Hujjat nomi
Бандликка кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат этган, ишсиз мақоми берилган ва иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган фуқароларни жамоат ишларига жалб этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati To'raqo'rg'on tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati To'raqo'rg'on tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-27 17:22:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-12 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) 65-моддаси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17, 22-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларни вақтинча иш ҳақи олиш ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Тўрақўрғон туманида 2018 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:

2-иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин;

туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.

3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ф.Камолов):

корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Абдувалиев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туман ҳокимининг қарорини қабул қилишТуман ҳокимининг қарорини қабул қилиш1 кунФ.Камалов
2Қарор лойиҳасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштиришҚарор лойиҳасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштириш15 кунТуман ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси
3Вилоят адлия бошқармасида экспертизадан ўтказишВилоят адлия бошқармасида экспертизадан ўтказиш3 кунТўрақўрғон тумани ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси
4Туман ҳокимининг қарорини қабул қилишТуман ҳокимининг қарорини қабул қилиш1 кунТуман ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси

So`rovnoma natijalari