Hujjat nomi
Ширин шаҳрида 2018 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-09-29 14:22:03
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-14 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ширин шаҳрида 2018 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилдаги 353-сонли қарорининг 1-иловасига яъни, “Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида”ги Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сонли қарорига асосан Ширин шаҳар ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган “ИШСИЗ” деб мақом берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш ҳамда шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифларига кўра 2018 йилда ташкилот ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини яъни, ҳамма учун қулай, махсус касб-ҳунар тайёргарлиги талаб қилмайдиган, вақтинча иш жойларини барпо этиш мақсадида қарор қиламан:

1. Ширин шахрида 2018 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича мўлжалланган корхона ва ташкилотлар рўйхати
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда шартномалар асосида, 2018 йилга ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинадиган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳаражатларининг давлат хокимияти органига қарашли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича эллик фоиз иш берувчилар маблағлари ва эллик фоиз маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – етмиш беш фоиз иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоиз иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йилдаги 353-сонли қарорининг 1-иловасига яъни, “Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида” ги Низомга асосан амалга оширсин.

4. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан сўнг кучга киради.

5. Мазкур қарор шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши таъминлансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимлиги Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутаҳассиси О.Шерназаров зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими И. Бегалиев

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

МИХЛИЕВ КУВОНЧБЕК ШЕРМАТИЛЛАЕВИЧ 2017-09-29 14:40:00

Иловаси йукми? ёоки номига жойлаштирилганми?

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.23.10.2017 йилО.Шерназаров

So`rovnoma natijalari