Hujjat nomi
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-08-02 19:41:01
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-08-17 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГҚАРОРИ

2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида

Аҳолини эрта баҳорда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш учун 2017 йил август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз экинлари ҳамда ноябрь-декабрь ойларида сабзавот экинларининг экспортбоп ва юқори ҳосилли навларини тўқсонбости экин усулида қисқа муддатларда экиш, агротехника тадбирларини ўз муддатларида ўтказиш, уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг турлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида 2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг турлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1а–1л-иловаларга мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида барча тоифадаги хўжаликлар 2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларидан олинадиган маҳсулот миқдори ва экспорт қилиш прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида 2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлар ҳажмлари 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

2. Август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни экиш, етиштириш, ички ва ташқи бозорларга сотиш ишларини ташкил этиш бўйича Республика комиссияси таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика комиссияси (Арипов):

2018 йил ҳосили учун жорий йил сентябрь-декабрь ойларида барча тоифадаги хўжаликларнинг очиқ майдонларга, боғ ва ток қатор ораларига август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сепиладиган пиёз, сабзи, ош лавлаги, кўкатлар, карам, седана, кўк пиёз экиш, республика аҳолисини эртаки маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш ва экспорт қилиш ишларини жойларда тизимли ташкил этиш;

август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экиладиган сабзавот экинларнинг экилишини тизимли ташкил этиш, агротехник тадбирларни оптимал муддатларда бажарилиши, талаб этиладиган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва ресурсларни ўз вақтида етказиб берилиши, етиштирилган маҳсулотни ички ва ташқи бозорларга сотиш ҳамда қилинган харажатларни қоплаш ишларини мувофиқлаштириб бориш ва назорат қилишни;

август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экилган сабзавот экинларидан олинадиган маҳсулотларни эрта баҳорда экспорт қилиш учун сотиб олувчи буюртмачиларни аниқлаш ва улар томонидан фермер хўжаликлари билан ўзаро шартнома тузилишини, олдиндан аванс тўловлари ва якуний тўловларни амалга оширишни;

эрта баҳорда етиштирилган маҳсулотларни 2018 йилнинг март ойиларидан бошлаб, ички бозорлар ва Тошкент шаҳар ярмаркаларига режа асосида етказиш бўйича режа-жадвалларни тасдиқлаб, амалга оширилишини;

ҳар ойда икки марта август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни сифатли қилиб тизимли экиш, етиштириш, ички ва ташқи бозорларга сотиш ишларини танқидий муҳокама қилиб боришни таъминласин.

3. Август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларнинг экилишини тизимли ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳи (Мирзаев):

Август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экиладиган майдонларини шудгорлаш, экишга ер тайёрлаш ҳамда очиқ майдонларга, боғ-ток қатор ораларига экиш ишлари ташкил этилиши;

2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни эрта баҳорда озиқлантириш, суғориш, парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўтказилишини доимий равишда назорат қилиш ва мониторингини юритиш;

маҳсулот етиштирувчилар билан таъминот, хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш корхоналари ҳамда экспортёр ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилишини ва шартнома шартларининг бажарилиши;

ажратилган минерал ўғитлар, кимёвий воситалар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларидан қатъий равишда белгиланган мақсадларда фойдаланилиши;

ўсимликлар зараркунандаларига қарши курашиш ишларининг тизимли ташкил этилиши, биомаҳсулотлар ва зарур техника билан белгиланган муддатларда таъминланиши;

етиштирилган ҳосилни ўз вақтида белгиланган йўналишлар бўйича тузилган шартномалар асосида етказиб бериш ва сотиш ишлари ташкил этилиши устидан назорат ўрнатсин.

4. Август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экилган сабзавот экинларнинг экспортбоп турларини аниқлаб, уларни экспортёр корхоналар орқали ташқи бозорларга сотилишини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 6- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳи (Розуқулов):

экспортёр корхоналар билан фермер ва деҳқон хўжаликлари ўртасида экспортбоп маҳсулотлар учун шартномалар тузилиши, аванс ва якуний маблағлари тўланишини;

шартнома асосида фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни етказиб бериш ва ушбу маҳсулотларни экспортга жўнатиш ишларини ташкил этсин.

5. Август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экилган сабзавот экинларни экиш ва етиштириш учун минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини етказиб бериш, ҳисоб-китобини амалга ошириш ва дебитор қарздорликларни ортишини олдини олиш бўйича ишчи гуруҳи 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳи (Ибрагимов)га:

Фермер ва дехқон хўжаликлари учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни экиш ва парваришлаш учун минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш;

фермер хўжаликлари томонидан август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларидан олинган маҳсулотни сотиш ҳисобидан етказиб берилган минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари учун қарздорликларни 2018 йил 1 июлгача тўлиқ қайтарилишини таъминлаш;

қарздорликларни тизимли ундириш мақсадида фермер хўжаликларига “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти “Ўзбекозиқовқатҳолдинг” холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти ва барча тижорат банклардан вакиллар бириктириш;

август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлари турлари бўйича аниқланган талаблар асосида минерал ўғитлар билан таъминлаш ва мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатиш вазифалари юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларнинг экилишини тизимли ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идоралардан ҳамда республика тижорат банкларидан бириктирилган ишчи гуруҳи таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига:

10 кун муддатда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим, сув таъминоти шароитларини инобатга олган ҳолда август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлар турларини фермер ва деҳқон хўжаликлари кесимида жойлаштиришни туманлар ҳокимлари қарори билан тасдиқлаш;

асосий экинлардан бўшаган майдонларни экиндан тозалашни ташкил қилиш, экин турлари бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари кесимида жойлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида;

август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлар тўқсонбости экинларни экиш учун ерларни шудгорлаш, ер тайёрлаш, экиш ва парваришлаш ишларини моддий-техника ресурслари, шу жумладан уруғлик, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа ресурслар билан таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида ишчи гуруҳлар ташкил этиш вазифаси юклансин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига;

фермер ва деҳқон хўжаликлари кесимида август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлар тўқсонбости экинларни экиб, олинадиган ҳосилни ички бозорга етказиб бериш, экспортга сотиш орқали валюта тушумини таъминлаш ҳамда дебитор қарздорликларни 2018 йил 1 июлгача ёпиш;

аҳолини эрта баҳорда сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш учун фермер ва деҳқон хўжаликлари билан шартнома тузиш, аванс ва якуний тўловларни амалга ошириш ҳамда деҳқон бозорларга маҳсулотларнинг узлуксиз етказиб берилишини таъминласинлар.

9. Август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлар тўқсонбости экинларни тўлиқ ҳажмларда экилиши, кўзланган ҳосилни олиниши ҳамда белгиланган мақсадларда ишлатилишига Республика комиссияси, ишчи гуруҳлар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокими масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳар ва деҳқон бозорлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига:

август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилган майдонлардан етиштирилган сабзавот маҳсулотларининг давлат буюртмаси асосида, деҳқон ва фермер хўжаликлари билан келишилган бозор нархларда харид қилинишини ва уларнинг экспорт қилинишида амалий ёрдам беришни;

2017 йил 1 сентябргача фермер хўжаликлари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тузиш;

шартномаларга мувофиқ фермер хўжаликларига уруғлик, минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотларининг аванс тариқасида етказиб берилишини таъминлайдилар.

2017 йил 25 августгача хўжаликларга юқори сифатли уруғликларни дориланган ва сертификатлар мавжуд бўлган тақдирда камида 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан етказиб берилишини таъминлаш;

2017 йил 10 сентябргача бўлган муддатда фермер хўжаликлари билан қайта ишловчи, Тошкент шаҳар ярмаркалари ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ маҳсулот етиштирувчиларга шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс маблағларини тўлаб бериш чораларини кўриш вазифаси юклансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига:

2017 йилнинг 1 сентябргача бўлган муддатда маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликлари ва буюртмачилар ўртасида тузилган контрактация шартномаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.

12. Деҳқон ва фермер хўжаликларининг август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларидан олинадиган даромади ва манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида:

деҳқон ва фермер хўжаликларининг контрактация шартномасида белгиланган ҳажмлардан ортиқча миқдорда етиштирган маҳсулотлари уларнинг ўз ихтиёрида қолиши;

август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлари турлари бўйича экиш, етиштириш ҳамда олинадиган ҳосил учун шартномаларни тузиш ва харид нархларини белгилашда фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини ва манфаатдорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ёндошилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси ва “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти раҳбарларига очиқ майдонларга, боғ-ток қатор ораларига август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни ўз вақтида тўлиқ экиш, агротехник тадбирларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказиш бўйича шахсий масъулияти юклансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 10 кун муддатда август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни экиш ва унинг агротехникасини амалга ошириш учун талаб қилинадиган маблағларни шакллантириш чораларини кўрсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни экиш ва парваришлаш ишлари фермер хўжаликлари томонидан пахта ва ғалладан ташқари алоҳида очилган ҳисоб-рақам орқали амалга оширилади.

Эртаги сабзавот маҳсулотлари етиштириш учун талаб этиладиган кредит маблағларини маҳсулот етиштирувчи ва харид қилувчи ташкилотларга Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаларда ажратиш;

чет элдан олиб келинадиган уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда экиш, йиғиштириб олиш учун талаб қилинадиган махсус техника воситаларини харид қилиш учун маблағларни ўз вақтида конвертация қилиш тавсия этилсин.

15. “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига 10 кун муддатда август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни экиш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарига етказиб бериладиган нархларда белгиланган тартиб асосида етказиб бериш вазифаси юклансин.

Август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни экиш ва уларни парваришлаш учун ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари республикада шаклланган нархларга 10 фоизгача устама қўйилиши орқали таъминлаб берилишига розилик берилсин.

16. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси “Маҳалла” хайрия жамоат фонди 2017 йилнинг 25 декабргача ўзларининг бўлималарини жалб қилган ҳолда фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни инструментал ўлчовдан ўтказсин.

17. Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди билан биргаликда август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини етиштириш бўйича илғор тажрибалар ва унинг иқтисодий самараси тўғрисидаги махсус кўрсатув ҳамда эшиттиришларни мунтазам равишда ташкил этиш.

18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда жорий йилнинг 20 августигача август пиёзи ва саримсоқпиёз экинлари экиш ҳамда 10 ноябргача тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экиш ва етиштириш агротехникаси бўйича кўргазмали – амалий ўқув-семинарларини ташкил этсинлар:

бир ой муддатда республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда очиқ майдонларга, боғ ва ток қатор ораларига август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлари навлари бўйича жойлаштириш, экиш ва парваришлаш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқсин ва жойларга етказсинлар.

19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш “2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси15.07.2017Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни, узумчиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш02.08.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 02.08.2017-16.08.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш17.08.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш20.08.2017Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни, узумчиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бошқармаси

So`rovnoma natijalari