Hujjat nomi
Вилоят ҳудудидаги автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-08-01 19:27:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-08-16 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоят ҳудудидаги автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида

Вилоятдаги халқаро, давлат ва вилоят аҳамиятидаги автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўллар ёқасида боғлар барпо этиш ҳамда шамолдан ҳимоялаш учун ихоталар ташкил этиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Автомобиль йўллари бош бошқармаси, Ўрмон хўжалиги бошқармаси, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан вилоятдаги автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўллар ёқасида боғлар барпо этиш, шамолдан ҳимоялаш мақсадида шароитга мос кўчатлар экиб ихоталар ташкил этиш бўйича билдирилган таклифлар маъқуллансин.

2. Вилоятдаги автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўллар ёқасида боғлар барпо этиш, шамолдан ҳимоялаш учун ихоталар ташкил этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, вилоятдаги автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш режаси 2-иловага, кўчатлар миқдори ва турлари бўйича автомобиль ва темир йўллари кесимида ишлаб чиқилган лойиҳа 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ишчи гуруҳи:

М-39 автомобиль йўлининг “Термиз-Дарбанд” (143 км) қисмида;

М-41 автомобиль йўлининг “Термиз-Боботоғ” (172 км) қисмида;

4Р-104 автомобил йўлининг 28-87 км. қисмида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўллар ёқасида боғлар барпо этишни ташкил этсин.

4. Шаҳар ва туманлар ҳокимлари ишчи гуруҳи таклифлари асосида автомобиль ва темир йўллари ёқасида боғлар яратилишини ташкил этсин.

5. Музработ ва Шеробод тумани ҳокимликлари (У.Қосимов, А.Эшмуратов) шамолдан ҳимоялаш учун тегишли ҳудудларда шароитга мос кўчатлар асосида ихоталар ташкил этсинлар.

6. Вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (К.Эшматов) мазкур лойиҳаларни амалга оширишда автомобиль йўлларининг кенгайиши натижасида аҳоли пунктлари ва бошқа объектларга таъсирини эътиборга олган ҳолда шаҳарсозлик талабларига мос келишини таъминласин.

7. Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (У.Турапов) вилоятдаги автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўллар ёқасида боғлар барпо этиш давомида эски, кўп йиллик ва ўсувчанлигини йўқотган дарахтлар ва буталар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кесилишига рухсат этсин.

8. Белгилаб қўйилсинки, вилоятдаги автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга оширишда тегишли аҳоли пунктларининг бош режасини ҳамда истиқболда автомобиль йўлларининг кенгайишини ҳисобга олган ҳолда мавжуд кўп йиллик дарахтларни сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилсин.

9. Вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси (Р.Алимов) автомобиль йўлларида амалга ошириладиган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўллар ёқасида боғлар барпо этиш тадбирлари учун талаб этиладиган
барча турдаги кўчатларни шартнома асосида ўз муддатларида тегишли ташкилотларга етказиб бериш чораларини кўрсин.

10. Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Б.Нурмухамедов)га йўллар ёқасида боғлар барпо этиш учун тадбиркорларнинг мурожаатлари асосида банк кредитлари ажратиш тавсия этилсин.

11. Автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўллар ёқасида боғлар барпо этиш ва ихоталар ташкил этиш учун кўчатлар сотиб олиш, экиш, экилган кўчатларни парваришлаш ва уларни сақланишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун ажратиладиган бюджет, тижорат банклари кредитлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

12. Сурхондарё телерадиокомпанияси (Ш.Шокиров)га ҳамда “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти (Р.Рахимова)га вилоятдаги автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўллар ёқасида боғлар барпо этиш ва ихоталар ташкил этиш тўғрисида туркум кўрсатувлар ва информацион дастур орқали амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари А.Амиров ва У.Бобоқуловлар зиммаларига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоят ҳудудидаги автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисидаВилоятдаги автомобиль ва темир йўллари атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўллар ёқасида боғлар барпо этиш, шамолдан ҳимоялаш мақсадида шароитга мос кўчатлар экиб ихоталар ташкил этиш.Белгиланган муддатлардаТегишли ташкилотлар

So`rovnoma natijalari