Hujjat nomi
Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини микромолиялаштириш, аҳоли бандлигини таъминлайдиган лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни кенгайтириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiFarmon
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO’zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-07-26 16:47:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-08-10 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини микромолиялаштириш, аҳоли бандлигини таъминлайдиган лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни кенгайтириш тўғрисида

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини ҳар тарафлама молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, янги иш ўринларини яратадиган истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш, кам таъминланган оилалар аъзолари, олий ва ўрта таълим муассасалари битирувчиларини оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, шахсий ёрдамчи хўжаликларини ривожлантириш билан шуғулланишлари учун микромолиявий хизматлар кўрсатиш, шу асосда аҳоли даромадлари, яшаш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида:

1. Қуйидагилар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг муҳим қўшимча вазифалари деб ҳисоблансин:

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида бошланғич капиталини шакллантириш учун кредит маблағларини ажратиш, оилавий тадбиркорлик, тадбиркор аёллар, касаначилик, ҳунармандчилик, шахсий ёрдамчи хўжаликларини ривожлантириш учун микромолиявий хизматларни кўрсатиш;

кам таъминланган оилаларнинг даромадларини оширишга қаратилган якка-тартибдаги дастурларни молиялаштириш, жойларда, айниқса маҳаллаларда ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, Ёшлар Иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб бориш;

аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган, айниқса қишлоқ жойларда амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш, янги иш ўринларини яратаётган корхоналар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларни техник-технологик жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун замонавий ускуналар ва мини-технологияларни сотиб олиши учун кредит ажратиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3066-сонли “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини ва капитализация даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Микрокредитбанк” АТБ устав капиталини ошириш учун Ўзбекистон Тикланиш ва Тараққиёт жамғармаси томонидан 30 млн. АҚШ доллар маблағлари ўтказиб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг устав капиталини қўшимча акциялар жойлаштириш ҳисобига 1-иловага мувофиқ 2017-2018 йилларда 350 млрд. сўмга ошириш, шунингдек 2019-2021 йилларда ҳар йили камида 10 фоизга ошириб бориш бўйича бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

4. 2017-2020 йилларда тадбиркорлик субъектларини микромолиялаштириш, аҳоли бандлигини таъминлайдиган лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, банк томонидан қуйидаги микромолиявий хизматларни имтиёзли шартларда ажратилиши белгилансин:

бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун микрокредит 24 ой муддатга юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача, микрофирмалар ва деҳқон хўжаликлари учун (юридик шахс мақомига эга бўлган) энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида;

кам таъминланган оилалар аъзолари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, жумладан оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, шахсий ёрдамчи хўжаликларини ривожлантириш мақсадида микрокредит энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача 3 йилгача муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида;

микролизинг кичик бизнес субъектларига энг кам ойлик иш ҳақининг 2000 бараваригача 3 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

7. “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки зиммасига қўйилган муҳим устувор вазифалар ижросини таъминлаш, яқин истиқболда банкнинг рентабеллик даражасини кўтариш, мавжуд муаммоли активларни қисқартириш, имтиёзли хорижий кредит линияларини жалб қилиш ва банк инфратузилмаси объектларини қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун қулай шароит яратиш мақсадида банк томонидан 5 йил муддатга ҳар қандай кўриниш ва шаклда ҳомийлик қилиш ҳамда рентабеллиги паст корхона ва ташкилотлар устав капиталига улуш киритиш 2017 йил 1 августдан тўхтатилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ички ишлар вазирлиги томонидан банк молиявий барқарорлигини таъминлаш учун харажатларини қисқартириш мақсадида “Микрокредитбанк” АТБнинг инкассация, қўриқлаш ва телекоммуникация харажатларини 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб уч йил муддатга 50 фоизгача қисқартирилган миқдорларда тўлаш бўйича таклифлари кўриб чиқилсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда кам таъминланган оилаларни ҳар 6 ойда аниқлаш ва уларнинг рўйхатларини шакллантириш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида прокуратура, ички ишлар бўлими, тегишли идоралар, диний, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг масъулларидан иборат комиссияларни ташкил этсин (бундан кейинги ўринларда - Комиссия);

комиссиялар ҳар йили 1 январь ва 1 июль холатига шакллантирилган кам таъминланган оилалар тўғрисидаги рўйхатларни ҳисобот санасидан кейин икки ой муддатда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиб борсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ўзбекистон Тараққиёт ва Тикланиш Жамғармаси ва Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциумнинг 2017-2020 йилларда “Микрокредитбанк” АТБ томонидан касаначилик, аёл тадбиркорлар, ёш тадбиркорлар, иш билан банд бўлмаган фуқаролар, хунармандлар ҳамда коллеж битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун микрокредитлар ажратилиши мақсадида махсус Жамғарма ташкил этиш таклифи маъқуллансин ва Жамғармага ресурслар йўналтириш жадвали 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум микрокредит ажратиш соҳаларида талаб этиладиган маблағларни чорак олдидан “Микрокредитбанк” АТБга молиялаш амалга ошириш учун ўтказиб боришни таъминласин.

12. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси:

“Тадбиркор аёл” уюшмаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўрта-махсус, касб-хунар таълим маркази билан биргаликда икки ой муддатда 2017-2020 йилларда касаначилик, аёл тадбиркорлар, ёш тадбиркорлар, иш билан банд бўлмаган фуқаролар, хунармандлар ҳамда коллеж битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун талаб этиладиган микрокредитлар ҳажмларини 5-иловада келтирилган манбаасидан келиб чиққан холда вилоятлар ва чораклар қирқимида маълумотларни тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

ушбу бандда номлари келтирилган манфаатдор вазирлик ва идораларнинг чораклик буюртмаларини бир ой олдин “Микрокредитбанк” АТБга микрокредитлар ажратиш учун тақдим этиб борилишини таъминласин.

13. 2017 йилнинг 1 августидан шундай тартиб киритилсинки, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан йирик лойиҳаларни молиялаштирилиши фақат банк Кузатув Кенгашининг рухсати билан амалга оширилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, “Агробанк” АТБ ва “Микрокредитбанк” АТБ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда бир ой муддатда:

“Микрокредитбанк” АТБ мижози бўлиб, бугунги кунда тугатилган фермер хўжаликларининг қопланмаган имтиёзли кредит қарзларини ушбу ер майдонларда фаолият юритаётган фермер хўжаликларига ўрнатилган тартибда қайта расмийлаштириш ишларини ташкил этиш;

таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ҳисоб-китоб тизимини тўғри ташкил этиш мақсадида асосий ҳисобварақлари “Микрокредитбанк” АТБда очилиб, ҳозирда иккиламчи ҳисобварақлари орқали “Агробанк” АТБда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг “Микрокредитбанк” олдидаги барча қарздорликларини тўлиқ сўндириш вазифалари юклатилсин.

15. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Марказий банк, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Банклари уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда 2017-2020 йилларда оммавий ахборот воситаларида, айниқса “Маҳалла” телерадиоканалида банк фаолиятини ва унинг аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кўрсатадиган хизматларини кенг ёритишга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар, шунингдек уларда реклама материаллари тўловларини имтиёзли шартларда амалга оширилишини таъминласинлар.

16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий меъёрий-ҳуқуқуий ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирсин.

17. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сонли «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки томонидан тадбиркорлик субъектларини микромолиялаштириш, аҳоли бандлигини таъминлайдиган лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни кенгайтириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси ҳамда “Вазирлар Маҳкамасининг “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси Республика Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва Марказий банк ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш; Иктисодиёт вазирлиги, молия вазирлиги ва марказий банкларга куриб чикиш учун юбориш13.07.2017З.Эшнаев
2Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда, икки ой муддатда кичик бизнес, касаначилик, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорликни, шахсий томорқа хўжалигини ривожлантириш асосида бандликни таъминлаш учун молия ресурсларини тақдим этиш, аҳолининг кенг қатламларига, биринчи навбатда қишлоқ жойларда микромолиялаштириш хизматларидан фойдаланишнинг қулай имкониятларини яратиш борасида «Микрокредитбанк» АТБ фаолиятининг ва барча банк тизимининг самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш асосида ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;Лойиха ишлаб чикиб Вазирлар Махкамасига киритиш 31.07.2017З.Эшнаев
32017—2020 йилларда фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорлар учун микромолиялаш хизматларидан фойдаланиш қулайликларини, йўналиш ва ҳажмларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш, унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида янги иш ўринлари ташкил этишга тижорат банклари томонидан ажратилаётган микрокредитларнинг манзиллилигини таъминлашни кучайтириш, биринчи навбатда кам таъминланган оила аъзоларини, айниқса шаҳарларда, энг аввало якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлик соҳасига, касаначиликка, қишлоқ жойларда эса шахсий томорқа хўжаликлари асосида иқтисодий фаолликка жалб этишга қаратилган тадбирлар ва механизмлар ишлаб чиқиш;механизмлар ишлаб чиқиш31.07.2017З.Эшнаев
4«Микрокредитбанк» АТБнинг аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларидаги ролини тубдан оширишни таъминлайдиган банк фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг мезон ва кўрсаткичларини ишлаб чиққан ҳолда, унинг қўшимча капиталлашувини ошириш, тузилмасини, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва филиаллари жойлашувини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;Таклифлар ишлаб чикиш31.07.2017З.Эшнаев
5Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2014 й. “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолашг тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 328-сонли қарорига биноан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир этадиган ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштирилиши лозим. Мухокамага киритиш26.07.2017З.Эшнаев

So`rovnoma natijalari