Hujjat nomi
Мирзаобод тумани худудида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-27 12:12:27
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-12 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Мирзаобод тумани худудида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарорига ва “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосланиб, Мирзаобод тумани ҳудудида ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган, иш топишда қийналадиган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларини ташкил этиш ва иш билан таьминлашда қўшимча кафолатлар бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида“ги қонунининг
6-моддасига асосланиб қарор қиламан:

1. Мирзаобод тумани Бандликка кўмаклашиш марказининг иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифи мақуллансин.

2. “Аҳолини иш билан таминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17 моддаси асосида иш кўриб Мирзаобод тумани ҳокимлиги, Мирзаобод тумани Бандликка кўмаклашиш маркази ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини 1-иловада кўрсатилган 59 та корхоналарда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 7 фоизи миқдорида белгилайди. Бу 3355 нафар кишини ташкил этади. Шу жумладан ;

-ногиронлар учун – 80 нафар

-ёлгиз ота, ёлғиз оналар ҳамда 14 ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари борлар учун- 3 нафар

-таьлим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун- 15 нафар

-муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун-3 нафар

-пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун-5 нафар

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар учун - 9 нафар

-одам савдосидан жабир кўрганлар – 2 нафар (корхона,ташкилот ва муассасалар рўйхати илова қилинади).

3. Ижтимоий ҳимояга мухтож,иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш жойлари

-ногиронлар учун –саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатдан қўйилган талаблар, уларнинг тўсиқсиз ишлари имкониятини берувчи иш жойлари;

мумталим ва касб-ҳунар ўқув муассасалари битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун-махсус олий малака талаб қилинмайдиган,уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

- ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар учун-болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбурятларини бирга қўшиб бажариш имкониятини берувчи иш жойлари;

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар учун, яратилган иш жойлари –махсус мутахассислик ёки малака талаб қилинмайдиган хар қандай иш жойлари ҳамда меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак.

4. Ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилаётган ташкилотлар раҳбарлари ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини ташкил этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминласинлар ҳамда банд қилинган ёки яратилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотни, қарорнинг 2-иловасига мувофиқ КВОТАланган иш жойлари сони ва касблар (лавозимлар) нинг номлари кўрсатилган ҳолда 3 кун муддатдан кечикмасдан туман Бандликка кўмаклашиш марказига етказишлари белгилансин.

4.1. Шу билан бирга ногиронлар учун банд қилинган иш ўринларига, ногиронлардан ишга жойлашиш учун талаб бўлмаганда ушбу КВОТАланган ўринларга ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш чоралари кўрилиши алоҳида таъкидлаб ўтилсин.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилотларга қуйидаги имтиёзлар белгиланади.

-ногиронлар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдоридан ортиқча иш жойлари барпо этган иш берувчилар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ солиш бўйича имтиёзларга эга бўладилар.

-белгиланган энг кам миқдоридан ортиқча иш жойлари барпо этишга иш берувчи томонидан сарфланган харажатларни қисман қоплашга иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасидан пул маблағлари Меҳнат Вазирлиги томонидан белгиланган ва Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган тартибда ажратилади.

6. Иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

- ҳар ойнинг 25-кунигача белгиланган муддатдан кечикмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 20 августдаги № 186 сонли қарорига ва “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қуйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-иловасида келтирилган ҳисобот жадвалига мувофиқ ушбу қарор бўйича туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишга жойлаштирилган фуқаролар тўғрисидаги хисоботни марказга бериб туриш вазифаси юклатилсин.

7. Мирзаобод туман ҳокимининг 2016 йил 26 ноябрдаги 1015-сонли “Мирзаобод туман худудида ижтимоий химояга мухтож бўлган ва ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келадиган шахслар учун иш жойлари (КВОТАлар) ташкил этиш тўғрисида”ги қарори назоратдан чиқарилсин.

8. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Д.Таниев бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаб, ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган корхона рахбарларига етказсин.

9. Ушбу қарор ҳокимликнинг расмий веп.сайтида жойлаштирилгандан сўнг ва расмий наширларда эълон қилингандан сўнг 3 ой ўтгач кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Б.Асамов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Б.Мирзақулов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.10.10.2017 йилБ.Асомов

So`rovnoma natijalari