Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-08-27 18:00:30
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-09-11 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № _____, ____-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:

1) 67-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги”;

еттинчи – ўн биринчи хатбошилари тегишинча саккизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2) қуйидаги мазмундаги 71-1-модда билан тўлдирилсин:

“71-1-модда. Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторингини ўтказиш

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги, мониторинг ўтказилган даврда ҳақиқатда ишлаётган ходимлар сонини аниқлаш ва шу орқали солиқ солинадиган базани аниқлаштириш мақсадида ўтказилади.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги, солиқ тўловчиларнинг жойлашувидан ва фаолият туридан қатъий назар уларга тегишли бўлган барча объект ва ҳудудларда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда мавжуд ходимларни санаб чиқиш ҳамда натижаларини далолатнома билан расмийлаштириш орқали амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати органларида ўтказилган камерал назорат натижаларига кўра, солиқ тўловчилар томонидан давлат солиқ хизмати органларига топширилган солиқ ҳисоботларида ходимларнинг рўйхати, иш ҳақи фонди ҳамда ходимлар сонини камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовут ва номутаносибликларни мавжудлиги;

юридик шахслар ва фуқароларнинг ариза ва мурожаатлари;

бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлари билан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларда кўрсатилган ходимлар сони ўртасида фарқларнинг мавжудлиги мониторинг ўтказилишига сабаб бўлади.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторинги, солиқ назорати тадбири ҳисобланади ва Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишиш талаб этилмайди.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторингини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосарлари томонидан қабул қилиниб, буйруқда мониторинг ўтказиладиган субъект, унинг асосий фаолият тури, мониторинг ўтказиш жойлари ва муддати, мониторинг ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаблар, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг мониторинг ўтказадиган мансабдор шахс (шахслар) таркиби кўрсатилади.

Мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар) солиқ тўловчилардан бошқа ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга ёки хўжалик фаолиятига бошқача тарзда аралашишига йўл қўйилмайди.

Мониторинг ўтказувчи шахс (шахслар) мониторинг натижалари юзасидан далолатнома тузади. Далолатноманинг кўчирма нусхаси солиқ тўловчиларга топширилади.

Мониторинг натижаларидан фақат давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги ходимлар сонини тўғрилигини таҳлил этишга, шунингдек солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ муносабатларни ҳаққонийлигини аниқлашда фойдаланилади.

Солиқ тўловчиларнинг ходимлари сонини мониторингини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.”.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Фарход Курбонов Садуллаевич 2017-08-28 14:59:43

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилаётган ушбу ўзгартиришдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддасига "Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш" ҳам ўзгартириш киритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Qabul qilindi 2017-08-31 15:42:56
Кўриб чиқиш учун қабул қилинди

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонун ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг якуний таҳририни ишлаб чиқиш2017 йил 27 августга қадарДавлат солиқ қўмитаси
2Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш учун ягона порталга жойлаштиришЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жойлаштириш2017 йил 27 августДавлат солиқ қўмитаси
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини муҳокама қилиш2017 йил 27 августдан 11 сентябрга қадарДавлат солиқ қўмитаси ва муҳокама иштирокчилари
4Таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига ўзгартиришлар киритишМуҳокама иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда якуний Қонун лойиҳани ягона порталга жойлаштириш2017 йил 14 сентябрга қадарДавлат солиқ қўмитаси
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишЎзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юбориш2017 йил 15 -21 сентябрдаДавлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар
6Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун киритишКелишилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш2017 йил 25 сентябрга қадарДавлат солиқ қўмитаси

So`rovnoma natijalari