Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Информатика ва ахборот технологияларини самарали ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-08-10 20:33:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-08-25 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
ҚАРОРИ

Информатика ва ахборот технологияларини

самарали ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида

Бугунги кунда миллий иқтисодиётимизнинг тармоқлари ва соҳаларини халқаро андозалар асосида ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жадал суръатларда жорий этилиши билан бевосита боғлиқ эканлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда.

Бироқ, республикадаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг замонавий компьютер техникалари билан таъминланганлик даражаси, улардан таълим жараёнида мақсадли ва самарали фойдаланилиши, ўқув режа ва дастурлари, профессор-ўқитувчиларнинг дарс жараёнида компьютер техникасидан фойдаланиш бўйича билим даражасини атрофлича ўрганиш натижасида муайян нуқсонлар, камчиликлар ва муаммолар мавжуд эканлиги аниқланди.

Биринчидан, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари компьютер техникалари билан етарлича таъминланмаган. Шунингдек, ушбу таълим муассасаларининг айримларида компьютер синфлари ташкил этилмаган, ахборот ресурс марказлари компьютер техникаси билан таъминланмаган ёки моддий ва маънавий жиҳатдан эскирган бўлиб, ўқув жараёнида фойдаланилмаяпти.

Иккинчидан, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ўқитиш учун дарс соатлари ҳажмлари кам ажратилган.

Таълим муассасаларида информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича ўқув дастурлари ва ўқув режаларининг таҳлили таълимнинг деярли барча босқичларида уларнинг бир-биридан фарқ қилмаслигини, яъни таълимнинг узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига риоя этилмаганлигини, кўпчилик мавзулар таълимнинг барча босқичларида қайта-қайта ўқитилаётганлигини кўрсатмоқда. Барча таълим босқичларида ўқитиладиган мавзуларнинг фарқи атиги 20 фоизни ташкил этмоқда.

Учинчидан, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича билим даражасини баҳолашга оид ўтказилган тест синовлари натижасига кўра, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг 33 фоизи, шу жумладан магистрантларнинг 49,7 фоизи салбий баҳоланган.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг келгусида Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрнини янада юқори мавқега кўтарилиши учун ҳал қилувчи соҳа эканлигини инобатга олган ҳолда замонавий кадрларни етиштиришга қўйиладиган талабларни кучайтириш, эскича қарашларни тубдан ўзгартириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб, республикадаги барча умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини ўрганишни биринчи синфдан ўқитиш тизимининг босқичма-босқич жорий этилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Баҳодиров Музаффар Қодир ўғли 2017-08-15 13:13:52

1 ойдан кам вакт колган 1 синфлар мактабга чикишига. Шу вакт ичида информатика китобини чикаришга улгурилармикан?

2. Белгилаб қўйилсинки:

умумтаълим мактабларининг биринчи синфларида дарслар компьютер қурилмалари тузилиши, ундаги дастурлар, клавиатура ва экранда расмлар, ҳарфлар ва турли белгиларни ўйинлар шаклида таништириш асосида, иккинчи синфдан бошлаб эса, клавиатура тренажерларда алифбо, қисқа матнлар ва кичик дастурлардан фойдаланишни ўзлаштиришдан босқичма-босқич бошланади;

умумтаълим мактабларининг бешинчи синфидан бошлаб, аниқ бир дастурлаш тили соҳасини ўзлаштиришга ихтисослаштирилган ҳолда, шу жумладан амалий, тизимли ва веб-дастурлаш йўналишидан бирини танлаб ўқитишга йўналтирилади;

[ izohlar (4) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

ydb mchj директор 2017-08-11 15:42:13

Необходимо непосредственно определить язык программирования а не давать на откуп преподавателям, допустим знание Бейсика или Паскаля не даст возможности развиваться ребенку. В пятом классе средний ребенок не сможет освоить язык программирования. Необходимо разработать последовательную учебную программу начинающуюся от основ логики и алгоритмизации в пятом классе до программирования на каком нибудь современном и универсальном языке программирования(Java, Python) в 9 классе , включающую в себя навыки работы в офисных программах, составление документов, проведение расчетов в электронных таблицах и тп.

ydb mchj директор 2017-08-11 16:01:52

За целевые показатели усвоения Информатики и ИКТ можно взять Российский ЕГЭ. который содержит следующие разделы:

