Hujjat nomi
Ховос туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-26 19:05:54
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-11 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ховос туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги “Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги 353-сонли қарори ҳамда Низоми ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3268-сонли қарорига асосан қарор қиламан:

1. 2018 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил режаси 1-2-иловага мувофиқ, 2018 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш учун ажратилиши белгиланган маблаглар режаси 2-4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, туман ҳудудида барча хўжалик корхоналари рахбарлари, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 2018 йилда туман Бандликка кўмаклашиш маркази таклифига асосан шартномалар асосида ишсиз фуқароларни хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш вазифаси топширилсин.

3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Холбоев)га:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдикланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида"ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3268-сонли Қарорида белгиланган тартибда ишсизлик мақомига эга бўлган фуқароларни тумандаги корхона ва фермер хўжаликларида ташкил этилган жамоат ишларига жалб қилиш ва амалга оширилган ишлар учун белгиланган миқдорда “Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан хақ тўлаш;

мазкур қарорни бир хафта муддат ичида тегишли корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликларига етказиш;

хар ойда мазкур қарор ижроси бўйича туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида Бандлик бош бошқармасига ҳисобот бериб бориш вазифалари юклатилсин.

4. Хақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этишда қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш ҳамда пахта йиғим терими жараёнлари эътиборга олинсин.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Махмудов зиммасига юклатилсин.

6. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Ховос тумани ҳокими Р. Бобоев

Туман хокимининг 2017 йил “__” ________ги ___-сонли қарорига илова

Ҳақ тўланадиган жамоат иши ташкил этиладиган корхоналар рўйхати

Корхона номи

Манзили

Ташкил этиладиган жамаот ишлари сони

1

“Ховосдон маҳсулотлари” АЖ

Ховос шаҳарчаси "Тинчлик" маҳалласи

40

Жами

40

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.25.10.2017 й.Р. Бобоев

So`rovnoma natijalari