Hujjat nomi
Тиббий ташкилотнинг туридан келиб чиқиб, аниқланадиган тиббий ускуналарнинг маънан эскирганлиги даражасини аниқловчи мезонларни тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiDori vositalari va tibbiy texnika sifatini nazorat qilish bosh boshqarmasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-07-15 13:10:03
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-07-31 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ

Тиббий ташкилотнинг туридан келиб чиқиб, аниқланадиган тиббий ускуналарнинг маънан эскирганлиги даражасини аниқловчи мезонларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Тиббий ташкилотнинг туридан келиб чиқиб, аниқланадиган тиббий ускунанинг маънан эскирганлиги даражасини аниқловчи мезонлариловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир А.Шадманов

Тошкент ш.,

2017 йил “___” ________,

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил ____ июлдаги
_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Тиббий ташкилотнинг туридан келиб чиқиб, аниқланадиган тиббий ускунанинг маънан эскирганлиги даражасини аниқловчи мезонлар

Мазкур мезонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
21 июндаги 405-сонли “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан тиббий ташкилотларда фойдаланиладиган тиббий ускуналарнинг маънан эскирганлиги даражасини белгилайди.

1. Мулкчилик шаклидан қатъий назар янги ташкил қилинаётган ёки қайта жиҳозланаётган тиббий фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар фақат Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида мавжуд бўлган ёки янги яратилган бўлиб ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўладиган юқори технологик тиббий ускуналар билан жиҳозланиши лозим.

2. Тиббий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар учун тиббий ускунанинг маънан эскирганлиги ишлаб чиқарилган йили билан аниқланади.

3. Тиббий ускунанинг техник паспортида ёки ёрлиғида кўрсатилган эксплуатация муддатинининг амал қилиши тугаши билан мазкур тиббий ускуна маънан эскирган тиббий ускуна деб ҳисобланади.

4. Тиббий ускунанинг техник паспортида ёки ёрлиғида эксплуатация муддати кўрсатилмаган бўлса ишлаб чиқарилган санасидан 20 (йигирма) йилдан сўнг маънан эскирган тиббий ускуна деб ҳисобланади.

5. Ишлаб чиқарилган йили кўрсатилмаган тиббий ускуналардан ҳамда маънан эскирган тиббий ускуналардан фойдаланиш тақиқланади.

6. Янги ташкил этилган тиббиёт ташкилотлари маънан эскирган тиббий ускуналардан фойдаланишлари тақиқланади.

7. Тиббий фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар 2022 йилнинг 1 январь кунига қадар 1990 йилнинг 1 январидан 1998 йилнинг 1 январига қадар ишлаб чиқарилган, ўзларида мавжуд бўлган маънан эскирган тиббий ускуналарни замонавий ускуналарга алмаштиришлари лозим.

8. Мазкур мезонлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов

2017 йил “___” ___________

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Xayrullayev Mahmud Norqobilovich 2017-07-25 16:50:11

Ҳар бир ускунага индивидуал ёндашиш, маънан эскирганлигини махсус комиссия тузилган ҳолда аниқлаш механизми таклиф этилади.
Лойиҳа "Ўзстандарт" агентлиги билан келишилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тиббий ташкилотнинг туридан келиб чиқиб, аниқланадиган тиббий ускуналарнинг маънан эскирганлиги даражасини аниқловчи мезонларни тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Cоғликни сақлаш Вазирлигининг буйруғи16.08.2016Ўзбекистон Республикаси Cоғликни сақлаш Вазирлиги

So`rovnoma natijalari