Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi parvozlarning хavfsizligini nazorat qilish Davlat inspeksiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-08-02 18:01:19
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-09-02 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан ____________

қабул қилинган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил,
№ 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5,
126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда;
2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда;
2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 20ф05 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6,
261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар;
2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486,
488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339,
341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда,
№ 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда
2017 йил, №__, ___-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларкиритилсин:

1) 116-моддақуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«116-модда. Учиш хавфсизлигини таъминлаш талабларини бузиш

Аэродром минтақасида аэродромларни аниқлаш учун қабул қилинган белгилар ва қурилмаларга ўхшаш бирон бир белги ва қурилмалар ўрнатиш ёки ўрнатилган тартибда келишмай туриб аэродром ҳудудидаги парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса –беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бинолар ва иншоотларда тунги ва кундузги аниқлаш белгилари ёки қурилмаларини ўрнатиш қоидаларини бажармаганлик –

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Аэродром ускуналарини, аэродром белгиларини, ҳаво кемаларини ва уларнинг ускуналарини шикастлантириш –

энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тегишли рухсати бўлмай туриб аэропортлар (аэровокзаллардан ташқари), аэродромлар, учишни радио ва ёруғлик билан таъминлаб турувчи объектлар ҳудудида пиёда ёки транспортда юриш –

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда шахс томонидан ҳаво кемасини бошқариш ёки алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши –

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Авиация ҳодисаси ва у билан боғлиқ маълумотларни қасддан яшириш, шу жумладан маълумотларни бузиб кўрсатиш, ҳаво кемаси ва ердаги объектив назорат воситаларининг маълумотларини ҳамда бошқа авиация ҳодисаси билан боғлиқ далиллий ашёларни қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш, –

энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Фуқаро ва экспериментал авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузиш, авиация ҳодисасига олиб келган бўлса, –

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.».

2) қуйидаги мазмундаги 1163-модда билан тўлдирилсин:

«1163-модда. Авиация хавфсизлигини таъминлаш

талабларини бузиш

Авиация хавфсизлиги ва режим-қўриқланишини таъминлашга доир норматив–ҳуқуқий хужжатлар талабларини бажармаслик, бу ҳол одамлар соғлиғига, фукаро авиацияси мулкига ва объектларига зарар етқазмаган бўлса, —

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

3) 245-модданинг биринчи қисми «1161,1162» рақамларидан кейин «1163» рақами билан тўлдирилсин.

4) 251-моддақуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«251-модда. Ҳаво транспорти органлари

Ҳаво транспорти органларига ушбу Кодекснинг 116-моддасида,
1163-моддасида, 117-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Қуйидагилар ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳақлидирлар:

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосари.».

2-модда.Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

normal'>

Президент

Республики Узбекистан

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Муҳокама қилишФикрларни кўриб чиқиш2017 йил 17 сентябрь"Дававианазорат" инспекцияси

So`rovnoma natijalari