Hujjat nomi
Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-07-21 00:13:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-08-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги “Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги 353-сонли қарори ҳамда Низомга асосан қарор қиламан:

1. 2018 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар руйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, туман ҳудудида барча хўжалик корхоналари рахбарлари, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 2018 йилда туман Бандликка кўмаклашиш маркази таклифига асосан шартномалар асосида ишсиз фуқароларни хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш вазифаси топширилсин.

3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Холбоев) га:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдикланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида"ги Низомда белгиланган тартибда ишсизлик мақомига эга бўлган фуқароларни тумандаги корхона ва фермер хўжаликларида ташкил этилган жамоат ишларига жалб қилиш ва амалга оширилган ишлар учун белгиланган миқдорда “Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан хақ тўлаш:

мазкур қарорни бир хафта муддат ичида тегишли корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликларига етказиш;

хар ойда мазкур қарор ижроси бўйича туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида Мехнат бош бошқармасига ҳисобот бериб бориш вазифалари юклатилсин.

4. Хақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этишда қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш ҳамда пахта йиғим терими жараёнлари эътиборга олинсин.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Хайруллаев зиммасига юклатилсин.

6. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Ховос тумани ҳокими Р.Бобоев

Ховос тумани хокимининг 20__ йил “__ ________ги __-сонли қарорига илова

Ҳақ тўланадиган жамоат иши ташкил этиладиган корхоналар рўйхати

Корхона номи

Манзили

Ташкил этиладиган жамоат ишлари сони

1

“Ховос дон маҳсулотлари” АЖ

Ховос шаҳарчаси "Тинчлик" маҳалласи

40

Жами

40

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказишҚарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳудудий адлия бошқармасига тақдим этилади.10.08.2017 йилО. Хайруллаев

So`rovnoma natijalari