Hujjat nomi
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat veterinariya qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-08-18 12:09:12
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-09-04 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан

2017 йил ___ ______да қабул қилинган
Олий Мажлис Сенати томонидан

2017 йил ___ _______да маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган “Ветеринария тўғрисида”ги 935-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-397-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, 12-сон, 453-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси (бундан буён матнда Давлат ветеринария қўмитаси деб юритилади):

ветеринария соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

ветеринария соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда улар амалга оширилишида иштирок этади;

ветеринария соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

давлат ветеринария назоратини амалга оширади;

давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ветеринария соҳасидаги фаолиятни бевосита амалга оширувчи ҳамда тадбирлар ва дастурларни рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг, шунингдек ушбу соҳадаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;

эпизоотик осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактик ишларнинг самарадорлигини мониторинг қилади;

мамлакатимиз ҳудудларига ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлайди, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этади, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқаради;

ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига белгиланган тартибда рухсатнома беради;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишни ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини беришни амалга оширади;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини таъминлайди, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашё хавфсизлигини таъминлашда идоравий ҳамда ишлаб чиқариш ветеринария хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ветеринария соҳасида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларини ветеринария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштиради;

кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади, раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштиради, шу жумладан, тизимга қарашли идораларнинг уларга юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижроси бўйича масъулиятини оширади;

халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этади, халқаро ветеринария ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди.

Давлат ветеринария қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин”;

2) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

10-модда. Давлат ветеринария хизматини бошқариш

Давлат ветеринария хизмати Давлат ветеринария қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари, давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, туманлар ва шаҳарлар ветеринария бўлимлари, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, лабораториялар, Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази ҳамда ветеринария участкалари, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларидан, давлат чегарасидаги ва транспортдаги ветеринария пунктлари (участкалари)дан ва бошқа муассасалардан иборатдир.

Давлат ветеринария қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Туманлардаги, шаҳарлардаги давлат ветеринария хизматини бошқаришни туманлар ва шаҳарлар ветеринария бўлимлари амалга оширади. Туманлар ва шаҳарларнинг ветеринария бўлимлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ташхис маркази, Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий маркази, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, шунингдек давлат чегарасидаги ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) раҳбарлари Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан тайинланади.

Давлат ветеринария хизмати бошқа муассасаларининг раҳбарларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига ва тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот берадилар.

Давлат ветеринария қўмитасининг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Давлат ветеринария қўмитаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади”;

3) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

12-модда. Давлат ветеринария инспекторлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари (раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бундан мустасно), Давлат ветеринария қўмитасининг Давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлариҳисобланадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

Туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимларининг бошлиқлари тегишинча туманлар ва шаҳарларнинг бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланадилар.

Ветеринария участкаларининг ва бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг мудирлари тегишли равишда участкалардаги ва бозорлардаги давлат ветеринария инспекторлариҳисобланади.

Давлат чегарасидаги ва транспортдаги ветеринария назорат пунктларининг (участкаларнинг) бошлиқлари ҳамда ветеринар врачлари тегишинча Давлат чегарасидаги ва транспортдаги ветеринария назорат пунктларининг (участкаларнинг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланадилар”;

4) 14-модданинг иккинчи қисмидаги “Давлат ветеринария бош бошқармаси” деган сўзлар “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 17-модданинг иккинчи қисмидаги “Давлат ветеринария бош бошқармаси” деган сўзлар “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 19-модданинг биринчи қисми ўн биринчи хатбошисидаги “Давлат ветеринария бош бошқармаси” деган сўзлар “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 22-модданинг бешинчи қисмидаги “Давлат ветеринария бош бошқармаси” деган сўзлар “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 27-модданинг учинчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
ва сув хўжалиги вазирлиги” деган сўзлар “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидагикодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда, 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165, 182-моддалар; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 37-сон, 408-модда, 51-сон, 514-модда; 2005 й., 37-38-сон, 280-модда, 51-сон, 374-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 39-сон, 385-модда, 41-сон, 405-модда, 51-52-сон, 498, 501-моддалар; 2007 й., 14-сон, 134, 134-моддалар, 15-сон, 154-модда, 17-18-сон, 170-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 400-модда, 50-51-сон, 504, 512-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 88-модда, 16-сон, 117-модда, 17-сон, 129-модда, 37-38-сон, 367-модда, 39-сон, 391-модда, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 41-сон, 439-модда, 50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551, 553, 555, 557-моддалар; 2010 й., 20-сон, 146-модда, 21-сон, 161-модда, 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313, 317-моддалар, 38-сон, 329-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 479, 484, 485-моддалар; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 16-сон, 162-модда, 17-сон, 168-модда, 36-сон, 365-модда, 40-сон, 410-модда, 52-сон, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда) 259-моддасининг иккинчи қисми учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг давлат ветеринария инспекторлари, туманлар ва шаҳарларнинг бош давлат ветеринария инспекторлари, давлат чегараси ва транспортдаги ветеринария назорат пунктларининг (участкаларининг) давлат ветеринария инспекторлари ҳамда ветеринария участкаларининг ва бозорлардаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияларининг давлат ветеринария инспекторлари – энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга”.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинганОзиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги 483-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 239-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 113-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 4-модданинг биринчи қисмидаги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Бош давлат ветеринария бошқармаси” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 10-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Янги озиқ-овқат қўшимчаларини, махсус қўшиладиган биологик фаол моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва ишлаб чиқаришга фақат токсикология-гигиена жиҳатидан баҳолангандан кейингина Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг рухсатномаси билан йўл қўйилади”.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинганАҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 215-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 84-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 553-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 8-модданинг биринчи қисмидагиҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг давлат ветеринария хизмати” деган сўзлар “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 10-моддадаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг давлат ветеринария хизмати” деган сўзлар “Давлат ветеринария қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----

So`rovnoma natijalari