлар тузиш масалалари муҳокамасида иштирок этмаслиги ёки бошқа усуллар билан Кенгаш қарорига таъсир қилмаслиги лозим:

дахлдор шахслар ўртасида;

уларнинг яқин қариндош-уруғлари ўртасида;

банкка дахлдор шахс ёки унинг бевосита оила аъзолари акциядор бўлган ёки сезиларли таъсир ўтказадиган ҳар қандай юридик шахс ўртасида;

ушбу банднинг кичик бандларида белгиланган шахслар номидан ҳаракат қилаётган қар қандай юридик шахс.

11. Банк ва унга дахлдор шахс ўртасидаги ҳар қандай битимларга оид Кенгаш қарори операцияларнинг барча тегишли талабларига доир ахборотларнинг тўлиқ берилишига асосланган бўлиши керак.

12. Кредит операциялари бўйича бу ахборотлар ўз ичига кредит миқдори, фоиз ставкаси, қарз олувчининг молиявий аҳволи, унинг олган кредитини ўз вақтида қайтара олиш имконияти тўғрисида молиявий ахборот, кредитнинг таъминланганлик миқдори тўғрисидаги маълумотларни қамраб олади.

13. Банк активларининг олди-сотди операцияларига доир маълумотда активларнинг қийматини тасдиқловчи ахборот бўлиши керак.

14. Банк Кенгаши дахлдор шахслар билан битимлар тузиш юзасидан берилган рухсатларини рўйхатдан ўтказиб бориши керак.

15. Дахлдор шахсга кредит бериш учун рухсат берилгач, бу кредит ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

16. Банкка дахлдор бўлган юридик шахсларга қилинган инвестициялар банкка дахлдор бўлмаган шахсларга қўйилган инвестициялар каби даврий равишда қайта баҳоланиши ва мониторингдан ўтказилиши керак.

3-боб. Банкка дахлдор шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси

17. Банкка дахлдор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг 25% дан ошмаслиги лозим.

2016 йилнинг 1 январидан бошлаб мазкур меъёр биринчи даражали регулятив капиталининг 10% дан ошмаслиги лозим.

18. Банкнинг барча дахлдор шахсларига тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг 100% дан ошмаслиги лозим.

2016 йилнинг 1 январидан бошлаб мазкур меъёр биринчи даражали регулятив капиталининг 50% дан ошмаслиги лозим

19. Ушбу талабларга мувофиқ банкка дахлдор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчилик суммасини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

кредитнинг асосий суммаси (банкка дахлдор шахсларга берилган кредитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва ҳар қандай кўринишдаги инвестициялар ва қарз мажбуриятлари, берилган кафолатлар, аккредитивлар, факторинг ва лизинг операциялари, ҳисобланган фоизлар ва балансдан ташқари мажбуриятларни қўшган ҳолда);

маблағларни бериш ёки қимматбаҳо қоғозларни ёхуд хорижий валютани сотиб олиш бўйича ҳар қандай ҳуқуқий асосланган мажбуриятнома,

овердрафтлар (банкка дахлдор бўлган шахснинг депозит ҳисобварақларидаги дебеторлик қолдиғи);

қарздорни тўлов бўйича мажбурияти банкрот деб эълон қилиниши натижасида бекор қилинган ҳолатдан ташқари ҳисобдан чиқарилган (“умидсиз” деб таснифланган) барча суммалар.

20. Ушбу тартибда кўзда тутилган мақсадда банкка дахлдор шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражасинианиқлашда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:

бошқа банкларга регресс (қайтиб сотиб олиш мажбурияти) ҳуқуқисиз сотилган кредитлардаги иштироки учун олинган фойда;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан алоҳида чекловлар белгиланиши мумкин бўлган, одатда қўлланиладиган вакиллик муносабатлари доирасида жойлаштирилган банкнинг унга дахлдор ҳисобланган бошқа банкдаги депозит маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 47-сон, 461-модда) мувофиқ, банкларга кимошди савдолари ва танлов асосидаги савдоларда шахсий мулк сифатида сотилган ишлаб чиқариш банкрот-корхоналари мулки негизида тузилган корхоналарга ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Р-4010-сон фармойиши (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 49-сон, 479-модда) билан тасдиқланган, Иқтисодий ночор корхоналарни кимошди савдолари ва танлов асосидаги савдоларда тижорат банкларига сотиш тартибига мувофиқ, хўжалий судларининг қарорларига кўра тугатиш қиймати бўйича банк-кредиторлар балансига қабул қилинган ишлаб чиқариш банкрот-корхоналари мулки негизида тузилган корхоналарга берилган кредитлар.

21. Дахлдор шахсга ёки берилаётган пайтида унинг номидан фаолият кўрсатувчи шахсга бериладиган ҳар қандай кредит, гаров сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан чиқарилган хазина векселлари қўйилганда кредитнинг 125% миқдорида ёки бошқа гаров воситаси қўйилганда кредитнинг 130% миқдорида бозор баҳосидаги гаров билан таъминланиши шарт.

22. Агар гаров қиймати юқоридаги талабларга жавоб бермаса, гаров ўзгартирилиши ёки низом талабларига мос келадиган қийматдаги гаров билан тўлдирилиши керак.

4-боб. Ҳисоб ва ҳисобот

23. Ҳар бир банк дахлдор шахслар ёки улар номидан иштирок этувчи шахслар билан амалга оширган барча операциялари тўғрисида Марказий банкка ойлик ҳисобот тақдим этиши шарт.

24. Бундай ҳисобот ўтган ой мобайнида амалга оширилган ва ҳисоботни тақдим этиш санасига қайтарилмаган барча операциялар рўйхатини ўзида акс эттириши керак. Ҳисобот дахлдор юридик шахснинг тўлиқ номини, дахлдор жисмоний шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исмини, операция суммасини, бериш ва қайтариш муддатларини, кредитни таъминлаш турларини ва кредит шартномасида кўзда тутилган бошқа шартларни ўз ичига олиши лозим.

25. Ҳар бир банк унинг раҳбар ходимлари, шунингдек банкнинг йирик акциядорлари ҳисобланган жисмоний шахслардан йилига бир марта яқин қариндошлари ва яқин қариндошларидан хоҳлаган бири томонидан катта таъсир ўтказиши мумкин бўлган корхоналар рўйхатини тақдим этишларини талаб қилиши шарт.

26. Банк Кенгашининг барча ҳисоботлари ва қарорлари 10 йил мобайнида сақланиши шарт.

5-боб. Якуний қоидалар

27. Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунининг 53–моддасида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Марказий банкининг Низом лойиҳаси01.01.2015-18.06.2015Марказий банк
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш.19.06.2015Марказий банк
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш.19.06.2015-04.07.2015Марказий банк, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш.05.07.2015-15.07.2015Марказий банк
5Ишлаб чиқилган норматив-хуқуқий хужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-хуқуқий хужжатни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш16.07.2015Марказий банк

So`rovnoma natijalari