Hujjat nomi
Андижон шаҳридаги Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati Andijon shahri hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati Andijon shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-22 13:12:31
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-07 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Андижон
шаҳар ҳокимининг

ҚАРОРИ

Андижон шаҳридаги Ижтимоий
ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2018 йилда ишга
жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан
таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ахборотномаси

1998 йил 5-6, 97) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида”ги
Қонунининг(Ўзбекистон Республикаси
қонун хужжатлари тўплами 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан
тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни
ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”гиНизом (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар
тўплами 2008 йил 34-сон,

333-модда)га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган
шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида “Махаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги
Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Андижон шаҳридаги ижтимоий муҳофазага муҳтож
ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2018 йилда ишга
жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам микдорини белгилаш бўйича комиссия
таркиби 1-иловага, мазкур тоифадаги шахслар учун жойларнинг энг кам микдори
белгиланган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати 2-иловага, 2018 йил
учун иш ўринларини
банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган
шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам микдори 2-иловага
мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сони (49398 нафар)дан 7 фоиз
микдорида (3406 та) шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон
болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар учун 1.3 фоиз
(641 нафар);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар
учун 1.9 фоиз (933.5 нафар);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар
учун 0.2 фоиз (95 нафар);

ногиронлар учун 2.9 фоиз (1427 нафар,
юқорида кўрсатилган иш ўринларига шаҳарда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш
бўйича талаб 64 та бўлганлиги сабабли, келгусида 1363 та иш ўринни битирувчилар
учун банд этиб қўйилсин);

пенсия ёшига яқинлашиб қолган шаҳслар
учун 0.2 фоиз (75 нафар);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод
қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий
чоралар кўрилган шаҳслар учун

0.2 фоиз (76 нафар);

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш
топишда қийналаётган фуқароларнинг бошқа тоифалари учун 0.3 фоиз (158.5 нафар)
миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар
томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини
таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ
бўлиши жумладан, ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор
кўп болали

ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни
уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш
ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг
касб бўйича тайёргарлигига мувофик бўлган иш ўринлари;

муддати харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун
уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шартлари бўйича
аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш
имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид
кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш
кидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун –
махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони
ўтаётган ёки суд карорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган
шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнингкасб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган
холдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарга, малакага эгабўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани
талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Шаҳардаги мавжуд корхона, ташкилот ва
муассасаларнинг рахбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2008 йил

20 августдаги 186-сон карори билан тасдикланган “Ижтимоий муҳофазагамуҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни
ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд килиб кўйиш тартиби тўғрисида”ги
Низомга мувофик ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахслар
учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган
шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш
берувчи) томонидан календарь йилнинг 1-чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрисида
шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига

1-чорак тугаганидан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда шаҳар бандликка
кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига юқорида кўрсатилган
тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомнинг 2-иловасига
мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиш;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган
сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш
қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг
тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига ҳам
амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳалий давлат ҳокимияти
органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қаралсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг
мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган
шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд килиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 15-бандига мувофик жарима солинади.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналиётган
шахслар учун банд килиб қўйиладиган иш ўринларни шаҳар ҳокимлиги томонидан
белгиланган миқдоридан ортикча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини
ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини шаҳар бандликка кўмаклашиш ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан
қоплаш ҳуқуқига эгадир.

7. Шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази бир ҳафта
муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот рахбарлари этиборига
етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор 2018 йил 1 январдан кучга
киритилсин.

9. Мазкур қарор “Андижоннома” газетасида расмий
эълон килинсин

ва ҳокимликнинг веб сайтига жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан
шаҳар ҳокимининг

2016 йил 28 декабрдаги 941-Қ-сонли қарори 2018 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш шаҳар
Бандликка кўмаклашиш маркази директори Д.Усманова
зиммасига юклатилсин.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

AJ UZ TONG HONG KO AJ UZ TONG HONG KO qoshma korhona 2017-10-06 10:23:09

Наименование нашей компании: Акционерное общество СП «Уз Тонг Хонг Ко», образовано в 1995году, учредителями являются «Узавтосаноат» и Южная Корея. Место расположение нашей компании: г. Андижан, ул. Индустральная 4а. В настоящее время по причине снижения объема производства СП «Уз-Тонг Хонг Ко.» вынуждено было отпустить на отпуска, а в августе текущего года 100% рабочих на трудовой отпуск. В связи со снижением производственного плана и в целях предотвращения сокращения рабочих мест на предприятии разработано система работы «АБД» смены.Согласно прогнозных показателей производства численность работников предприятия СП «Уз-Тонг Хонг Ко.» в данное время укомплектовано рабочей силой в полном объеме на 100% в соответствие с загруженностью производства. В виду снижения прогнозных показателей и показателей объема наш завод не имеет возможности обеспечить дополнительными рабочими местами на 2018 год. В связи с вышеизложенного просим Вас не резервировать рабочие места для лиц социально защищенных (КВОТА) на 2018 год относительно АО «Уз Тонг -Хонг Ко».



AJ UZ TONG HONG KO AJ UZ TONG HONG KO qoshma korhona 2017-10-06 10:28:41

Наименование нашей компании: Акционерное общество СП «Уз Тонг Хонг Ко», образовано в 1995году, учредителями являются «Узавтосаноат» и Южная Корея. Место расположение нашей компании: г. Андижан, ул. Индустральная 4а. В настоящее время по причине снижения объема производства СП «Уз-Тонг Хонг Ко.» вынуждено было отпустить на отпуска, а в августе текущего года 100% рабочих на трудовой отпуск. В связи со снижением производственного плана и в целях предотвращения сокращения рабочих мест на предприятии разработано система работы «АБД» смены.Согласно прогнозных показателей производства численность работников предприятия СП «Уз-Тонг Хонг Ко.» в данное время укомплектовано рабочей силой в полном объеме на 100% в соответствие с загруженностью производства. В виду снижения прогнозных показателей и показателей объема наш завод не имеет возможности обеспечить дополнительными рабочими местами на 2018 год.При этом, создание новых рабочих мест не обеспеченной рабочими часами при низком уровне плана производства приводит в замешательство корейских учредителей компании, постоянно оказывающих помощь в трудных ситуациях. Возникновение таких факторов отрицательно влияет на исполнение законов касающихся защиты интересов иностранных инвесторов.В связи с вышеизложенного просим Вас не резервировать рабочие места для лиц социально защищенных (КВОТА) на 2018 год относительно АО «Уз Тонг -Хонг Ко».

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Андижон шаҳридаги Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2018 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш Ишсиз, ижтимоий мухофазага мухтож аҳолини ишга жойлаштириш.Ушбу қарор 2018 йил 1 январдан 2019 йил 1 январгачаКорхона ва ташкилотлар, Андижон шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari