Hujjat nomi
2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Norin tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Norin tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-08-18 17:53:40
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-09-03 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Норин туманида 2017 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:

иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;

жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича – эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин;

туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.

3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (У.Абдуллаев):

корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари В Нуралиев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш туман худудидайил давомидатуман ҳокимининг ўринбосари, туман бандликка кўмаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari