Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Xiva tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Xiva tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-28 11:06:23
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-13 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Хива шаҳарҳокимининг қарор

ЛОЙИҲАСИ

2017 йил «» «» № Хива шаҳри.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20-августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида” ги Низомга асосланиб

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни
ишга жойлаштириш учун иш ўринлари банд қилинадиган корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасалар рўйхати 1- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Корхона ва ташкилот ҳамда муассасалар ходимларнинг, рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 141 та иш ўрни, шу жумладан:

- ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда ўн тўрт ёшга болалари кўп болали ота-оналар учун 22 фоиз (31 киши);

-таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 61 фоиз (86 киши);

-муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 1 фоиз (2 киши);

-ногиронлар учун 3 фоиз ( 4 киши);

-бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2 фоиз (3 киши);

-жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун
1 фоиз (2киши);

-Одам савдоси жабрдийдалари учун 1 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

- бошқа тоифадаги шахслар учун 9 фоиз (11 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари, ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария ва гигиена нормалари ҳамда меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлансин. Шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг, аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.

4. Корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйҳати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин.

6. Ушбу қарор ижросини таъминламаган корхона ва ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима қўлланилсин.

7. Бандликка кўмаклашиш маркази (С.Уллиев)га бир хафта муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратини таъминласин.

8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилингандан бошлаб кучга киради.

9. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Якубов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар Ҳокими: Э.Яқубов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш чораларини кўрсинбосқичма-босқичбелгиланган муддатлардаКорхона ва ташкилотлар

So`rovnoma natijalari