Hujjat nomi
2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Yangiqo'rg'on tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Yangiqo'rg'on tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-20 16:31:27
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини

ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) 65-моддаси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17, 22-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш
марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларни вақтинча иш ҳақи олиш ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6,25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Янгиқўрғон туманида 2018 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:

иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган Низоми талаблари асосида ташкил этилиши таъминлансин;

жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича – эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши таъминлансин;

туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси билан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар 3 кун муддатда марказга тақдим қилинсин.

3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (У.Тўрахонов):

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин;

жамоат ишларини ташкил этилишини корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан тўлиқ таъминланиши бўйича қатъий назорат ўрнатилсин.

4. Мазкур қарор “Янгиқўрғон хаёти” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Кўпайсинов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туман ҳокимининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқишТуман ҳокимининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш1 кунУ.Тўраханов
2Туман ҳокимининг қарори лойиҳасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мухокама учун жойлаштиришТуман ҳокимининг қарори лойиҳасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мухокама учун жойлаштириш15 кунЯнгиқўрғон тумани ҳокимлиги
3Туман ҳокимининг қарори лойиҳасини вилоят адлия бошқармасида экспертизадан ўтказишТуман ҳокимининг қарори лойиҳасини вилоят адлия бошқармасида экспертизадан ўтказиш3 кунЯнгиқўрғон тумани ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси
4Туман ҳокимининг қарорини қабул қилишТуман ҳокимининг қарорини қабул қилиш1 кунЯнгиқўрғон тумани ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari