Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Kasbi tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Kasbi tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-26 10:55:15
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-11 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага мувофиқ) ходимлар сони 20 нафардан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун жами 7 фоиз (67 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ 3 фоиз (2 киши) миқдоридава4 фоиз (65 киши) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.

Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:

а) ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 30 фоиз (20 киши);

б) таълим муасасаларини тугатган ёшлар учун 43 фоиз ( 29киши);

в) муддатли ҳарбий ҳизматдан бўшатилган шахслар учун 9 фоиз
( 6 киши);

г) ногиронлар учун 3 фоиз ( 2 киши);

д) пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3 фоиз ( 2 киши);

е) жазони ўташ муассаларидан бўшатилган шахслар учун 5 фоиз (3 киши);

ё) одам савдосидан жабрланганлар учун 2 фоиз ( 2 киши);

ж) ижтимоий мухофазага мухтож иш топишда кийналадиган шахсларнинг бошқа тоифалари учун 5 фоиз (3 киши).

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш вамеҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи,ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида25 (йигирма беш) фоизи хажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг колган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса,ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида

таъминлаб, бу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш вазифаси юклатилсин.

6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда

қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона, муассаса ва ташкилотлар учун қўйидаги имтиёзлар белгиланади:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган микдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.

7. Барча корхона, муасаса ва ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.

8. Туман бандликка кўмаклашиш марказ директори И.Атавуллаевга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловаларда кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотраҳбарлари эътиборига етказиш чорасини кўрсин. Бунда:

корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;

ушбу иш ўринларига қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш ўринларни банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотларга жарималар солиш тўғрисида ёзма ахборотни бериб бориштопширилсин.

9. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

10. Ушбу қарор кучга кирган кундан эътиборан туман ҳокимининг 2016 йил 30 сентябрдаги Х-1316/9-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Сариқов ва туман бандликка кўмаклашиш маркази директори И.Атавуллаев зиммаларига юклатилсин.

Туман ҳокимининг 2017 йил ______
сентябдаги _______ -сонли қарорига
1-илова

Касбитумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иштопишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида2018 йилда банд қилиб қўйилган иш ўринлариниижросини таъминлаш бўйича

И Ш Ч ИК О М И С С И ЯТ А Р К И Б И

Т/р

Ф. И. Ш

Лавозими

1

Қ.Сариқов

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ишчи комиссия раиси

2

И.Атавуллаев

Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори,
Ишчи комиссия котиби

А Ъ З О Л А Р И

3

А.Саидов

Туман ИИБ бошлиги

4

А.Мейлимуродов

Туман иқтисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бўлимибошлиғи

5

У.Маткулов

Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи в.в.б

6

М.Зиётов

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

7

А.Ражабов

Туман бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси бўлими бошлиғи

8

Ж.Йўлдошев

Ўзбекистон "Ёшлар иттифоқи"
Туман кенгаши раиси

9

Р.Тўраев

"Маҳалла" жамоат фонди, туман бўлими раиси

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишСўров асосида2017 йил сентябрТуман бандликка кумаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari