Hujjat nomi
Яккасарой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar Yakkasaroy tumani hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar Yakkasaroy tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-22 17:10:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-07 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Яккасарой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон 97-модда), Ўзбекистон Республикасида ногирон-ларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 7-сон 353-модда), Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 4-сон 190-мод-да), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 й., 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон 156-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 й., 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон 333-модда, 2010 й., 13-сон 96-модда, 2011 й., 1-2-сон 4-модда, 2012 й., 44-сон 507-модда) мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳ-тож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йилга мўлжалланган банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларини белгилаш бўйича туман махсус комиссиясининг 2017 й.,

сентябрдаги баёнини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Яккасарой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги 115 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун жами 1194 та иш ўринлари банд қилиб қўйилсин:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалга эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларни тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод килинган,жазони утаётган ёки суд карорига кура тиббий характердаги мажбурий чоралар курилган шахслар учун иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари.

2. Яккасарой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш ўринларини банд қилувчи ташкилотлар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2016 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2016 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир тоифа бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этилсин;

иловадаги шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена нормалари

ва меҳнат шароитларига мувофиқлаштирилиши таъминлансин.

4. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан

ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6. Бандликка кўмаклашиш маркази (Ш.Абдуллаева):

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Яккасарой туман ҳокимининг ўринбосари Н.Абдурахманов зиммасига юклатилсин.

Яккасарой туман ҳокими С.Т.Махаметов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Яккасарой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида Яккасарой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.15 днейЯккасарой туман ҳокимининг ўринбосари Н.Абдурахманов

So`rovnoma natijalari