Hujjat nomi
«Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви ҳамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-07-11 10:48:12
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-07-26 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ

«Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви ҳамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. «Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви ҳамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга (рўйхат рақами 2714, 2015 йил 11 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 482-модда; 2016 й., 15-сон, 158-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси М. Тохирий

Ташкент шаҳри,

2017 йил ____ ________

_________ - сон

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2017 йил ____ __________даги

______-сон қарорига

ИЛОВА

«Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви ҳамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга қўшимчалар

1. Йўриқноманинг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона кўриги товарларга нисбатан божхона юк декларацияси рўйхатга олингандан сўнг амалга оширилади (экспорт божхона режими бундан мустасно).».

2. Йўриқнома қуйидаги 201-банд билан тўлдирилсин.

«201. Товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда декларант томонидан, ушбу товарлар расмийлаштирилиши мўлжалланган божхона органига божхона кўриги амалга оширилиши лозимлиги баён қилинган ёзма ёки электрон шаклда ариза тақдим этилади.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

а) товарларни жўнатувчининг номи;

б) товарларни олувчининг номи;

в) товарлар етказиб бериладиган мамлакатнинг номи;

г) товарларнинг номи ва миқдори;

д) товарлар ташиладиган транспорт тури;

е) божхона кўриги амалга ошриладиган жой манзили.»

3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишДавлат божхона қўмитаси қарори лойиҳаси10.07.2017 йилБНТЭББ
2Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш учун Ягона порталга жойлаштириш Ягона порталга жойлаштириш11.07.2017 йилБНТЭББ
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона порталда муҳокама қилиш11.07.2017 йил – 26.07.2017 йилБНТЭББ
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишлашТаклифларни умумлаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишлаш ва якуний лойиҳани Ягона порталга жойлаштириш26.07.2017 йил – 28.07.2017 йилБНТЭББ
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишНорматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига юбориш28.07.2017 йил – 07.08.2017 йилБНТЭББ
6Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини давлат рўйхатига олиш учун киритишНорматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Адлия вазирлигига киритиш10.08.2017 йил.БНТЭББ

So`rovnoma natijalari