Hujjat nomi
Туманда 2018 йил учун ижтимоий мухофазага мухтож ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун (квота) иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Toshloq tumani hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Toshloq tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-26 10:38:42
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

“___” сентябрь 2017 йил __-сон Тошлоқ шаҳарчаси

Туманда 2018 йил учун ижтимоий мухофазага мухтож ва меҳнат

бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган, иш топишда

қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун (квота) иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), 17-моддасига асосан хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги
186-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й,. 34-сон, 333-модда) билан тасдиқланган Низом ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2018 йил учун мазкур иш ўринлари миқдорини белгилаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда фаолият олиб бораётган корхона, ташкилотларда иш ўринларини банд қилиб қўйиш рўйҳати
1-иловага мувофиқ ҳамда туманда иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. 1-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
646 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида,

Жумладан, ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун (30 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун (378 киши);

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун (65 киши);

Одам савдоси билан жабрланганларни иш билан таъминлаш учун
(14 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказларида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун (7 киши);

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун (19 киши);

Сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар (32 киши);

Кичик ёшли болалари бўлган ишламайдиган аёллар (11 киши);

Ижтимоий ахамиятли касалликлар билан оғриётганлар (7 киши);

Шу жумладан, ногиронлар учун (82 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ҳамда туманда меҳнат бозоридаги вазиятни ҳисобга олиб, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштиришга талаб мавжудлиги сабабли ногиронлар учун мўлжалланган 241 нафар квота ўрни таълим муассасалари тугатган ёшлар учун қўшиб берилганлиги инобатга олинсин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария - гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

Ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда ходимга мехнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

Ўрта - махсус ва касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидан, ички ишлар вазирлиги, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув юртларини тамомлаганларидан ёки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида уларнинг касб тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

Ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва мехнат мажбуриятларини бажаришни бирга қўшиб, олиб бориш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш жойлари;

Банд қилиб қўйиш мажбурий бўлган касб ва лавозимлар:

Ўрта-махсус ва касб хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидан, ички ишлар вазирлиги, фавкулодда вазиятлар вазирлиги ва миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахсларга, уларнинг касб-хунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари.

4. Корхона ва ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини;

Йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ва бу тўғрисида туман бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларинларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона ва ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрисида туман бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсин.

6. Корхона ва ташилотлар ҳар чоракда туман бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низом 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этадилар.

7. Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони хисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотнинг корхона ва ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қарайди.

8. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

9. Туман бандликка кўмаклашиш маркази ( Н.Умаров) бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг тегишли корхона ва ташкилотларга етказилишини таъминласин.

10. Мазкур қарор “Тошлоқ тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

11. Белгилансинки, ушбу қарор 2018 йил 1 январ кунидан кучга киради.

12. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ю.Ҳусаинов зиммасига юклатилсин.

Тошлоқ тумани ҳокими Ҳ.Умаров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида бандлик дастури 12 ой бандлик дастури

So`rovnoma natijalari