Hujjat nomi
Туманда 2016 йил январь-ноябрь ойларида “Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг ижроси ҳамда бу борада 2017 йил “Аҳоли бандлиги дастури” прогноз кўрсаткичларини тасдиқлаш ва амалга ошириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Namangan tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Namangan tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-15 17:40:16
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-09-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 октябрдаги 9-сонли йиғилиш баёни, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил 16 ноябрдаги 286-III-сонли, Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги СҚ-63-III-сонли, Ҳалқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг 2016 йил 20 ноябрдаги 27/5-5-сонли, Наманган туман хокимининг 2015 йил 29 декабрдаги 05/11-37-сонлиқарорлари билан Наманган туманида 2016 йилда 375 та лойиҳаларда 5983 та иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Ишчи комиссия томонидан амалга оширилган тадбирлар натижасида ҳисобот даврида 866 та лойиҳаларда 5993 та ёки 100,2 фоиз иш ўринлари ташкил этилди.

Иш ўринларининг 2787 таси аёллар, 1260 таси мигрантлар, 2707 таси ёшлар, 1911 таси касб-хунар коллеж битирувчилар таркибига тўғри келди.

Хусусан, 2016 йилда саноатни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастури, инвестиция ва маҳаллийлаштириш дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун 31 та лойиҳада 700 та (100,0%) иш ўрни яратилди.

Биргина, Наманган туман, Шербулоқ даҳасида “Мерри мед фарм” МЧЖда ампула медикоментлар ишлаб чикаришни модернизация қилишда 500 млн сўм кредит ҳисобига 50 та иш ўрни ташкил этилиб, ушбу яратилган иш ўринларига 15 нафар тиббиёт коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида Наманган туманидаги “Ўрикзор барпо этувчи” фермер хўжалиги томонидан макарон махсулотлариини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш хисобига 15 та иш ўринлари ташкил этилди. Бунинг хисобига 5 нафар коллеж битирувчиларини бандлиги таъминланди.

Дастур доирасида кам қувватда ишлаётган ва фаолият кўрсатмаётган корхоналар, бўш турган объектларни тадбиркорларга бериш ва қурилиши тугалланмаган объектларни ишга тушириш натижасида 71 та лойиҳада 614 та (100,0%) иш ўрни яратилди.

Иш ўринларини ташкил этишда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлари алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Хусусан, тижорат банклари томонидан корхоналарни молиявий қўллаб қувватлашга йўналтириш орқали 225 та лойиҳада 1273 та (100,0%) иш ўринлари ташкил этилди.

Хусусий мулк ва кичик бизнесни ишончли ҳимоялаш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва Ҳукумат томонидан белгиланган енгилликлардан кенг фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб борилгани, ўтказилган семинар ва учрашувлар ҳисобига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда 2535 та иш ўринлари яратилиб, умумий иш ўринларидаги улуши 42.3 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, мухандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда қишлоқ жойларида наъмунали уй-жой қуриш дастурларини амалга ошириш хисобига 18 та лойиҳада 341 та иш ўринлари яратилди.

Туманда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва оптималлаштириш дастурини тизимли амалга ошириш, дехқон ва фермер хўжаликларини ривожлантиришда 31 та лойиҳада 310 та (102,3%) иш ўринлари ташкил этилиб, аҳоли бандлиги таъминланди.

“Аҳолини иш билан таъмилаш тўғрисида”ги Қонуннинг 16-модасига асосан вилоятдаги демографик омил ва меҳнат бозоридаги вазиятни таҳлил қилган ҳолда, аҳолини иш билан бандлик даражасини ошириш юзасидан буюртманома ишлаб чиқилди.

2016 йилда аҳолини иш билан таъминлашнинг мукаммал Дастурини ишлаб чиқиш мақсадида жойларда меҳнат бозорининг ҳақиқий аҳволини таҳлил қилиш мақсадида маҳалла, ички ишлар, бандлик бўлимлари билан биргаликда жорий меҳнат бозори ҳолати, шу жумладан иш жойларига муҳтож бўлган аҳолининг реал сони бўйича таҳлилий материаллар тайёрланди.

Натижада, 2017-2020 йилларда туман бўйича 32,3 мингта, 2017 йилда 9,6 мингта доимий иш жойларига эхтиёж аниқланди.

Ушбу эҳтиёжни қоплаш мақсадида 2017 йилда туманда “Аҳоли бандлиги дастури”нинг дастлабки параметрлари ишлаб чиқилди.

Дастур туман ҳокимлигининг Ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази ва бошқа алоқадор ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилди.

Дастур ишлаб чиқишда лойиҳачиларга ер, тижорат банкларининг кредитлари, инфратузилма таъминоти масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

2017 йил дастури кейинги йилга белгиланган макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари, бюджет, солиқ ва инвестиция сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилинган тармоқ ва ҳудудий дастурлар билан узвий боғланган.

Жумладан, мақсадли комплекс дастурларга мувофиқ янги объектларни ишга туширилиши, ишлаб турган корхоналарни қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш натижасида жами 2786 та доимий иш ўринлари, шундан, мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этиладиган иш ўринлари, 2533 та, шу жумладан, саноатда 1574 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 371 та, озиқ-овқат дастурлари йўналишида 155 та, қурилиш соҳасида 345 та, ижтимоий инфратузилма соҳаларида 88 та, ишламасдан турган корхоналарни фаолиятини тиклашда 253 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 597 нафар фуқаролар якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, 756 нафар қишлоқ хўжалигида бир марталик ва мавсумий ишларда банд, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашда ва қурилишда, 2339 нафар шахсий томорқа ва дехқон хўжаликларида, уй меҳнати ва оилавий тадбиркорлик йўналишида ўзини ўзи банд қиладиганларни ташкил этади.

