Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-06-22 20:01:00
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-07-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 5-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сон қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодиёт вазири Г. Саидова

Тошкент ш., 2015 йил «___»____________ __________________ - сон

Молия вазири Р. Азимов

Тошкент ш., 2015 йил «___»____________ __________________ - сон

Ташқи иқтисодий алоқалар, ивестициялар ва савдо вазири Э. Ганиев

Тошкент ш., 2015 йил «___»____________ __________________ - сон

Давлат божхона қўмитаси раиси З. Дусанов

Тошкент ш., 2015 йил «___»____________ __________________ - сон

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг

2015 йил «____» ___________ ______________-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига киритилаётган қўшимчалар

1. Қуйидаги таҳрирдаги 71-1, 71-2, 71-3, 71-4, 71-5, 71-6, 71-7 позициялар билан тўлдирилсин:

«

71-1

8471 50 000 0

(телекоммуникация тармоқлари ва Интернетга уланиш ускуналари, серверлар)

ҳисоблаш машиналари ва маълумотларни қайта ишлаш блоклари

71-2

8471900000 ****

Ҳисоблаш машиналари ва уларнинг блоклари; бошқа жойда номи келтирилмаган ёки киритилмаган магнит ёки оптик ўқиш қурилмалари, маълумотларни ахборот ташувчиларига кодланган шаклда ўтказиш машиналари ва шу турдаги ахборотларни қайта ишлаш машиналари

71-3

8517 61 000 9

таянч станциялар

71-4

8517 62 000 1,

8517 62 000 9,

(телекоммуникация тармоқлари ва Интернетга уланиш ускуналари, серверлар, антенналар)

коммутация қурилмалари, маршрутизаторлар, симли ёки симсиз алоқа тармоқларида уланиш учун шлюзлар, (масалан, локал ёки глобал алоқа тармоғида),

ташувчи частотада симли алоқа тизимлари учун ёки рақамли симли алоқа тизимлари учун аппаратура,

рақамли узатиш тизимлари, мультиплекслаш, спектрал зичлаш ускуналари.

(тўғридан-тўғри уланишни ташкил этиш учун ускуналар;

Home Gateway ускуналари;

DSLAM ускуналари;

ADSL модемлари;

ўтказувчанлик қобилияти 16 Е1-GE гача бўлган оптик мультиплексорлар бундан мустасно)

71-5

8517 70 190 0,

8517 70 900 1

(телекоммуникация тармоқлари ва Интернетгауланиш ускуналари, серверлар, антенналар)

таянч станцияларнинг бошқа қисмлари, бошқа антенналар ва антенна қайтаргичлари,

8517 62 000 1 кичик субпозициясига кирадиган ҳисоблаш машиналари қурилмаларининг қисмлари

71-6

8525801900 ****

Телевизионкамералар, рақамли камераларваёзувчи видеокамералар

71-7

8529 10 950 0,

8529 10 800 0

барча турдаги антенналар ва антенна қайтаргичлари; ушбу жиҳозлар билан бирга фойдаланиладиган бошқа қисмлар,

антенна фильтрлари ва ажратувчи қурилмалар

».

2. Қуйидаги таҳрирдаги изоҳ билан тўлдирилсин:

****) Импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзлар вазирликлар ва давлат қўмиталари томонидан олиб кирилаётган технологик ускуналарга татбиқ этилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Umarov Utkir Turgunovich 2015-06-24 10:59:27
Изохдаги "озод қилиш бўйича имтиёзлар вазирликлар ва давлат қўмиталари томонидан" нинг урнига "озод қилиш бўйича имтиёзлар вазирликлар, давлат қўмиталари ва лицензия асосида ушбу ускуналарда хизмат курсатадиган провайдер ташкилотлар томонидан" узгартилилса хизмат курсатиш сифатини оширишига асос булади.
Qabul qilindi 2015-06-30 16:07:34
Ko'rib chiqish uchun qabul qilindi. Rahmat.
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari