Hujjat nomi
2018 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Chust tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Chust tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-13 11:41:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-09-28 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЧУСТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

“____” ________ 2017 йил №_____ Чуст тумани

2016 йил _______ Чуст шаҳри

2018 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини

ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) 65-моддаси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17, 22-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш
марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларни вақтинча иш ҳақи олиш ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Чуст туманида 2018 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:

иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;

жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича–эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.

3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Б. Маллаев):

корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Баходиров зиммасига юклатилсин.

Туман хокими Б.Охунов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Чуст туманида 2018 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил тўғрисида қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш Чуст туманида 2018 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил тўғрисида қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш1 кунБандликка кўмаклашиш маркази (Б.Маллаев)

So`rovnoma natijalari