1. Кодирование и операции над числами в разных системах счисления

2. Построение таблиц истинности логических выражений

3. Анализ информационных моделей

4. Базы данных. Файловая система

5. Кодирование и декодирование информации

6. Анализ и построение алгоритмов для исполнителей

7. Анализ диаграмм и электронных таблиц

8. Анализ программ

9. Кодирование и декодирование информации. Передача информации

10. Перебор слов и системы счисления

11. Рекурсивные алгоритмы

12. Организация компьютерных сетей. Адресация

13. Вычисление количества информации

14. Выполнение алгоритмов для исполнителя Робот

15. Поиск путей в графе

16. Кодирование чисел. Системы счисления

17. Запросы для поисковых систем с использованием логических выражений

18. Преобразование логических выражений

19. Обработка массивов и матриц

20. Анализ программы с циклами и условными операторами

21. Анализ программ с циклами и подпрограммами

22. Оператор присваивания и ветвления. Перебор вариантов, построение дерева

23. Логические уравнения

24. Исправление ошибок в программе

25. Алгоритмы обработки массивов

26. Выигрышная стратегия

27. Программирование

28. Кодирование цвета

29. Символьные строки

30. Обработка символьных строк

31. Аппаратная организация компьютера

32. Вычисления в электронных таблицах

ydb mchj директор 2017-08-11 16:05:06

Так же считаю необходимым в рамках информатики обучать детей Логике, на пример такими задачами:
В школьном первенстве по настольному теннису в четверку лучших вошли девушки: Наташа, Маша, Люда и Рита. Самые горячие болельщики высказали свои предположения о распределении мест в дальнейших состязаниях.Один считает, что первой будет Наташа, а Маша будет второй.Другой болельщик на второе место прочит Люду, а Рита, по его мнению, займет четвертое место.Третий любитель тенниса с ними не согласился. Он считает, что Рита займет третье место, а Наташа будет второй.Когда соревнования закончились, оказалось, что каждый из болельщиков был прав только в одном из своих прогнозов.Какое место на чемпионате заняли Наташа, Маша, Люда, Рита?
Так чтобы к окончанию школы каждый ребенок мог хотябы на бумаге в течении часа решить задачу Энштейна или "Самую сложную логическую задачу":

Есть три бога: A, B и C, которые являются богами истины, лжи и случая в произвольном порядке. Бог истины всегда говорит правду, бог лжи — всегда обманывает, бог случая может говорить и правду, и ложь в произвольном порядке. Требуется определить богов, задав 3 вопроса, на которые можно ответить «да» или «нет». Каждый вопрос задаётся только одному богу, но можно задавать одному богу более одного вопроса. Боги понимают язык, но отвечают на своём языке, в котором есть 2 слова «da» и «ja», причём неизвестно, какое слово обозначает «да», а какое «нет».

Muydinov Abdullo Abdunabiyevich 2017-08-11 23:54:18

Yana bir muammo! 2 guruhga bo'lib o'rgatilayotganda 1-guruhga aynan (chuqurlashtirilgan holda) web-dastur va dasturlashga moyilligi, qiziqishi, talanti bor bollarni 2-guruhga esa qolgan o'quvchilarni odatiy web-dastur va dasturlashning bazaviy ko'rinishida darslarni o'tish kerak. shundagina "Informatika va axborot texnologiyalarini samarali o'rganish" imkoni yaratiladi. Xozir esa aralash usulda esa qiziqishi bor va yo'q o'quvchilar bir birlaridagi imkoniyatlarini kam foydalanishga olib kelmoqda!

умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича ўқитиладиган синф хоналарида ўқувчилар сони 20 ва ундан зиёд бўлганда синфларни икки гуруҳга бўлиб ўқитилади;

умумтаълим мактабларида компьютер синфларининг жиҳозланишига қўйиладиган минимал талаб ўқувчилари сиғими 1500 тагача бўлган умумтаълим мактабларида ҳар бири ўн бешта компьютер билан жиҳозланган иккита компьютер синфлари билан таъминланиши шарт;

умумтаълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитиш учун ажратиладиган ўқув соатлари ҳажми I-IV синфлар учун ҳафтасига 1 соатдан ва V-XI синфлар учун ҳафтасига 2 соатдан, шунингдек, информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларида
V-XI синфлари учун ҳафтасига камида 4 соатдан ажратилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддат ичида умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда олий таълим муассасаларида информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарс берадиган ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни аниқласинлар;

икки ой муддат ичида хориж таълим тизимининг илғор тажрибаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда олий таълим муассасаларининг информатика ва ахборот технологиялари фанининг ўқув режа ва фан дастурларини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқсинлар;

тўрт ой муддат ичида умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда олий таълим муассасалари давлат таълим стандартлари ва малака талабларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

республика ҳудудларидаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда олий таълим муассасаларида информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарс берадиган ўқитувчилар ва педагогларга бўлган эҳтиёжни тегишлигича информатика ва ахборот технологиялари таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда турдош бўлган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари дипломига эга бўлган юқори малакали мутахассислар ҳисобидан қопланишини таъминласинлар.

4. Белгилансинки:

ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари, олий таълим муассасаларида ўқувчилар ҳамда талабаларнинг эгаллаётган касб ихтисосликлари, таълим йўналишлари ва мутахасисликлари профилига қараб информатика ва ахборот технологиялари фанлари қайта ихтисослаштирилган ҳолда ўқитилади;

информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарс берадиган педагогларни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида даврий равишда ҳар уч йилда бир марта малакаси оширилади ҳамда малака ошириш ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга давлат намунасидаги малака аттестати берилади.

5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларини битирган юқори малакали мутахассисларга истисно тариқасида умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарс бериш ҳуқуқи берилсин.

6. “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг компьютер техникаларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш борасида хорижнинг илғор тажрибалари асосида “Яшил ахборот технологиялари”ни татбиқ қилишга ваколатли орган этиб белгилансин.

7. “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари балансида турган яроқсиз ва эскирган компьютерлар, проекторлар ва тармоқ қурилмаларини марказлашган ҳолда ҳисобдан чиқаришни ташкил этиш;

энергия истеъмоли юқори бўлган ҳамда моддий ва маънавий эскирган қурилмаларни энергия тежовчи қурилмалар, бутловчи қисмлар билан босқичма-босқич янгилаб бориш;

касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари балансида турган, айни пайтда мазкур таълим муассасалари ўқув жараёнида фойдаланилмаётган компьютер техникаларини қўшимча сервис хизматларини кўрсатиш орқали умумтаълим мактаблари ўқув жараёнида фойдланишга яроқли ҳолга келтириш ҳамда уларнинг балансига ўтказиш;

таълим муассасаларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва компьютер қурилмалари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) манзилли дастурларининг шакллантирилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

ydb mchj директор 2017-08-11 16:10:23

Забыли про подключение к сети Тасикс, в сельской местности более половины школ не имеет подключения к сети и преподаватели за свой счет организовывают Интернет в школах.

Muydinov Abdullo Abdunabiyevich 2017-08-12 00:20:00

Ta'lim muassasalarini kompyuter va uning qurilmalari bilan ta'minlashda 1 ta katta "tushunarsiz" muammo! Masalan maktabga 15 ta kompyuter va uning qurilmalari (Monitor, sistenbiy blok, klaviatura va sichqoncha) keltirildi deylik. Xisob fakturasida 1 komplekt kompyuterning baxosi oddiy texnika do'konidagi narxlardan kamida 2-3 barobar qimmat turishini ko'rish mumkin. Yechim uchun: Har bir ta'lim muassasasining hisob raqamiga faqat kompyuter va uning qurilmalari (Monitor, sistenbiy blok, klaviatura,sichqoncha, printer, skanner, video proyektor va x.k) lar sotib olish uchun mablag' ajratilsa hamda muntazam monitoring qilinsa. Shunda 15 ta o'rniga kamida 30 ta va undan ortiq miqdorda kompyuter va uning qurilmalarini sotib olish imkoni paydo bo'lardi. Vaxolanki bu 15 ta kompyuter va uning qurilmalari oddiy texnika do'konidagi kompyuterlardan xech ham farq qilmaydi ba'zi hollarda eskirgan modellar ham bo'lishi mumkin.

8. Яшил ахборот технологияларини молиялаштиришнинг асосий манбаи этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини қайта қуриш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари;

олий таълим муассасаларининг моддий-техник жамғармаси маблағлари;

олий таълим муассасаларида тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлари;

олий таълим муассасаларига мақсадли равишда ажратиладиган давлат бюджети маблағлар;

халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатларнинг беғараз грантлари ва техник кўмаклари;

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар;

таркибида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар қошидаги жамғармалари;

Қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маблағлар.

9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2018 йил 1 январигача информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарс берадиган ўқитувчилар малакасини ошириш ўқув режалари ва малака талабларини, ўқув услубий мажмуалар ва тарқатма материалларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

республика ҳудудларидаги таълим муассасаларининг моддий-техник базасидан ҳамда педагоглари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда сайёр малака ошириш курсларини ташкил қилсинлар.

10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда таълим муассасаларининг информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчиларини тест асосида билимини рейтингли баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Muydinov Abdullo Abdunabiyevich 2017-08-12 00:23:53

O'qituvchi sifatli ta'lim berishi uchun unga yani kompyuter o'quv xonasi uchun alohida operator shtati joriy etilsa. ta'lim muassasalarida bunday shtatlar hozir mavjud emas. Operator kompyuter va uning qurilmalarini soz holda turishida o'qituvchiga katta yordamchi bo'lardi.

ydb mchj директор 2017-08-12 14:02:23

Думаю необходимо в сметах школ предусмотреть расходы на ремонт техники, причем не абы как а по определенному нормативу, тех осмотр 1 раз в квартал, замена винчестера 1 раз в 2 года, и тп

11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Юнусходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасиЎзбекистон Республикаси Президенти қарори 2017 йил 1 сентябргача Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

So`rovnoma natijalari