Hujjat nomi
Тошкент шаҳридаги транспорт воситаларини 2015 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-01-29 11:10:34
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-02-13 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тошкент шаҳридаги транспорт воситаларини 2015 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 215-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситаларининг (кейинги ўринларда матнда "транспорт воситаларининг" деб юритилади) 2014 йилда мажбурий техник кўригини (кейинги ўринларда матнда "техник кўригини" деб юритилади) ташкил қилиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тошкент шаҳридаги транспорт воситалари ва уларга тиркамалар 2015 йилда белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Тошкент шаҳрида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага, Тошкент шаҳрида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тошкент шаҳрида транспорт воситалари жорий йилда қуйидаги даврийликка мувофиқ:

тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларга тиркамалар — бир йилда икки марта (биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача);

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларга тиркамалардан ташқари) — икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалардан ташқари) — бир йилда бир марта;

тиркамалар кўрикка шатакчи (транспорт воситаси шатакчи деб ҳисобланган пайтда) учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилади.

4. Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ 2014 йил 3 сентябрда тасдиқланган хулосасига мувофиқ, мазкур қарорнинг 2-иловасидаги юридик шахсларга тегишли, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамаларнинг техник кўриги ДЙҲХХ ходимлари иштирокида “Texnik dizel servis” МЧЖ худудида ўтказилиши инобатга олинсин.

5. Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилади.

6. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йиғим ундирилади.

7. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ (С.Ирисбеков), туман ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситаларини кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ (С.Ирисбеков):

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали омма эътиборига етказиш ишлари ташкиллаштирилсин.

юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда юридик шахсга, тегишли ҳужжатларни илова қилинган ҳолда, техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юборилиши, техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин белгиланган тартибда юридик шахсдан тегишли ҳужжатлар талаб қилиниши;

жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда, техник кўрикдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда транспорт воситаси эгасидан ёки унга ваколатли шахсдан тегишли ҳужжатлар талаб қилиниши;

техник кўрикка қўйилган, бироқ техник носозлик туфайли қўрикдан ўтмаган трамвайлар фойдаланиш учун қўйилмаслиги назоратга олинсин.

техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқарган комиссия таркибидаги масъул ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилсин.

9. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолиниши инобатга олинсин.

10“Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” таҳририяти (А.Акромов), Ахборот хизмати (Х.Эрматов), “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (М.Асамов): мазкур қарор расмий эълон қилинсин ҳамда www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.

11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов зиммасига юклатилсин.

Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усманов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тошкент шаҳридаги транспорт воситаларини 2015 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақидаТошкент шаҳридаги транспорт воситалари ва уларга тиркамалар 2015 йилда белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин. 15 кунТошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

So`rovnoma natijalari