Иш ўринлари таркибига 2377 таси ёшлар, 2266 таси хотин-қизлар, 497 таси четдан қайтадиган мигрантлар учун жой ажратилган.

Бу эса дастурда белгиланган жами иш ўринларида мақсадли дастурлардаги иш ўринларининг улуши 45.8 фоизни ташкил этади.

Дастур доирасида бошқармалар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ҳар бир аниқ корхона бўйича иш ўрни яратишнинг тармоқ дастурларини ҳамда илгари яратилган иш жойларини сақлаб қолиш ва барқарор фаолият юритишини сўзсиз таъминлашга доир комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган.

Туманда 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларини бажаришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш хамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олиш мақсадида, «Махаллий давлат хокимияти тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси 1993 йил 9-сон 320-модда) 24-моддасига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Наманган туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори И.Хошимовнинг 2016 йилда “Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг ижроси ҳамда бу борада “2017 йил “Аҳоли бандлиги дастури” прогноз кўрсаткичлари юзасидан қилган маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туманда 2017 йилда “Аҳоли бандлиги дастури” параметрлари белгиланган иш ўринлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Халқ депуталари туман Кенгаши туманда иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларни доимий равишда тахлил қилиб, бу борада аниқланган муаммоларни хал этиш бўйича амалий ёрдам берсинлар ва ҳар чорак якуни бўйича туман Кенгашига маълумот тақдим этиб борсинлар.

4. Туман электр тармоқлари корхонаси (А.Халилов), “Водийгазтаъминот” корхонаси туман бўлими (Э.Ахмедов), “Сувоқава” корхонаси (А.Тиллаев)га тасдиқланган дастур лойиҳачиларга белгиланган тартибда узлуксиз электр, газ, сув таъминотини ҳал этиб бориш вазифаси юклатилсин.

5. Тумандаги тижорат банк рахбарлари дастурдаги иш ўринлари яратиладиган лойиҳаларга белгиланган муддатда кредит маблағларни ҳамда конвертация масалаларини ҳал этиш вазифаси топширилсин.

6. Иш ўринларини тармоқ параметрлари ижроси юзасидан:

туман хокимининг биринчи ўринбосари (Р.Расулов) йирик объектларда ҳамда саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис, савдо умумий овқатланиш, транспорт алоқа ва бошқа сохалардаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш хисобига ташкил этиладиган иш ўринлари хисобига;

архитектура ва қурилиш бўлими (Б.Қўчқаров) қурилиш ва уй жойларни таъмирлаш соҳасидаги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларида ташкил этиладиган иш ўринларига;

бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Т.Ботирхонов), “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди (М.Худойбердиев) уй меҳнати ҳамда юридик шахс ташкил этмай туриб, тадбиркорлик билан шуғулланиш хисобига ташкил этилган иш ўринлари бўйича;

қишлоқ хўжалик бўлими (Ғ.Халилов), фермерлар Кенгаши (А.Ғафаров) деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларни кенгайтириш хисобига ташкил этилган иш ўринлари бўйича;

туман давлат солиқ инспекцияси (А.Мамадалиев) якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, шу жумладан ПФ-4725-сонли Фармон имтиёзлари бўйича норасмий тадбиркорларни расмийлаштириш, фаолиятини тўхтатган корхоналар фаолиятини тиклаш хисобига ташкил этилган иш ўринлари бўйича;

туман статистика бўлими (С.Усмонов) маълумотларда яратилаётган иш ўринларини статистик хисоботларда акс эттириш ҳолати бўйича;

бандликка кўмаклашиш маркази (И.Хошимов), тумандаги барча касб-хунар колежлари коллеж битирувчиларини бандлиги бўйича;

тумандаги тижорат банк раҳбарлари хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган кредит маблағлари хисобига яратилган иш ўринлари бўйича ҳар ой якунининг 1-санасига туман ишчи комиссиясига аҳборот тақдим этиб борсин.

7. Бандликка кўмаклашиш маркази (И.Хошимов), тумандаги барча касб-хунар коллежлари жорий йил коллеж битирувчиларни аниқ иш жойларига жойлаштириш бўйича қатъий иш ташкил этсин ва битирувчилар бандлигини таъминлаш юзасидан ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаларни сифатли ўтказилишини таъминласин.

8. Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг 2017 йил 12 январдаги “Туманда 2016 йил январь-ноябрь ойларида “Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг ижроси ҳамда бу борада 2017 йил “Аҳоли бандлиги дастури” прогноз кўрсаткичларини тасдиқлаш ва амалга ошириш тўғрисида”ги 05/25-69-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

9. Мазкур қарор “Истиқлол” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

10. Халқ депутатлари туман Кенгашининг мазкур қарорининг бажарилишини назорат қилишни туман хокимининг биринчи ўринбосари Р.Расулов хамда халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялар аъзолари зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туман ҳокимининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқишТуман ҳокимининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш1 кунИ.Хошимов

So`rovnoma natijalari